Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.82K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Ишчи_гуруҳ
Маҳалла аҳли мамнун ва миннатдор бўлди

🔷 Хабарингиз бор, Чилонзор туманида Республика ишчи гуруҳи ва туман ҳокимлиги ҳамкорликда аҳоли муаммоларини, кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектлардаги қишга тайёргарлик ҳолатларини ўрганмоқда ва аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этмоқда.

🔷 Жумладан, аниқланган камчиликлар асосида туман ҳокимлигининг 1-секторига қарашли “Катта хирмонтепа” маҳалласидаги 2-,4-,6-,9-,10-,11- кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тизимлари янгиланди. 1-уйнинг 3-йўлагига эса янги лифт ўрнатилди.

🔷 Албатта, аҳолини қиш мавсумида иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш ва аҳолига қулайлик яратиш борасида амалга оширилаётган бу хайрли ишлардан аҳоли мамнун бўлган аҳоли давлатимиз раҳбариятига, туман ҳокимлиги мутасаддиларига ва муҳандис усталар ҳамда ишчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Халқаро_ногиронлар_куни

🧑🏻‍🦽Бугун туманимиздаги 184-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан 3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мактаб яқинидаги кўпқаватли уйларда яшовчи ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳолидан хабар олинди.

👩🏻‍🦯Тенгдошларига далда бўлишни мақсад қилган ўқувчилар устозлари ҳамроҳлигида Республика қон қуйиш ва гемотолигия институтида даволанаётган болаларга ҳам ўз қўллари билан ясалган эсдаликлар ҳамда турли совға-саломларни ҳам етказишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔶Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов ва Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шуҳрат Узоқов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан туманимиз бўйлаб амалга оширилаётган ўрганишлар давом этмоқда.

🔶Ўрганишлар давомида туман маҳаллалари бўйлаб ободонлаштириш ишлари, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари ҳолати, коммунал хизматлар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилиши каби масалаларга алоҳида этибор қаратилмоқда.

🔶Республика ишчи гуруҳи томонидан туманимиз бўйлаб олиб борилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Халқаро_ногиронлар_куни

Бугун "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан мамлакатимизда имконияти чекланган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш йўналишида кўпгина хайрли тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Чилонзор тумани бўлинмаси томонидан имконияти чекланган тумандошларимиз ҳолидан хабар олиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга 15 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Туманимизда бундай хайрли тадбирлар давом этмоқда

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi