Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.55K subscribers
50.5K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ижтимоий_соҳа

🟢 Катта Қозиробод маҳалласида жойлашган 473-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилоти 1972 йилда қурилган анчагина таъмирталаб бўлиб қолган бинода фаолият олиб борарди. 2019 йилда давлат инвестиция дастури асосида бутунлай қайтадан реконструкция қилинди ва янги замонавий услубдаги шинам масканга айлантирилди.

🟢 Ҳозирда айни МТТда 8 та гуруҳ мавжуд бўлиб 240 нафар болажанлар тарбияланмоқда. Болажонлар учун барча шарт-шароитлар бор. 8 та олий маълумотли тарбиячи, 7 та ўрта махсус маълумотли ходимлар фаолият олиб бормоқда.

🟢 Бугунги кунда МТТда бўш иш ўринлари ҳам мавжуд бўлиб, 0,5 ставка мусиқа раҳбари ва 0,5 ставка фаррошликка иш излаётган тумандошларимиз таклиф этилмоқда.

👉👉👉Болажонлар қалбини мусиқа билан қувнатадиган ва озодалик билан яйратадиган тумандошларимиз бўлса, бемалол мурожаат қилиши мумкин.

👆МТТдаги шарт-шароитларни фотолавҳамиз орқали кўришингиз мумкин

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️Ҳар кимни ўзинг билан тенг кўр.
👉Ким бўлишидан қатъий назар,
👇🏻бир инсонни менсимаслик - ақлсизлик,
☝️жудаям юқори қўйиш - қўрқоқликдир.

Жалолиддин Румий
#Ободонлаштириш

Хабарингиз бор, Чилонзор туманида маҳаллалар ва барча ҳудудларни турли чиқиндилар, хазонлар ва шоҳ шаббалардан тозалаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, яшил майдонларни кенгайтириш ишлари давом этказилмоқда.

Бугун ҳам эрта тонгдан 4 та сектор мутасаддилари ва барча масъул ташкилотлар вакиллари йиғилишлар ўтказиб, бугун амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини тузиб олди ва маҳаллаларда ишлар бошлаб юборилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ободонлаштириш

Чилонзор тумани Бешчинор маҳалласида ҳам кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ижтимоий_соҳа
#Саломатлик

Эл соғлигини сақлаш энг муҳим ва долзарб вазифалардан биридир. Хабарингиз бор, ҳозирда бутундунё бўйича пандемия давом этмоқда. Бир-биридан юқумли ва хавфли касалликлар тез тарқалмоқда.

Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли саломатлигини сақлаш, тумандошларимиз орасида турли юқумли касалликлар тарқалмаслиги учун тизимли чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникалар шифокорлари томонидан гўдаклар орасида бронхопневмания касаллигининг олдини олиш мақсадида 1 ёшгача чақалоқларнинг потранажи ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi