Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.38K subscribers
50.8K photos
5.56K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
🔶Ёшлар ўртасида турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олидини олиш, унинг оқибатлари билан курашишдан кўра яхшироқдир.

🔶Шу мақсадда Чилонзор туманидаги “Яккатут”, "Хайробод" ва “Мевазор” маҳаллаларида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл харакат хавфсизлиги ходимлари, Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутати Зафар Мирзаулуков ва маҳалла раислари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.

🔶Тадбир давомида жамоатчилик хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи, шунингдек, қонунбузарлик ҳолатларини содир этган тақдирда амалдаги қонунчиликда белгиланган жазо чоралари тўғрисида ҳам айтиб ўтилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммунал_соҳа

🍁Бугун ҳам туманимизнинг марказий кўчалари, ариқлар, йўлаклар атрофи ҳамда маҳаллалар бўйлаб Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

⚡️Азиз тумандошлар!

🙏🏻Туманимиз ободлигига Сиз ҳам ҳисса қўшинг!
🙏🏻Атроф-муҳитга турли чиқиндиларни улоқтирманг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури

📍Шу кунларда туманимиздаги Кичик Хирмонтепа маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида янги Street Workout майдончасининг қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

📸Ҳудудда олиб борилаётган жараёнлар билан юқоридаги фотолавҳаларда танишишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури

🚗Шухрат маҳалласида аҳоли учун автотураргоҳ қурилмоқда.

🚗“Обод маҳалла” дастури доирасидаги ўзгаришлар туманимизнинг Шуҳрат маҳалласида ҳам ўз аксини топмоқда.

🚗Бугун маҳалла ҳудудидаги бўш майдонда кўпқаватли уйда яшовчи аҳолининг истак ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда янги автотураргоҳ қурилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури

📍Бугун туманимизнинг Наққошлик маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида ички йўлларни таъмирлаш, нотекис майдонларга тупроқ ётқизиш, болалар майдончаси ҳамда дам олиш зоналарини қуриш ишлари амалга оширилди.

🚜Ҳуддуддаги қурилиш чиқиндилари махсус техника ёрдамида олиб чиқиб кетилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ижтимоий_соҳа

🏢Бугун туманимиздаги Пучон университетида Чилонзор тумани ҳокимлиги, университет раҳбарияти ва ҳамкор ташкилотлар томонидан талаба ёшлар ўртасида “Talant shou” концерт дастури ўтказилди.

🔷Концерт дастурида сюжет бўйича 10 нафар ижрочилар танлаб олиниб, улар турли қўшиқ, расқ ҳамда чолғу асбоблари орқали ўз иқтидорларини намойиш этишди.

🎁Якунда қатнашчиларга ташкилотчиларнинг махсус совғалари топширилди.

📸Жараёнларга кейинги хабарларимиз орқали батафсил тўхталамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi