Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.94K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Ишчи_гуруҳ_Чилонзорда
#Камчиликлар_бартараф_этилмоқда

🔷 Айни кунларда Чилонзор туманида Республика Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларнинг аксарияти жойида бартараф этилмоқда.

👉 Хусусан, кеча Ишчи гуруҳ томонидан тумандаги канал ва зовурлар атрофини ободонлаштириш ва хавфчизлик чораларини кўриш юзасидан билдирилган кўрсатмаларга асосан бугун тумандаги Анҳор, Чўпонота ва Қонқус каналларига ёндош ҳудудлар бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда кўп қаватли турар-жойдаги Чилонзор тумани, Ал-Хоразмий кўчаси, 66/8-уй, 58-хонадонни“AST LIDER” масъулияти чекланган жамиятининг мутасаддилари ўз ихтиёрига кўра туман ҳокимлиги тасарруфига ўтказгани ҳақидаги маълумотлар қандайдир иддао маъносида эълон қилинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК Чилонзор туманига бириктирилган гуруҳ раҳбари Ж. Кашибханованинг маълумот беришича, ҳақиқатдан ҳам, “AST LIDER” масъулияти чекланган жамиятининг мутасаддилари кўрсатилган манзилдаги хонадонни Чилонзор туман ҳокимияти тасарруфига қабул қилишини сўраб Чилонзор туман ҳокимлигига мурожаат этган. (Бу ҳақда далолатномалар мавжуд)
Ўрганиш жараёнида тақдим этилган хужжатларга кўра, Чилонзор тумани, Ал-Хоразмий кўчаси, 66/8-уй, 58-хонадон “AST LIDER” МЧЖ номига расмийлаштирилганлиги ва унинг тасарруфида эканлиги тасдиқланган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 2021 йил 15 апрелдаги Чилонзор туман ҳокимига йўллаган 27/1-90-сонли хатида Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли Фармони, 2018 йил 14 феврал кунидаги ПҚ-3528-сонли, 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисидаги 444 – сонли қарорини инобатга олиб, Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тизимида ишлаб келаётган масъул ходимлардан бирига хизмат хонадони ажратилиши сўралган.

Чилонзор тумани ҳокимлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги “AST LIDER” МЧЖ раҳбарига йўллаган 1-4/02-954-сонли хатида Чилонзор тумани, Ал-Хоразмий кўчаси, 66/8-уй манзилида қурилаётган кўп қаватли турар-жой мажмуасидан туман ҳокимияти тасарруфига топширилаётган хонадонлардан бирини Чилонзор тумани ИИО ФМБ тизимида фаолият олиб бораётган ходимга бириктирилишида амалий ёрдам берилиши сўралган.

Юқоридагиларга кўра, ”Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 106, 110 ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддаларига мувофиқ, шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББнинг 2021 йил 15 апрелдаги 27/1-90-сонли ҳамда “AST LIDER” МЧЖнинг мурожаати ва тақдим этилган ҳужжатлари инобатга олиниб бу борада туман ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Шу ўринда айтиш жоизки, бу асоссиз ва иддаоли маълумотларни чоп қилган “Махфий Янгиликлар” деб номланувчи телеграм каналини юритувчи фуқаролар томонидан айни масалада ҳокимлик мутасаддиларидан маълумот олиш учун ҳеч ким мурожаат қилмаган. Бу масалага даҳлдор ташкилотлар ва шахслар билан ҳам мулоқотда бўлинмаган. Шундай экан, бу асоссиз маълумот нима мақсадда чоп этилганлигини тушуниш қийин.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи тегишли идоралар мутасаддиларидан ижтимоий тармоқларда ўз каналининг аъзоларини кўпайтириш мақсадида бундай асоссиз иддаоларни чоп этиб, куракда турмайдиган шов-шувли материалларни чоп этаётган фуқароларга қонун доирасида чора кўришларини яна бир бор сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммунал_соҳа

🌿Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туман маҳаллалари ва кўчалар, йўлларни обод қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🌸Жумладан, шу кунларда туманимиздаги марказий кўчаларнинг атрофлари ҳам ободонлаштирилиб, қишги гул кўчатлари экилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ижтимоий_соҳа

⚡️Туманимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!

Халқимизга хос инсонийлик, саҳоватпешалик ва бағрикенглик 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманимиз бўйлаб ўтказилаётган тадбирларда ўз аксини топмоқда.

Хусусан бугун ана шундай тадбирлардан бири Чилонзор туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган “Нурафшон” ва “Табассум” номли мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман Мактабгача таълим бўлими масъуллари томонидан МТТларга борган ҳолда болажонларнинг ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, уларга Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармасининг махсус совғалари ҳам топширилди.

📸Жараёнларга кейинги репортажларимиз орқали батафсил тўхталамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
"Йил аёли" танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори билан ташкил этилган Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши йиғилишининг 2021 йил 27 апрелдаги 2-сон баённомасида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида “Йил аёли” миллий танловини ўтказиш белгиланган эди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3dc9eoX

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#Ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

🔥Чилонзор туманида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида туман Фавқулотда вазиятар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

🔥Хусусан, шу кунларда тумандаги МТТлар, умумтаълим мактаблари, автобус саройлари ва шу каби ижтимоий объектлар бўйлаб ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳамда эҳтиёткорлик чоралари тўғрисида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi