Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.63K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Кун_ҳикмати Ҳаёт тасодифий ўзгаришлар ва узлуксиз ҳаракат демакдир. Ўзгаришларни қабул қил ва мослаш. Ҳаётий жараёнларга қаршилик қилсанг бу яхшиликка олиб келмайди. Энг яхши йўл ҳаётни табиий кечишига қўйиб бермоқдир.

Лао Цзи.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшларнинг_бўш_вақти
#Туман_прокурори_кубоги

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва 2-сектор раҳбари Иззатилла Бозоровнинг ташаббуси билан сектор ҳудудидага маҳаллалар ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида туманда жойлашган “Парус” савдо ва кўнгилочар мажмуасида спортнинг “Bowling” тури бўйича прокурор кубоги мусобақаларини ўтказилди.

Ушбу мусобақада сектордаги 12 та МФЙ да истиқомат қилувчи 60 нафар ёшлар ва 12 нафар маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирок этди. Ҳар лаҳзаси ҳаяжонли ва завқли ўтган мусобақада ўз маҳоратини кўрсатиб ғолиб бўлган ёшларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

👉👉👉Лавҳамизда мусобақанинг завқли онлари
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

"Сўнгги беш йил давомида аҳоли сув таъминотини яхшилаш бўйича 10 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп маблағ ажратдик. Бу даврда илк бор 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

2021 йилда 6300 километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилгани, 474 та сув иншоотлари қурилгани, 592 та маҳаллада 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшилангани таъкидланди.

"Энг муҳими, бу ишлар ҳисобига 1,5 миллион аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга, ҳали соҳада ечимини кутаётган муаммолар кўп", деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, 4 мингта маҳаллада ичимлик суви суткасига 4-6 соат берилади. 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган таъминот йўлга қўйилмаган.

Бундан ташқари, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда.

Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззахда ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Шошилинг_таклиф_бериш_20_февралгача

Энди OPENBUDGET.UZ Очиқ бюджет портали орқали ўзимиз қаерга ичимлик суви керак, қайси йўлни тузатиш керак, қайси боғча ёки мактабни таъмирлаш керак, ва ва ҳ.к таклифлар бера оламиз. берилган таклифни маҳалладошларимиз қўллаб-қувватлаб, кўпроқ овоз берса, ушбу таклифда кўрсатилган объектни ёки ҳудудни таъмирлаш учун пул ажратилади.

Маҳаллангиз муаммосини ҳал қилишга ёрдам бермоқчимисиз?
Сиздан пул талаб қилинмайди, шунчаки ТАШАББУС кўрсатсангиз бўлди, пулини давлат тўлаб беради.
Бефарқ ва лоқайд бўлманг, ташаббусни қўлга олиш вақти келди.

Сиздан OPENBUDGET.UZ Очиқ бюджет портали орқали рўйхатдан ўтган ҳолда худудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун 2022 йилнинг 20 февраль кунига қадар таклифлар қолдиришингизни ва ушбу таклифларга жорий йилнинг 3 мартдан 22 мартга қадар овоз бериб, “ташаббусли бюджет” жараёни тадбирида фаол иштирок этишингизни сураймиз.

Лавҳамизда Чилонзор тумани ҳокимияти фейсбук саҳифаси орқали туман молия бўлими масъуллари билан айни шу мавзуда ўтказилган матбуот анжуманининг анонсини ҳавола этамиз.

Матбуот анжуманида бу борада айтилган тўлиқ маълумотлар билан эса https://fb.watch/b2bGeJhoE9/ манзили орқали батафсил танишишингиз мумкин.

👉👉 👉 OPENBUDGET.UZ

👉👉👉 Маълумот учун тел: +998 91 135 01 02
Президент келгуси беш йилда бу соҳага 40 трлн сўм инвестиция жалб қилиб, ичимлик суви таъминотини 90 фоиз, оқова сув тизими қамровини 35 фоизга етказиш режалаштирилганини маълум қилди.

Жорий йилда ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм бюджетдан ажратилади, 245 млн доллар жалб этилади.

"Асосий эътиборни сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларни ривожлантиришга қаратамиз", деди Президент.

Бу борада қўлланиши керак бўлган 3 та тажриба кўрсатиб ўтилди:

- Наманган вилоятининг 85 та маҳалласи учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 260 км тармоқ тортиб, 8 та қудуқ қазиб, 8 та сув минораси қурилган. Натижада 25 минг аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

- Балиқчи, Поп, Учқўрғон, Қўштепа ва Қуванинг 6 та маҳалласида вазирликнинг ижтимоий буюртмаси асосида 7 та сув иншооти ва 117 км тармоқ қурилиб, 20 мингдан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланмоқда.

- юқоридаги имкониятлар бўлмаган маҳаллаларда ташиб келинадиган сув ҳисобига 25-50 тонналик марказий сув ҳовузи қуриб, хонадонларга тармоқ ўтказса бўлади.
Давлат хизматларида 50 фоизлик чегирмага ҳақли шахслар

2021 йил 1 ноябрдан Ягона портал (my.gov.uz) ва ДХМ орқали давлат хизматларидан фойдаланилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган ва I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма жорий этилган.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3GAEgTR
———

Лица с правом 50 % скидки при пользовании госуслугами

С 1 ноября 2021 года введена 50 % скидка при пользовании государственными услугами через Единый портал и ЦГУ для лиц с инвалидностью I и II группы, зарегистрированных в информационной системе «Единый реестр социальной защиты».

