Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.8K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Ёшларнинг_бўш_вақти

Ёшлар учун қизиқарли тадбирлар ўтказилмоқда

⚽️ Чилонзор тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳар куни турли қизиқарли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
⚽️ Жумладан, бугун 1-,2-,3- Чарх Камолон ва Чилонзор маҳаллалари ёшлари учун футбол мусобақаси ташкил этилди. Унитилмас лаҳзаларга бой ўтган миллионлар ўйини баҳсида 1-ўрин 2-Чарх Камолон маҳалласи ёшларига насиб этди. 2-ўринга эса 1-Чарх Камолон маҳалласи жамоаси лойиқ кўрилди. 3-ўринни Чилонзор маҳалласининг ёш футболчилари эгаллади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг халқимиз манфаати йўлида қилган ишлари, мардлик, одиллик, камтаринлик ҳислатлари ёдга олинди.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту Исламу Каримову в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о делах Ислама Каримова во благо и в интересах нашего народа, его высоких человеческих качествах - мужестве, справедливости и скромности.
В церемонии приняли участие представители палат Олий Мажлиса, Администрации Президента и правительства, деятели науки и культуры, представители интеллигенции и общественности.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тараққиёт стратегияси:

Аҳолига 74 турдаги дори воситалари бепул берилади

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ:

давлатимиз томонидан дори-дармонга ажратилган маблағлар 3 баробар оширилади;

аҳолига 74 турдаги дори воситалари оилавий шифокорлар орқали бепул берилади.

Жумладан:

📌 қон босими ортиши аниқланган 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (enalapril);

📌 қандли диабет аниқланган беморларга инсулинлар ва метформин дори воситалари оилавий шифокорлар орқали бепул тарқатилади;
#Матбуот_анжумани

📣 Ҳурматли тумандошлар ва ОАВ вакиллари, блогерлар!

⚡️ Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати 31 январь соат 12-00да туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда “Маҳалла” жамғармаси туман бўлими масъуллари иштирокида расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали туманда “Аёллар дафтари”ни юритиш жараёнлари, “Аёллар дафтари” ҳамда “Саҳовот ва кўмак” жамғармалари фаолиятлари юзасидан Матбуот анжумани ўтказади.

⚡️Мазкур йўналишда саволларингиз, таклиф ва мурожаатларингиз бўлса, туман ҳокимлигининг расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали йўллашингиз мумкин.

👉 Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни, фаол фуқароларимизни онлайн тарзида ўтадиган Матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Манзил: https://facebook.com/chilonzorhokimiyati

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Президентимиз раҳбарлигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилиши, бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилиши кераклиги ҳақида кўрсатма берилди.

Айни шу йўналишда Чилонзор туманидаги мактабларда ишлар қандай ташкил этилади?

👉👉👉 Туманимизда жойлашган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети проректори Феруза Мадраҳимова бу ҳақда “Ўзбекистон-24” телеканалига берган интервьюсида ўз фикрларини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Ёшларнинг_бўш_вақти

Чилонзор тумани ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун Чилонзор тумани ҳокимлиги, Миллий гвардиянинг туман бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими, туман маданият бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар биргаликда бир-биридан қизиқарли тадбирлар ташкил этмоқда.

Жумладан, кеча дам олиш кунида туманнинг Юрий Гагарин ҳайкали жойлашган ҳудуди атрофида спорт турларидан мусобақалар, Миллий гвардия ҳарбий оркестрининг концерт дастури ва шунга ўхшаш қизиқарли чиқишлардан иборат дастур намойиш этилди.
@chilonzor_tuman_hokimligi