Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилда ўтказилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Перепись населения в Республике Узбекистан будет проводиться в 2023 году.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса:

➡️ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача);

➡️ мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Бу йил октябрдан ҳаво ҳарорати пасайди, иситиш мавсуми қачон бошланади?
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров шу ҳақдаги саволга жавоб берди.
“Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 5 кунгача об-ҳаво 8 даражадан паст бўлса, марказий иситиш тизими ишга туширилади. Шу сабабли ҳозир ўртача ҳаво ҳароратимиз 16-18 даража бўлса, кечаси 10-9 даражагача тушмоқда. Шунинг учун бу масалада, норматив меъёрлар келгандан кейин, яъни беш кун давомида кечаси ҳарорат 8 даражадан паст бўлса, қозонхоналар ҳокимларнинг махсус қарорлари билан ишга туширилади”, деди у.
Вазирлик матбуот хизмати Кun.uz’га маълум қилишича, қонунчиликда белгиланган тартибда иситиш мавсуми бошланиши учун юқоридаги об-ҳаво кузатилмаган тақдирда иситиш мавсумини бошлаш ёки тугатиш ҳудудий вилоят ҳокимлари қарор ва фармойишлари орқали амалга ошади.
Маълумот ўрнида, 2019 йилда Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 25 октябр, 2020 йилда эса 15 октябрдан бошланган. 2021 йил 7 апрелда эса иситиш мавсуми тугаб, 2021-2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланган. Ҳудудларда иситиш мавсуми бошланиши ва тугаши иқлим шароитидан келиб чиқиб турли муддатларда амалга оширилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда

Эзгу ниятлар ва савоб ишлар қилган инсонлар қаримайди

25-Хонтўпи сайлов округи депутати Обид ота Аҳмедов яқинда 81 ёшни қаршилади. Узоқ йиллар туман ҳокимлигида турли лавозимларда хизмат қилиб келган отахон ҳалиям жуда тетик. Халқ дарди билан юрган одамга яратган сиҳат-саломатлик ва куч-қувват беради. Обид ота ҳам шундай.
Учта маҳаллани ўзида бирлаштирган катта округ депутати бўлгани учун доимо халқ билан бирга. Туман ҳокимлигида ҳам маҳкамада фаолият олиб бораётган барча ходимларнинг энг яқин маслаҳатгўйи, десак янглишмаймиз.
Кунлар совиши билан бошланадиган турли респиратор касалликларнинг олдини олиш учун ўз вақтида чора кўриш мақсадида Обид ота ўз округига қарашли Шарқ тонги маҳалласи аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этишда бош-қош бўлди.
- Малакали мутахассисларни маҳаллага жалб қилишда ёрдам берганлиги учун туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Раънохон Носировага раҳмат, -дейди Обид ота Аҳмедов. Тиббий кўрик ўтказган шифокор ва ҳамшираларимиз барча аҳолининг саломатлигини текшириб, керакли тавсияларни берди.
Доимо яхши ният билан савоб ишларга бош қўшувчи, барчамизни дуо қилиб яхши йўлларга ундовчи шундай нуроний отахонларимиз доимо соғу-саломат бўлишсин!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда
Хонадонларимиз файзи ва барчамизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутувчи кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган “Кексалар ҳафталиги” Чилонзор туманида ҳам ўзига хос тарзда ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун туманимиздаги йирик маҳаллалардан бири Мевазор маҳалласида кекса отахонлар учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Барча кекса отахонларимизни бир дастурхон атрофига тўплаган ушбу тадбирда нуронийларимиз маданий ҳордиқ чиқаришлари учун санъаткорлар ижросида классик куй ва қўшиқлар ҳам ижро этилди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
📣 Ҳурматли тумандошлар ва ОАВ вакиллари, блогерлар!

⚡️ Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 12-00да туманда жойлашган 163-умумтаълим мактабининг мажлислар залида Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Гулнора Муродова, ушбу жамғарманинг Чилонзор туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чилонзор туманидаги Халқ қабулхонаси масъуллари иштирокида Пенсия ва нафақалар тўлаш тизимидаги янгиликлар ва бу борадаги қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан Очиқ мулоқот ўтказади.
⚡️ Мазкур йўналишда саволларингиз, таклиф ва мурожаатларингиз бўлса, туманимиздаги 163-сонли умумтаълим мактабининг мажлислар залига келишингиз ва масъуллардан батафсил маълумотлар олишингиз мумкин.
(Мўлжал: Роҳат меҳмонхонаси рўпарасидаги кўчадан кирилади, Баркамол авлод маркази ёнида)
👉 Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни, фаол фуқароларимизни Очиқ мулоқотга таклиф этамиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда #Ижтимоий_соҳа
#Оилавий_поликлиникалар_эл_хизматида

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давом этаётган айни даврда аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илгари оилавий поликлиникаларда дори-дармонлар, тиббий воситалар етишмаслигидан аҳолининг ўринли эътирозлари бўларди.
Бугунги кунда шу муаммолар ечими ҳам ижобий ҳал этилмоқда. Жумладан, Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникаларни ҳам 66 турдаги дори-дармонлар ва тиббий воситалар билан таъминлаш учун етарли маблағлар ажратилган ва ҳозирда бу дори-дармонлар аҳолига тарқатилмоқда.
👉 “Ўзбекистон 24” телеканали дастурларида эфирга узатилган лавҳада айни шу ҳақда сўз боради
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун
#Кексалар_мамнун

Чилонзор тумани “Катта Олмазор” маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан лифт ускуналари носозлиги ва бу кўпроқ кекса ёшдаги отахон ва онахонларга ноқулайлик туғдираётгани ҳақида мурожаатлар туман ҳокимлигига келиб тушаётган эди.
Бугунги кунда айни шу масалалар ҳам ижобий ечим топмоқда. Ҳозирда “Катта Олмазор” маҳалласида жойлашган 8-сонли кўпқаватли уйнинг йўлакларига янги лифтлар олиб келиб ўрнатилмоқда. Бундан аҳоли, айниқса кекса ёшли фуқароларимиз жуда мамнун.

Лавҳамизда аҳолининг миннатдорлик изҳорлари
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 16 кун қолди.
#OnaTilimFaxrim
#OнаТилимФахрим

⚡️21-oktabr Oʻzbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kunning 32 yilligi munosabati bilan Chilonzor tumani hokimligi va Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Chilonzor tumani boʻlimi bilan birgalikda “Qadring baland boʻlsin Ona tilim!” shiori ostida targʻibot tadbirlari oʻtkazilmoqda.

Siz ham bizga qoʻshiling!
Tilimizni birgalikda asraymiz!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
🔵 @chilonzor_manaviyat_bolinmasi