👉 Подробнее: https://bit.ly/3ozwt2p

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Давлатимиз раҳбари қайд этилган тажрибалардан келиб чиқиб, 1 майга қадар сув таъминоти бўлмаган маҳаллаларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни тоифаларга ажратишга топшириқ берди.

Бунда қайси маҳаллада қудуқ қазиш, қайси бирига марказлашган тармоқ тортиш ёки марказий ҳовуз барпо этиш лозим, деган саволларга аниқ жавоб бўлиши зарур.

Бу ишларга хусусий секторни жалб қилиш учун қуйидаги енгилликлар берилади:

- сув етказиб бериш ускуналари, махсус транспорт харид қилишга ва объектлар қуриш учун кредит фоизининг 14 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади;

- импорт қилинадиган ускуналар ва техникаларга божхона божлари бекор қилинади;

- хусусий сектор иштирокидаги сув таъминоти корхоналарига фойда, ер, мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади;

- ижтимоий буюртмалар учун бюджетдан ҳар йили камида 50 миллиард сўм грант ажратилади;

- ушбу маҳаллаларда хусусий сув таъминоти хизматлари учун тўловлар миқдори маҳаллий Кенгашлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Давлатимиз раҳбари вилоят ҳокимлари олдига келгуси икки йилда 2 мингта боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан яна 50 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга ажратилган 160 миллиард сўм ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида 413 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга бериладиган 1 триллион сўм маблағлар ҳам биринчи навбатда шу мақсадларга йўналтирилади.

Ушбу мақсадларга қўшимча 100 миллион доллар халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш топширилди.
Вилоят ҳокимлари "Узсувтаъминот" билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур", деди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги “Ўзсувтаъминот”нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Узсувтаъминот" лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.
Йиғилишда бугунги кунда мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1,5 мингтаси яроқсиз ҳолатга келган бўлиб, қарийб 800 та маҳаллада сув таъминоти ёмонлашгани таъкидланди.

Шу билан бирга, Зомин, Нурота ва Қўшработ конларида ер ости қудуқларини қазиш ҳамда Зарафшон, Чирчиқ каби дарёлар ўзанида қум-шағал олиш ишларини назоратсиз, пала-партиш амалга ошириш оқибатида, ушбу ҳудудларда ер ости чучук сувлари захиралари 30 метргача пасайган.

Йиғилишда бундан буён сув қудуқларини аниқлаш ва бурғилаш ишлари фақат Геология қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Икки ой муддатда Зарафшон ва Чирчиқ дарёларининг ичимлик суви таъминотига салбий таъсир кўрсатадиган участкаларида тартиб ўрнатиш топширилди.

"Бошқа дарё бўйларидаги аҳвол ҳам қаттиқ тартибга олиниши керак. У ерлардаги ҳолатдан тўлиқ хабарим бор. Бунга ҳам икки ой муҳлат бераман", деди давлатимиз раҳбари.
Президент туманларда эксплуатация тизимини яхшилаш энг долзарб масалалардан бири эканини қайд этди.

Жумладан, 100 дан ортиқ туманда эксплуатация хизматлари кўрсатиш учун зарур техника етарли эмас.

Шу боис туман сув таъминоти ташкилотлари молиявий имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда:

- маҳаллаларда сув таъминотини яхшилаш учун кўрсатиладиган пуллик хизматлар турларини белгилаш ваколати ва улар бўйича тушумлар тўлиқ туманлар ваколатига ўтказилади;

- сув таъминотини яхшилаш, жорий таъмирлаш, авария ҳолатларини бартараф этиш ҳамда махсус техника хариди учун туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан туман “Сувтаъминот” корхонасига маблағ ажратиш тизими жорий этилади.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Лутфий маҳалласи кўчаларининг биридаги таъмирталаб жойлар ҳақида танқидий мулоҳазалар чоп этилди.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг Архитектура, капитал қурулиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари берган маълумотларга кўра, Лутфий маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида ички кўчаларга 10 минг 200 метр квадрат асфальт ётқизилган.

2 минг 800 метр квадрат пиёдалар йўлаклари бетон қилинган. 1 та болалар майдончаси, 1 та Стрит ворк аут, 1 та мини стадион, 3 та соябонли ўриндиқлар (беседка) ўрнатилган. 50 метр иригация тизими таъмирланган. 180 погонаметр бордюр ўрнатилган.

Маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар давом эттирилиши режалаштирилган ва яқин кунларда маҳаллада таъмирланиши лозим бўлган барча ҳудудларда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши ишлари бошланади.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
📣📣📣Ҳурматли Чилонзор тумани аҳолиси!

Қиш мавсумининг ноқулай об ҳаво шароитида вужудга келадиган муаммоли вазиятлар, иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидаги носозликлар, электр узилиш ва газ таъминоти ҳамда бошқа турдаги муаммолар юзасидан туманда ташкил этилган 24 соатлик навбатчилик хизматига 1056 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, тумандаги коммунал соҳаларнинг қуйидаги рақамлари орқали ҳам носозликлар ҳақида хабар беришингиз мумкин:

ДУК "Toshissiqquvvati" Чилонзор бўлими дистпичерлик хизматига (71) 278-40-12 рақами орқали;

Чилонзор Электр таъминоти диспетчерлик хизматига (71) 2771972 рақами орқали;

Чилонзор оқова сув тармоқлари дистпичерлик хизматига (71) 2741909 рақами орқали;

Чилонзор тумани Сув таъминоти корхонаси диспитчерлик хизматига (71) 2779870 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi