Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.56K subscribers
50.5K photos
5.55K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бошланди.

Партия ахборот хизмати маълум қилишича, Съезднинг делегатлари тасдиқлаб олинди. Биринчи масала юзасидан партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Партия лидери Актам Хаитов Шавкат Мирзиёевнинг номзоди ҳақида тўхталиб, биографик маълумотларни ўқиб эшиттирмоқда. Шунингдек, ўтган 5 йил давомида амалга оширилган ислоҳотларга эътибор қаратиляпти.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.

Давлат раҳбари аввал ўтган беш йилдаги натижаларга қисқача тўхталиб ўтди:

- 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик. Унинг доирасида 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент фармони ва қарори қабул қилинди.

Халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш, парламентаризмни ривожлантириш ва давлат органлари ҳисобдорлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Сўнгги беш йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 24 фоизга, саноат – 34 фоизга, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ўсгани биз қўлга киритган юқори натижалардан далолат беради. Шу даврда ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Онлайн_брифинг
#Жараён

⚡️Аввал хабар берганимиздек, бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ҳокимликнинг расмий Facebook саҳифаси орқали Чилонзор тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдураҳим Халметов иштирокида тумандаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишлар хусусида Онлайн брифинг бўлиб ўтди.

🔖Қуйидаги ҳавола орқали мулоқот жараёнларини такроран томоша қилишингиз ҳамда соҳа юзасидан ўз савол ва мурожаатларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.👇🏻👇🏻👇🏻

https://fb.watch/7VpVSHiBV0/

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ “Тошкент шаҳар ҳокими кубоги” учун мини-футбол бўйича мусобақаси энг қизиқарли паллада.

🎥Пойтахт туманлари жамоалари ўртасидаги қизғин учрашув – лавҳамизда.

***

⚽️ Борьба между районами столицы на «Кубок хокима города Ташкента» по мини–футболу в самом разгаре.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди. Унда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

Китоб муқаддима, 7 бўлим ва хотимадан иборат.

Бўлимлар қуйидагича номланган:

🔹«Янги Ўзбекистон стратегияси»
🔹«Халқпарвар давлат»
🔹«Миллий иқтисодиётни ривожлантириш»
🔹«Адолатли ижтимоий сиёсат»
🔹«Маънавий тараққиёт»
🔹«Хавфсизлик ва ташқи сиёсат»
🔹«Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар».

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2021 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб
#Обод_маҳалла_дастури

🛣Чилонзор туманидаги кўплаб маҳаллаларда олиб борилаётган “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар Тирсакобод маҳалласида ҳам амалга оширилмоқда.

🛣Куни кеча маҳаллаги узоқ йиллардан буён таъмирталаб бўлган Ширин ариқ кўчасининг 3 минг 500 квадрат метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилди.

📸Юқоридаги суратларда маҳалла аҳлининг бу каби янгиланишлардан миннатдор эканликларига Сиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзор_ёшларга_ишонади
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Беш_ташаббус

🏓Туманимизда ёшларни спортга жалб этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Куни кеча ана шундай тадбирлардан бири Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Туризм ва спорт бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида спортнинг стол тенниси тури бўйича ўтказилди.

🏓“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилган мусобақада 30 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
🔶Куни кеча Чилонзор тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркизи Чилонзор тумани бўлими ҳамда малакали психологлар томонидан Ўзбекистон Миилий гвардиясига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари учун психологик тренинг ўтказилди.

🔶Тренингда суицид ва уни келтириб чиқувчи омиллар ҳамда жиноий актларни амалга оширишга мойил бўлган ходимларни коррекция қилишга қаратилган ишлар мавзусида тушунтиришлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

⚡️Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

📩Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан очилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чат”га келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти қисқа фурсатлар ичида ҳал этилмоқда.

🏢Куни кеча ушбу чатга тумандаги 6 мавзе ҳудудида яшовчи фуқаролардан ҳудуддаги 19-кўпқаватли уйнинг атрофидаги иссиқлик қувурида носозлик юзага келганлиги тўғрисидаги мурожаат йўлланди.

🚛Мазкур масала бўйича “Тошиссиққуввати” Чилонзор тумани бўлими корхонаси ходимлари томонидан юзага келган ҳолат ўрганилиб, камчиликлар мурожаат келиб тушган куннинг ўзидаёқ бартараф этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi