Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.8K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 30 кун қолди.

〰️〰️〰️
✔️ До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 30 дней
🔹 2021 йил 24 сентябрь соат 18.00 да Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳрида "Обод маҳалла" дастури асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман секторлари ва шаҳар коммунал хизматлари раҳбарлари иштирокида аҳоли билан ижтимоий тармоқ орқали мулоқотида қатнашиш истагини билдирганлар https://fb.me/e/1P5rkBgq6 ҳавола орқали уланишлари мумкин.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Прямой эфир: 24 сентября 2021 года в 18.00 часов
Тема: работы, реализуемые в рамках программы «Обод махалла»

🔹 Все желающие принять участие в диалоге с населением заместителя хокима города Ташкента Фурката Махмудходжаева с участием руководителей секторов районов и городских коммунальных служб, могут подключиться к эфиру по ссылке https://fb.me/e/1P5rkBgq6 .

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#Сиз_вакцина_олдингизми

😷Чилонзор туманида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари манзилли равишда давом эттирилмоқда.

💉Жумладан, ҳар куни туманимз маҳаллалари бўйлаб кўчма эмлаш пунктлари ташкил этилиб, аҳолини ҳам эмлаш ишлари амалга оширилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури

🛣Чилонзор туманидаги “Ал Хоразмий” маҳалласи аҳолисидан ҳудуддаги ички кўчаларнинг таъмирталаблиги юзасидан мурожаатлар келиб турар эди.

🛣Айни кунларда маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасида ички кўчаларнинг 7 минг 300 квадрат метр қисмига асфальт қопламасини ётқизиш ишлари режалаштирилган.

🛣Бугунга келиб режага кўра ҳудудда ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, кеча маҳалладаги 600 квадрат метр ҳудудга асфальт қопламаси ётқизилди. Маҳаллада асфальтлаштириш ишлари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Солиқчи- тадбиркорга мададкор лойиҳаси ижроси натижасида тадбиркорлик субъектларининг солиқ идораларига ишончи ортади, уларнинг фаолият йўналиши кенгайишига кўмак кўрсатилади.
Бу борада Чилонзор тумани ДСИ ходимлари томонидан ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.
“Ўзбекистон 24” телеканаллари дастурида ёритилган лавҳада айни шу мавзуда сўз боради.
#Маънавий_соҳа

📗Чилонзор туманида туман ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлими томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

📗Навбатдаги ана шундай тадбирлардан бири Чилонзор туманидаги таълим муассасаларининг кутубхона азолари ва фаол ёшлар иштирокида “Турон” ахборот-кутубхона марказида ўтказилди.

📗Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Дилшод Ражаб, Зикрилла Неъмат, Сойиб Мирзо ва Ориф Тўхташ ҳам иштирок этишди. Тадбир давомида шоир Равшан Исоқовнинг “Истиқлол сурури” номли китобининг тақдимот маросими ҳам ўтказилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзингизнинг сайлов участкангиз манзилини биласизми?
Anonymous Poll
71%
Ҳа, биламан
29%
Йўқ, билмайман
#Сайлов2021
#Инфографика

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Онлайн_мулоқот

⚡️Хабар берганимиздек, айни пайтда Чилонзор тумани ҳокимлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали туман Молия бўлими масъуллари иштирокида Чилонзор тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил давомида шаклланган қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш бўйича олиб борилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра туман ҳокимлигида амалга оширилган ишлар, фуқаролар ташаббуслари ва таклифларига кўра ғолиб бўлган лойиҳалар хусусида Онлайн мулоқот ўтказилмоқда.

⚡️Сиз ҳам қуйидаги ҳавола орқали жараёнларни жонли тарзда кузатишингиз ва ўз савол ва мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

https://fb.watch/8drgYL4Fi6/

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Болалар ўйингоҳи қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилган

Фейзбук ижтимоий тармоғида https://www.facebook.com/TrollUZB/posts/1667168446819448 Чилонзор тумани “Муқимий” кўчаси 13-, 15-уйлар орасидаги болалар майдончасида 9 ой олдин бошланган таъмирлаш ишлари охирига етказилмай қолдирилгани танқид қилинган эди.

Бу манзилда жойлашган “1-Катта Чилонзор” МФЙ раиси Фазлиддин Ниёзматовнинг маълумот беришича, кўрсатилган манзилдаги болалар ўйингоҳи қурилиши 8-сентябр куни охирига етказилган ва фойдаланишга топширилган.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Чилонзор тумани 3-мавзесида яшовчи аҳоли мавзедаги Гагарин ҳайкали ёнида бир неча ҳафтадан буён кечки вақтда дорбозлик ва концерт томоша фаолияти билан шуғулланувчи гуруҳнинг овоз кучайтиргич воситаларини баланд қўйган ҳолда бераётган томошаларидан шикоят қилишган.

Чилонзор тумани 3-Катта Чилонзор МФЙ раиси Улуғбек Жабборқуловнинг маълумот беришича, бу борада тартибот органлари вакиллари билан чиқиб, томоша кўрсатаётган гуруҳларга қонун доирасида иш олиб боришлари бўйича кўрсатма берилган.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi