Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Чилонзорлик болажонлар Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан барча юртдошларимизни табриклайди.
#Ватан_ҳимоячилари_куни

Бугун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Чилонзор туманида ҳам турли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, Чилонзор туман Маънавият бўлинмаси ходимлари Тошкент шаҳар ЙҲХББ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Турон кутубхонаси билан ҳамкорликда ЙҲХББ тизимида хизмат қилаётган ходимларни байрам билан табриклаб, уларга совғалар улашди.

Ёзувчи Даврон Ражаб ва Турон кутубхонаси ходими Дилфуза Турсунматовалар хизматчиларни байрам билан қутлаб, совғаларни эгаларига топширишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Давлатимиз раҳбари барча ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларини мазкур шонли сана билан табриклади.
– Мукофот бу – эътибор, халқимизнинг ишончи тимсоли. Бу сизларга руҳ, куч-ғайрат бағишлаб, янги-янги муваффақиятларга ундаши керак. Мард посбонлари бор халқнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам, ғурур-ифтихори баланд бўлади, – деди Президент.

Состоялась церемония награждения в связи с 30-летием Вооруженных Сил и Днем защитников Родины.
Глава государства поздравил с этой славной датой всех военнослужащих и ветеранов.
- Награда является символом внимания и доверия нашего народа. Она придаст вам еще больше сил и энергии, будет мотивировать на достижение новых побед. Народ, у которого есть отважные защитники, горд и уверенно смотрит в завтрашний день, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #marosim #Vatanhimoyachilari #QurolliKuchlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.