Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.25K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_йилда_хуш_кайфият_бўлсин

🎄 Янги йил байрамини барча оилалар, болажонлар интиқлик билан кутади ва хуш кайфиятда ўтказишга ҳаракат қилади. Шу боис ҳам аҳолининг, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олиб, уларга байрамона кайфият улашиш учун Президентимизнинг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Чилонзор туманида ҳам 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган 670 та оилаларга, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи 1 минг 261 та оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

⚡️Имконияти чекланган болажонларга Чилонзор тумани ҳокимлигининг совғалари топширилди

🎄Байрам арафасида барчанинг кўнглига бирдек қувонч улашиш, айниқса имконияти чекланганларнинг ҳолидан хабар олиб, ғамхўрлик кўрсатиш энг хайрли иш.

🎁Куни кеча туманимизда жойлашган 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда ана шундай эзгу тадбирлардан бири ўтказилди.

🎄Мактаб фаоллар залида байрам тадбири ташкиллаштирилиб, таниқли хонандалар иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди. Дастур давомида болажонлар томонидан турли рақслар ҳам ижро этилди.

🎁Тадбир сўнггида Чилонзор тумани ҳокимининг ўринбосари Н.Абдураҳмонов сўзга чиқиб, барчани яқинлашаётган янги йил байрами билан табриклади ва болажонларнинг барчасига туман ҳокимлигининг байрам совғаларини топширди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Санкт-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар етакчиларининг норасмий учрашуви бошланди

В Санкт-Петербурге началась неформальная встреча лидеров государств-участников СНГ
#Янги_йилда_ризқингиз_зиёда_бўлсин
#Чилонзорда_Янги_йил

🎁 Янги йил байрамининг ўзига хос томонларидан бири шуки, ҳамма яхши ниятларда бир-бирига совғалар улашади. Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан шу анъанага амал қилган ҳолда туманда яшовчи ёш оилаларга биттадан ҳунармандларимиз томонидан жуда бежирим қилиб ишланган сопол лаганлар совға қилинмоқда.

🎁 Туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан ҳар бир маҳалладан 11 нафар ёш оилаларга “Ризқингиз доимо зиёда бўлсин, оилада доимо аҳиллик бўлсин”,- деган эзгу ниятлар айтилиб лаганлар топширилмоқда.

👉👉👉 Совғанинг катта-кичиги бўлмайди. Асосийси холис ва эзгу тилаклар билан берилган совға барча қалбларга қувонч олиб киради.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инсон_қадри_учун

🔶Зафар Мирзаулуков: “Инсон қадри – ҳар нарсадан устун!”

🔷Узоқ йиллар давомида бирга яшаш, ҳаётнинг қувонч ва синовли кунларида ҳам доим бирга бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этмайди.

🔶Бугун тумандошларимиз орасида 80 ёшдан ошган, 60 йилдан узоқ вақт давомида бирга турмуш кечириб, айни пайтда набиралари даврасида ҳар кунини байрамдек ўтказаётган кексаларимиз бисёр.

🔷Янги йил байрами арафасида Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Зафар Мирзаулуков ўзи сайланган округдаги “Мевазор”, “2-Қатортол” ва “Яккабоғ” маҳаллаларида яшовчи ана шундай нуронийларимизнинг хонадонларида бўлди.

🔶Оила аъзоларига байрам совғаларини топшириб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Нуронийларимиз эса юртимизга тинчлик, халқимизга саломатлик тилаб, дуо қилишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрь куни «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги фармонига кўра ҳоким ёрдамчилари фаолияти барча маҳаллалар кесимида йўлга қўйилмоқда.

Бугунги кунда суҳбатлар жараёнидан ўтган номзодлар лавозим йўриқномаси бўйича ўқитилмоқда. Жумладан, Чилонзор туманидаги маҳаллалар учун тавсия этилган 55 нафар номзодлар ҳам Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида малака оширишмоқда.

Чилонзор тумани ҳокими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, ДСҚнинг туманга бириктирилган Республика вакили, сектор раҳбарлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир доирасида ҳоким ёрдамчилиги лавозимига тавсия этилган номзодлар бир дастурхон атрофига таклиф этилиб, улар билан келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича мулоқотлар олиб борилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Сессия

🔷 Бугун Чилонзор тумани Халқ депутатлари кенгашининг 53-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида “Темир дафтар”га киритилган жарроҳлик амалиётига ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам, озиқ-овқат жамланмаларини ажратиш, аҳволи яхшиланган оилаларни
“Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

🔷 Жумладан, 2022 йилда “Темир дафтар”га туманда истиқомат қилувчи 142 та оила киритиладиган бўлди. 53 та оила эса моддий жиҳати ва ижтимоий аҳволи яхшиланганлиги туфайли рўйхатдан чиқарилиши белгиланди. Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган, тиббий операция ва муолажаларга муҳтож 3 нафар фуқарога "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан жаррохлик амалиёти ҳамда тиббий муолажани амалга ошириш учун пул ўтказиб бериладиган бўлди.

🔷 Бундан ташқари, “Темир дафтар”га киритилган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 500 нафар оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида ёрдам кўрсатиш учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилиши ҳам белгиланди.

🔷 Сессия давомида яна Чилонзор туманида жойлашган юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2022 йилда солиқ ставкасига қўлланиладиган коэффицентини тасдиқлаш, туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 32 та умумтаълим мактаблари кутубхоналари учун 19 минг 398 дона китоб “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиниши,Чилонзор туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил давомида шаклланган қўшимча маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

🔷 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938 сонли ҳамда 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли фармонларига асосан МФЙ раисларининг маошларига устамаларни тўлиқ тўлаб бериш масаласи ҳам кун тартибига киритилди ва муҳокама этилди.

✔️ Сессия сўнгида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉👉👉Сессия жараёнлари лавҳамизда
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Шавкат Мирзиёев МДҲ норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
Саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам иштирок этди.
Учрашувда жорий йилги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, келгуси 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Пандемия оқибатларини енгиб ўтиш ва эпидемиологик хавфсизликни таъминлашда яқин ҳамкорликни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
МДҲни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритар экан, давлатимиз раҳбари асосий эътиборни учта: сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликка қаратишни таклиф этди.
МДҲ маконида тўлақонли эркин савдо зонасини шакллантириш ва транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.
Иштирокчиларнинг эътибори глобал иқлим кун тартибини ҳисобга олган ҳолда барқарор “яшил” тараққиётга қаратилган миллий дастур ва стратегияларни амалга ошириш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратилди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини мамлакатларимиз иқтисодиётларининг рақобатли устунликлари ва бир-бирини тўлдириб туришидан фойдаланган ҳолда таъминлаш масалаларини ҳал қилишга доир янги ёндашувлар ишлаб чиқиш долзарб экани қайд этилди.
Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда Ўзбекистон Ҳамдўстлик фаолиятидаги иштирокини фаоллаштирди. Мамлакатимиз 40 дан зиёд кўп томонлама битимни имзолади ва ташкилотнинг 23 та органига қўшилди. Ўтган йилда Ўзбекистон илк бор МДҲга раислик қилди.
2021 йилда Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик мамлакатлари билан товар айирбошлаши ўттиз фоиздан зиёдга ошди, қарийб мингта қўшма корхона ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида Ўзбекистон МДҲ доирасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришнинг қатъий тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади ҳамда саммит иштирокчилари ва улар орқали биродар халқларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклади.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi