Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.75K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига маош тўлаш кечиктирилаётганлиги ҳақидаги хабарлар чоп этилди.
Бу борада Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг маош масаласига билдирилган эътирозлари юзасидан туман ҳокими Шавкат Мавлонов ходимлар билан юзма-юз мулоқот ўтказди.
Мулоқот жараёнида ишчи ходимларнинг декабрь ойи аванс маошлари кечиктирилаётганлиги маълум бўлди.
Туман молия бўлими томонидан билдирилган изоҳга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 04.01.2021 йилдаги 1-сон ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасининг 06.02.2021 йилдаги 41-сонли буйруқларига кўра, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 1-даражали маош ойлик тўловлари ҳар ойнинг 20 санасига қадар тўлиқ молиялаштирилиши мумкинлиги асос қилинди.
Шундай бўлсада, мулоқот жараёнида туман Молия бўлими томонидан ишчи ходимларга тегишли маблағлар “Ипотека” банки Чилонзор филиалига ўтказилди, банк томонидан эса ходимларнинг пластик карталарига соат 12-00да ўтказиб берилди.
Бундан ташқари, туман ҳокими томонидан ишчи хизматчиларнинг қўшимча таклифлари инобатга олиниб:
- бошқарма ходимларини кийиниш хонаси билан таъминлаш таклифи лойиҳасини ишлаб чиқиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Ахмедовга;
- ходимларнинг фаолиятига алоқадор автоулов масаласини ўрганиб чиқиб, ечими борасида таклиф киритиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдурахманов, туман молия мудири Ж.Ходжиманов ва туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари А.Нурмуҳаммедовларга;
- иш меҳнатига қўлланиладиган ягона тариф 3-разряд бўйича берилаётган маошни қайта ҳисоблаш, моддий рағбатлантириш, махсус рағбатлантириш фонди ҳисобидан таклифларини ишлаб чиқиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдурахманов, туман молия мудири Ж.Ходжиманов ва туман Ободонлаштириш бошқармаси бош ҳисобчиси Г.Куатбаеваларга юклатилди.
Бундан ташқари, мулоқот жараёнида Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов бошқарманинг барча ходимларига келгусидаги иш фаолиятларига алоқадор ҳар қандай масалалар юзасидан туман ҳокимлигида ҳафтанинг душанбадан-жумагача (кеч соат 17-00дан) ташкил қилинган фуқаролар қабулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Чилонзор: жорий йил якунлари ва 2022 йил учун режалар қандай?

📍https://uza.uz/posts/330150

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда
#Мурожаат

🔶 Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг навбатдаги сессияси доирасида Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлоновнинг 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йилдаги режаларга бағишланган мурожаати эълон қилинганлиги ҳақида хабарлар бергандик.

👉👉👉 Сессия жараёнлари “Ёшлар” телеканали дастурларида ҳам кенг ёритилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.
Президентимиз яқин даврга мўлжалланган ҳамкорликда учта асосий йўналиш: “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш масалалари кун тартибида турганини таъкидлади.

В резиденции «Чонг Ва Дэ» в городе Сеуле состоялась торжественная церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан.
Затем главы государств провели переговоры с участием официальных делегаций двух стран.
Президент Узбекистана выделил три основных направления ближайшей повестки: «зеленое» развитие, цифровизация и укрепление системы социальной защиты.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.
Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш, “ақлли” шаҳарлар, энергетика, нодир металлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қатор келишувлар имзоланди.

После переговоров глав государств состоялась церемония подписания двусторонних документов.
Президенты Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин приняли Совместное заявление об углублении отношений особого стратегического партнерства между Республикой Узбекистан и Республикой Корея.
В присутствии лидеров подписан ряд документов о сотрудничестве в области здравоохранения, “умных” городов, энергетики, редких металлов, финансировании проектов.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўқувчилар_учун_қишки_таътил

❄️ Мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида 2021-2022 ўқув йилининг иккинчи чораги ўз якунига етмоқда.

❄️ Мактабларда қишки таътил 2021 йилнинг 28 декабридан бошланиб, 2022 йилнинг 10 январь куни якунланади.

👉👉👉Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.
👉👉👉 2022 йилнинг 11 январидан учинчи чоракнинг биринчи куни бошланади.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат #Сессия
#Матбуот_анжумани

🔶 Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлоновнинг 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда бу борада 2022 йилдаги режаларга бағишланган мурожаати тақдим қилинди.

🔶 Сессиядан кейин ОАВ ва блогерлар учун Матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

👉👉👉Жараёнлар билан лавҳамизда танишинг
#Ёшлар_ойлиги_Чилонзорда

🏆 Чилонзор туманида Ёшлар ойлиги доирасидаги тадбирлар бир-биридан қизиқарли ва мароқли бўлмоқда. Жумладан, бугун тумандаги Олимпия заҳиралари коллежидаги сузиш ҳавзасида сузиш спорти бўйича 3-сектор раҳбарининг кубок мусобақаси бўлиб ўтди.

🏆 Ёшлар учун қизиқарли ва ўта завқли ўтган ушбу мусобақа жараёнида моҳир сузувчилар ўз маҳоратларини номоён қилди. Мусобақа сўнгида Кубок совриндори ва фахрли ўринларларни эгаллаган спортчи ёшларимизга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

👉👉👉 Туманимизда сектор раҳбарлари томонидан ташкил этилаётган кубок мусобақалари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi