Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.63K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Сиз_вакцина_олдингизми

😷Чилонзор туманида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари манзилли равишда давом эттирилмоқда.

💉Жумладан, ҳар куни туманимз маҳаллалари бўйлаб кўчма эмлаш пунктлари ташкил этилиб, аҳолини ҳам эмлаш ишлари амалга оширилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури

🛣Чилонзор туманидаги “Ал Хоразмий” маҳалласи аҳолисидан ҳудуддаги ички кўчаларнинг таъмирталаблиги юзасидан мурожаатлар келиб турар эди.

🛣Айни кунларда маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасида ички кўчаларнинг 7 минг 300 квадрат метр қисмига асфальт қопламасини ётқизиш ишлари режалаштирилган.

🛣Бугунга келиб режага кўра ҳудудда ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, кеча маҳалладаги 600 квадрат метр ҳудудга асфальт қопламаси ётқизилди. Маҳаллада асфальтлаштириш ишлари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Солиқчи- тадбиркорга мададкор лойиҳаси ижроси натижасида тадбиркорлик субъектларининг солиқ идораларига ишончи ортади, уларнинг фаолият йўналиши кенгайишига кўмак кўрсатилади.
Бу борада Чилонзор тумани ДСИ ходимлари томонидан ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.
“Ўзбекистон 24” телеканаллари дастурида ёритилган лавҳада айни шу мавзуда сўз боради.
#Маънавий_соҳа

📗Чилонзор туманида туман ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлими томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

📗Навбатдаги ана шундай тадбирлардан бири Чилонзор туманидаги таълим муассасаларининг кутубхона азолари ва фаол ёшлар иштирокида “Турон” ахборот-кутубхона марказида ўтказилди.

📗Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Дилшод Ражаб, Зикрилла Неъмат, Сойиб Мирзо ва Ориф Тўхташ ҳам иштирок этишди. Тадбир давомида шоир Равшан Исоқовнинг “Истиқлол сурури” номли китобининг тақдимот маросими ҳам ўтказилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзингизнинг сайлов участкангиз манзилини биласизми?
Anonymous Poll
71%
Ҳа, биламан
29%
Йўқ, билмайман
#Сайлов2021
#Инфографика

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Онлайн_мулоқот

⚡️Хабар берганимиздек, айни пайтда Чилонзор тумани ҳокимлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали туман Молия бўлими масъуллари иштирокида Чилонзор тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил давомида шаклланган қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш бўйича олиб борилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра туман ҳокимлигида амалга оширилган ишлар, фуқаролар ташаббуслари ва таклифларига кўра ғолиб бўлган лойиҳалар хусусида Онлайн мулоқот ўтказилмоқда.

⚡️Сиз ҳам қуйидаги ҳавола орқали жараёнларни жонли тарзда кузатишингиз ва ўз савол ва мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

https://fb.watch/8drgYL4Fi6/

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Болалар ўйингоҳи қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилган

Фейзбук ижтимоий тармоғида https://www.facebook.com/TrollUZB/posts/1667168446819448 Чилонзор тумани “Муқимий” кўчаси 13-, 15-уйлар орасидаги болалар майдончасида 9 ой олдин бошланган таъмирлаш ишлари охирига етказилмай қолдирилгани танқид қилинган эди.

Бу манзилда жойлашган “1-Катта Чилонзор” МФЙ раиси Фазлиддин Ниёзматовнинг маълумот беришича, кўрсатилган манзилдаги болалар ўйингоҳи қурилиши 8-сентябр куни охирига етказилган ва фойдаланишга топширилган.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Чилонзор тумани 3-мавзесида яшовчи аҳоли мавзедаги Гагарин ҳайкали ёнида бир неча ҳафтадан буён кечки вақтда дорбозлик ва концерт томоша фаолияти билан шуғулланувчи гуруҳнинг овоз кучайтиргич воситаларини баланд қўйган ҳолда бераётган томошаларидан шикоят қилишган.

Чилонзор тумани 3-Катта Чилонзор МФЙ раиси Улуғбек Жабборқуловнинг маълумот беришича, бу борада тартибот органлари вакиллари билан чиқиб, томоша кўрсатаётган гуруҳларга қонун доирасида иш олиб боришлари бўйича кўрсатма берилган.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

“Акс садо” телеграм каналида Чилонзор тумани 20-даҳаси 7-сонли кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро тадбиркор томонидан уйнинг биринчи қаватида таянч деворлар бузилиб, бинога зарар етказган ҳолда қурилиш ишлари олиб борилаётганидан арз қилган.

Бу мурожаат юзасидан Чилонзор туман ҳокимнинг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Аброр Ахмедовнинг маълумотларига кўра, ушбу манзил бўйича барча рухсатномалар олинган. Қурилиш таъмирлаш ишлари аҳоли учун хавф туғдирмаган ҳолда олиб борилиши ҳақида кўчмас мулк обуъкти мулкдорига тушунтирилган.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Феруза Тўрақулова номли фойдаланувчи томонидан фейзбук ижтимоий тармоғида чоп этилган Шарофат Шокированинг фирибгарлар тузоғига тушиб азият чекаётгани ҳақидаги маълумотлари эълон қилинган эди.

Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими масъулларининг маълумотига кўра, мурожаатда кўрсатилган иш бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Шакированинг аризасига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган 262942/2021-237FF-сонли жиноят иши мавжуд.

Ҳодиса тафсилоти Фуқаро Ш.Шакирова ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида 2019 йилда фуқаро М.Латипова билан танишиб қолганлигини, М.Латипова унинг ҳонадонида яшаб келиб унинг ишончига кириб унга тегишли бўлган Тошкенг шаҳар, М.Улуғбек тумани, Қ.Ниёзий кўчаси 5-уй, 68-ҳонадонига ишончнома олишга эришиб, кейинчалик ушбу хонадонни унинг рухсатисиз сотиб юборганлигини маьлум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани 4-ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили подполковник О.И.Таниев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб 10.04.2021 йилда М.Н.Латипова ва Ю.Э.Авлаевларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Респубдикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан 26.04.2021 йилда М.Н.Латипова ва Ю.Э.Авлаевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши 2021 йил 28 май куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ
ҳузуридаги ТБ терговчиси капитан Ҳ.А.Мустаев иш юритувига берилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилган.

-жиноят иши юзасидан Ш.Шакирова гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб жабрланувчи тариқасида жалб қилинган;

-жиноят иши юзасидан М.Н.Латипова ва Ю.Э.Авлаевлар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, сўроқ қилинган;

-жиноят иши юзасидан Б.Ўрмонов, М.Турдиева, Ш.Саримов ва И.Нормуродовлар гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган;
-жиноят иши юзасидан Ш.Шакирова билан гумон қилинувчилар М.Н.Латипова ва Ю.Э.Авлаевлар ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракатлари ўтказилган;

-жиноят иши юзасидан Ш.Шакирова гувохлар Б.Ўрмонов, М.Турдиева, Ш.Саримов ва И.Нормуродовлар ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракатлари ўтказилган;

-жиноят иши юзасидан Тошкенг шаҳар, М.Улуғбек тумани, Қ.Ниёзий кўчаси 5-уй, 68-ҳонадонига таъқиқ қўйилган;

Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Мана жорий йилда ҳам мактабларни кўплаб ёшларимиз битирди. Талаба бўлганларку, ўқишини бошлаб юборди. Лекин, қолган ёшларчи? Улар нима иш билан шуғулланади?

Бугунги кунда барча ҳудудларда барча сектор раҳбарлари айни шу масала юзасидан мактаб битирувчилари билан бевосита учрашиб мулоқотлар ўтказмоқда.

Жумладан, бугун Чилонзор тумани ҳокими сектори ҳудудида яшовчи мактаб битирувчилари билан Тошкент шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова, туман ҳокими Шавкат Мавлонов ва бошқа масъул раҳбарлар мулоқот ўтказди.
Мулоқот жараёнида ёшлар билан дилдан суҳбат қурилиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим изланди. Аксарият ёшларга иш жойлари таклиф этилди ва айрим битирувчилар шу ернинг ўзида ишга жойлашиш учун йўлланмалар олди. Ёшларнинг таклифлари инобатга олиниб, уларнинг таклифлари бўйича имкониятлар яратиш юзасидан режалар белгилаб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi