Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.61K subscribers
55.5K photos
6.2K videos
26 files
9K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

🔶 Ижтимоий тармоқлар орқали Чилонзор туманида жойлашган кўзи ожизлар ётоқхонасидаги ҳолат бўйича танқидий мақола ва видеолавҳа эълон қилинган эди.
Бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари А.Аҳмедовнинг маълумот беришича, 27-сонли кўзи ожизлар ётоқхонаси Чилонзор тумани “Чўпонота” маҳалласида жойлашган. Бино 1964 йил қурилган бўлиб 3 та қаватдан иборат. Бинода 2 та кириш йўлаги мавжуд. Жами 66 та хонадонларда 286 нафар фуқаро истиқомат қилади.

🔶 Маскур бино хозирги вақта “Тошкент шаҳар кўзи ожизлар жамияти” тасаруфида. Туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан айни манзилга чиқиб ўрганиш жараёнида бинонинг ҳолати қониқарли эканлиги маълум бўлди.
👉 Ётоқхона биносининг конструкцияларига талофат етмаган, бинонинг ички қисмида 2019 йилда ҳомийлар хисобидан таъмирлаш ишлари тўлалигича амалга оширилган. Ҳозирги кунда бино ички қисми ҳамда кириш (подез)йўлаклари қониқарли ҳолатда.

✔️ Бинонинг ташқи фасад қисми таъмирталаб эканлигини инобатга олиб ҳозирги кунда туман ҳокимлиги томонидан бинонинг ташқи фасад қисми тамирланиши режалаштирилган. Лекин ётоқхонада яшовчилар таъмирлаш ишларига қаршилик кўрсатиб келмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
🚰Қўл ювиш техникасини биласизми?

🧼Туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари бўйлаб турли юқумли касалликлар, хусусан, грипп ва каронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида турли профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

🧼Жумладан, куни кеча тумандаги 280-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Қўл ювиш технкаси” мавзусида тушунтирув тадбирлари ўтказилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 10 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 10 дней.
#Кун_ҳикмати

☝️Нодонга ҳар гапни айтманг, у сўз ташувчидир;
👉кўп гаплари пойма-пойдир, ёлғондир.
👉Оз гапи–гўё насиҳат;
👉асли, гапирмагани маслаҳат.
☝️Унинг мақсади одамларнинг айбини фош қилмоқ,
👉ўзига ишончни расво қилса,
👉шу хилда ўзининг ҳам айбини ошкор қилган бўлади.

Байт:

☝️Эл айбини айтиш учун кимки сўз очса,
👉Билки, ўз айбини фош айлагани тил узатмоқда.

Алишер Навоий, “Маҳбуб ул-қулуб
📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 277- ва 294-моддаларига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати 15 октябрь этиб белгиланган.

Солиқ мажбуриятингизни муддатида бажариш учун қулайликлар яратиш мақсадида Чилонзор туман давлат солиқ инспекциясининг ушбу йўналишда ишловчи ходимлари дам олиш кунларисиз ҳар куни соат 8.00 дан 20.00 га қадар хизмат кўрсатишларини маълум қиламиз.

Барча фуқаролардан солиқларни ўз вақтида тўлашни сўраб қоламиз.

————————
Согласно статьям 277- и 294- Налогового кодекса Республики Узбекистан, последний день уплаты налога на имущество и земельный налог - 15 октября.

Сообщаем, что в целях создания условий для своевременного выполнения налоговых обязательств, сотрудники государственной налоговой инспекции Чиланзарского района, ежедневно с 8:00 до 20:00 предоставляют услуги в этом направлении.

Просим наших сограждан своевременно оплатить налоги.

Чилонзор туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади

Олий Мажлис Сенати Кенгаши 20-ялпи мажлисни 20 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди (https://www.gazeta.uz/uz/2021/10/12/senat/).

Ялпида кўриб чиқиладиган қонунлар:

✔️ «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги;
✔️ «Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;
✔️ «2021 йил учун Ўзбекистон Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги;
✔️ «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
✔️ «Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги;
✔️ «Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги.

Қолаверса, бош вазир ўринбосарининг ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ахбороти эшитилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Jonli efir: 2021-yil, 14-oktabr, 19:00
Hokim o’rinbosari Furqat Mahmudxo’jayev

Mavzu: Isitish mavsumi

👉 https://fb.me/e/10dix0J1U

👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Прямой эфир: 14 октября 2021 года в 19.00
Зам. хокима Фуркат Махмудходжаев

Тема: Отопительный сезон

👉 https://fb.me/e/10dix0J1U

👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
⚡️Бугундан аҳоли учун иситиш мавсуми бошланди

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида бугундан кўп қаватли тураржойларни иситиш мавсуми бошланди.
📣📣📣Шу муносабат билан барча хонадонлар эгалари иссиқлик тизимида муаммолари бўлса ҲУЖМШ ва Бошқарув сервис компанияларига ўз вақтида хабар беришларини илтимос қиламиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Спорт бизни бирлаштиради!

👫Кеча туманимиздаги 184-сонли умумтаълим мактабида худди шу шиор остидаги қувноқ стартлар мусобақаси ўтказилди.

⛳️Мусобақа Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Туризм ва спорт бўлими ҳамда Чилонзор тумани Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилиб унда 60 нафар қатнашчилар беллашишди.

🎁Якунда ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

📩Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан очилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чат” га келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти қисқа фурсатлар ичида ҳал этилмоқда.

🔷Куни кеча мазкур чатга Анастасия Гладилова номли фойдаланувчи томонидан тумандаги Алгоритм мавзесидаги чорраҳада светофорнинг ишдан чиққанлиги юзасидан мурожаат келиб тушган эди.

🔷Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганиш ўтказилиб, масала шу куннинг ўзида ҳал этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чилонзорда экспортёр корхоналар сони кўпаймоқда

👉🏻БАТАФСИЛ👈🏻

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Очиқ_мулоқот

📣📣📣Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар!

Сизларни, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 15-00 да Чилонзор тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекцияси ва туманда фаолият олиб борувчи тадбиркорлар ўртасида бўлаб ўтадиган Очиқ мулоқотга таклиф этамиз!

Очиқ мулоқот жараёнида инспекция масъуллари томонидан тадбиркорларга солиқ қонунчилиги ва соҳага оид янгиликлар бўйича маълумот берилади. Тадбиркорлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилади.

Қўшимча маълумотлар учун: +998 (97) 260-08-19 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Toshkent | Kun.uz
G‘ofur G‘ulom bog‘i qanday bo‘ladi?

Hozirda poytaxtning Chilonzor tumanida joylashgan G‘afur G‘ulom bog‘ida ta'mirlash ishlari olib borilmoqda. Yangilangan bog‘ qanday bo‘lishi ko‘pchilikni qiziqtirmoqda.

👉 https://kun.uz/uz/64477546

➡️ Poytaxt xabarlari
#Маънавий_соҳа

📜Бу йил ўзбек романчилигининг асосчиси, асарлари орқали нафақат ўзбек балки жаҳон адабиёти ривожига ҳам улкан ҳисса қўшган атоқли адиб Абдулла Авлоний таваллудининг 127 йиллиги китобхонлар ўртасида кенг нишонланмоқда.

📗Куни кеча Чилонзор тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ушбу сана муносабати билан “Абдулла Қодирий – ўзбек адабиёти хазинасидан” ҳафталиги доирасида “Қодирийни ёд этиб” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

📒Тадбирда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов таниқли ёзувчи ва шоирлар, фан номзодлари ҳамда Чилонзор туманидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди.

📘Тадбир доирасида тумандаги мавжуд барча умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида Абдулла Қодирий асарларини ифодали ўқиш ҳамда адиб ҳаёти ва ижодига бағишлаб чизилган расмлар танлови ҳам ташкил этилиб, танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi