Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.52K subscribers
56.7K photos
6.33K videos
27 files
9.25K links
Download Telegram
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Муаммо_ва_ечим

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли мурожаатлари учун очилган расмий чатга кўплаб тумандошларимиз турли муаммолар билан мурожаат қилмоқда. Чатга келиб тушган мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан ўрганилмоқда ва муаммолар бартараф этиб келинмоқда.

Жумладан, Кичик Хирмонтепа маҳалласининг 19-23 – сонли кўпқаватли уйларида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ушбу уйлар атрофидаги дарахтларга анча вақтлардан буён шакл берилмаётгани ва бу аҳоли учун ноқулайлик ва хавф туғдираётгани ҳақидаги мурожаати куни кеча туман ҳокимлиги Коммунал бўлими мутахассислари томонидан ўрганилди ва бугун айни манзилдаги дарахтларга шакл бериш ишлари бошлаб юборилди.

-Мурожаатимизга ўз вақтида эътибор қаратилиб, уйимиз атрофидаги дарахтларга шакл берилиб тартибга келтирилмоқда. Биз бундан мамнунмиз, ҳокимлик масъулларига катта раҳмат,- дея чатга ўз муносабатларини юборган мурожаатчилар.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бу галги қаҳрамони - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов.

Герой очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости нашей страны - первый заместитель директора Агентства развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан Отабек Хасанов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Муаммо_ва_ечим

⚡️Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

🌿Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан очилган Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чатга туманимиздаги 79-умумтаълим мактаби атрофида чиқиндилар тўпланиб қолганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган эди.

🌿Мутасаддилар томонидан ушбу мурожаат зудлик билан жойига чиқиб ўрганилди ва шу пайтнинг ўзидаёқ ҳудудда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

⚡️Азиз тумандошлар!

🌿Туманимиз ҳаётига бефарқ бўлмаганлигингиз учун миннатдормиз!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Чилонзор_ОАВда https://youtu.be/rhyOF0wE5Ug
Аҳоли саломатлиги ҳар доим ҳам долзарб масала бўлган. Аҳоли саломатлигига хавф солувчи касалликларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида минглаб иилмий текшириш институтлари, олимлар фаолият олиб бормоқда ва турли кашфиётлар ҳам амалга оширилмоқда.
Мана шундай ихтиролардан бири пойтахтимизнинг Чилонзор туманида яшовчи олим Олимжон Юсупов муаллифлигида кашф этилди.
Чилонзор туманида жойлашган «Биогенетик» илмий ишлаб чиқариш корхонаси директори Олимжон Юсуповнинг айтишича, қурилма вирусни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, бир неча синовли босқичлардан муваффақиятли ўтган.
«Қурилма 3 хил ҳажмга эга бўлиб майдон кенглигига қараб танланади. Қурилма ўзидан тўйинтирилган электронлар чиқаради. Дастлабки синовлар ўтказилганда, ҳаводаги мавжуд зарарли микробларни йўқ қилди. Уни янги модели устида ишлаб, янада такомиллаштирилгач, коронавирусга ҳам синов тариқасида ўтказиб кўрилди. Кутганларимиз ижобий натижа берди. Қурилма ҳаводаги, сиртдаги барча мавжуд вирус ва коронавирусни буткул ўлдиради. Биринчи кўзланган мақсад вирусни зарарсизлантириб, ерга тушириб кейин ювиб ташлаш эди. Аммо мукаммаллаштирилган қурилма ундан-да яхши натижа берди, яъни вирусни ҳавода турган ҳолатда ўлдирди.
Қурилмада ҳеч қандай дори воситаси ёки вакцина мавжуд эмас. Технологиядаги мавжуд суюқлик вирусларни ўлдириш хусусиятига эга. Инсон организми учун зарарсиз. Бирор мебель, матоли нарсалар бўладими, сиртда мавжуд барча вирусни даф қилади. Ускуна 12 вольтли токда ёки батареялар ёрдамида ҳам ишлайди.
Қурилма бир неча синовлардан самарали ўтди. Ҳаттоки клиник синовлари ҳам ниҳоясига етди. Натижа ижобий. Қурилманинг автомобиллар учун фойдаланиладиган ҳажмини ҳам ишлаб чиқдик. Тез тиббий ёрдам учун фойдаланилаётган «Damas» ва «Honda»да синалди. Яхши натижа берди. Қурилма учун зарур бўлган 12 вольт, машина учун муаммо эмас», деди Юсупов.
Ихтирочининг сўзларига кўра, бунинг нархи арзон бўлади, чунки ускуна ўзимизда ишлаб чиқарилади ва унинг таркибий қисмлари ҳам ўзимизники.
Яқинда айни шу қурилма ҳақида қўшни Қозоғистон Республикасининг марказий телеканалларида эфирга узатилган лавҳада батафсил маълумотлар берилди. Чилонзорлик олим томонидан яратилган ушбу ихтиро хориж давлатларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Чилонзорлик олим ва унинг ихтироси ҳақида Қозоғистон Республикасининг “Хабар 24” телеканалида эфирга узатилган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
🏢Хабар берганимиздек, жорий йилда Чилонзор туманидаги 163-сонли умумтаълим мактаби мукаммал таъмирдан чиқарилиб, ўқув хоналари замонавий кўринишга келтирилди.

🏢Айни кунларда эса янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан замонавий бинода ўқув жараёнлари бошлаб юборилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури

🎡Чилонзор туманидаги Новза маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида янги болалар майдончасининг қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi