Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.38K subscribers
50.7K photos
5.56K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда
Депутат кексалар ҳолидан хабар олди
🔷 Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
🔷 4-10 октябрь кунлари бўлиб ўтган ҳафталик доирасида Чилонзор туманида ҳам нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни манавий ва жисмоний қўллаб-кувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
🔷 Эътиборли томони, бу ҳафталикда депутатларимиз ҳам фаол иштирок этди. Шунингдек, Халқ депутатлдари Чилонзор тумани кенгаши депутати Зафар Мирзоулуков ўз округида яшайдиган ёши улуғ отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашди.
👉 Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳафталик якунланган бўлса-да, туманимизда бундай хайрли тадбирлар давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Сайлов_2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 13 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 13 дней.
👨‍👩‍👧‍👦“Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи!”

⚡️Куни кеча туманимизда худди шу шиор остида катта спорт тадбири ўтказилди. Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Туризм ва спорт бўлими ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 20 дан ортиқ оилалар иштирок этишди.

🎁Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорларнинг барчасига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#OnaTilimFaxrim
#OнаТилимФахрим

⚡️21-oktabr Oʻzbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kunning 32 yilligi munosabati bilan Chilonzor tumani hokimligi va Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Chilonzor tumani boʻlimi bilan birgalikda “Qadring baland boʻlsin Ona tilim!” shiori ostida targʻibot tadbirlari oʻtkazilmoqda.

Siz ham bizga qoʻshiling!
Tilimizni birgalikda asraymiz!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
🔵 @chilonzor_manaviyat_bolinmasi
#Муносабат

📍Газ таъминоти бугун соат 18-00да тикланади

Ижтимоий тармоқларда бугун Чилонзор туманидаги айрим ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилгани ҳақида эътирозли маълумотлар эълон қилинган.
Бу борада шуни маълум қиламизки, Чилонзор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан бугун эрталаб аҳолини огоҳлантириш учун расмий хабар эълон қилинган.
Эълонда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизматининг 2021 - 2022 - йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Лутфий кўчасидаги Д - 426 мм ўрта босим ер ости газ қувурида камчиликлар аниқланганлиги туфайли айни шу манзилдаги қувурларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан кўрсатилган манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши ҳақидаги хабари берилган.
Бундан ташқари туман ҳокимлигининг Аҳоли мурожаатлари учун фаолият олиб бораётган расмий чатида ҳам аҳолига бу ҳақда хабарлар бериб борилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Бугун кўрсатилган манзилдаги газ қувурлари мукаммал таъмирдан чиқарилади ва соат 18-00да газ таъминоти тикланишини сизларга маълум қиламиз. Маълумот учун айтиш жоизки, мутахассисларнинг таъкидлашича, газ қувурлари профилактика учун вақти-вақти билан текширувдан ўтказилади. Текширув натижасида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилиши шарт. Шу боис, набатдаги профилактик текширувда аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Қувурлардаги камчиликларни бартараф этиш, албатта аҳолининг хавфсизлиги учун амалга оширилмоқда.
Юзага келган ноқулайлик учун «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда

🔷“Кексалар ҳафталиги” давомида Чилонзор туманидаги барча ҳудудларда ёши улуғ инсонларимиз, нуроний онахон ва отахонларимизнинг ҳолидан хабар олинди.

🔷Хусусан, куни кеча Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Камол Ҳамраев ва тегишли масъуллар биргаликда тумандаги “Хонтўпи” маҳалласида яшовчи кексаларимиз ҳолидан хабар олишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда

⚡️“Кексалар ҳафталиги” доирасида Чилонзор туманида:

🔷Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва тегишли масъуллар туманда яшовчи нуронийларимиз хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди;
🔷“Бешчинор” маҳалласида кексалар учун тиббий кўрик ва патронаж хизматлари ўтказилди;
🔷тумандаги барча маҳаллаларда яшовчи нуронийлар учун Тошкент шаҳри ва вилоятидаги зиёратгоҳлар бўйлаб бепул саёҳат ташкил этилди;
🔷кексаларимиз учун Муқумий номидаги мусиқали драма театрида бепул спектакль томошаси уюштирилди;
🔷Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида узоқ йиллар давомида давлат ташкилотларида фидоийларча меҳнат қилган фахрийларимиз тақдирланди;
🔷“Мевазор” маҳалласида байрам дастурхони ёзилди;
🔷Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши 18-саноат сайлов округи депутати Баҳодир Зиёвиддинов томонидан тумандаги “Катта Дўмбиробод” маҳалласида яшовчи кексалар ҳолидан хабар олинди;
🔷Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман Маҳалла ва олидани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туманда яшовчи нуронийлар ҳолидан хабар олинди;
🔷Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутати Зафар Мирзаулуков томонидан тумандаги “Мевазор”, “2-Қатортол” ва “Яккабоғ” маҳалласида яшовчи кексалар ҳолидан хабар олинди;
🔷Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Камол Ҳамраев ва тегишли масъуллар билан биргаликда “Хонтўпи” маҳалласида яшовчи нуронийларимиз ҳолидан хабар олинди.

⚡️Чилонзор тумани бўйлаб бу каби тадбирлар давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

Чилонзор туманида жойлашган туманимиздаги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбекистон экологик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Нарзулла Обломуродовнинг ишончли вакили иштирокида сайловолди дастури тарғиботи юзасидан сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодининг таржимаи ҳоли билан таништирилиб, сайловолди дастури ҳақида маълумот берилди. Дастурдаги устувор вазифалар тушунтирилиб, сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Тиббий_соҳа

😷Айни кунларда Чилонзор тумани Марказий кўптармоқли оилавий поликлиникаси ҳамда 35 ва 38-оилавий поликлиникалар шифокорлари томонидан совуқ об-ҳаво шароитида турли юқумли касалликлар, хусусан каронавирус ва грипп инфекцияларининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида хонадонларга борган ҳолда профилактик тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

🩺Тиббий кўриклар давомида фуқароларга мавсумий касалликлар, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликнинг организмга фойдаси тўғрисида тушунтиришлар бериб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi