Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.7K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Фуқаролар_қабули

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигининг олд майдонида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Чилонзор тумани ҳокимлигига қарашли бўлим ва бошқармалар масъуллари томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди.

📸Жараёнларга кейинги репортажларимизда батафсил тўхталамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хайрли_кун

⭐️Ассалому алайкум!

🗓Бугун 24-август, Сешанба.
Григорий тақвими бўйича йилнинг 236-куни.
Йил якунига 129-кун қолди.

⭐️Бугунги кун барчангиз учун яхшиликларга тўла бўлсин тумандошлар!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
ДИҚҚАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар беришича, 2021-2022 йилги куз – қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан «Қатортол» маҳалласидаги ер усти паст босимли Д - 57 мм газ қувурини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли, 2021 йил 24 август куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар «Қатортол» маҳалласидаги 20 та кўп қаватли уйда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотида юз бераётган вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзорда_ҳоким_кубоги

⚽️Аввал хабар берганимиздек, кеча Чилонзор туманида мини футбол бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубогининг илк мусобақалари бошланди.

⚽️Саралаш баҳсларида тумандаги 4 та сектордан жами 20 дан ортиқ жамоалар иштирок этишди.

📸Қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган жараёнлар билан кейинги репортажларимизда батафсил танишишингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Уч_авлод_учрашуви

👵🏻🧔🏻👧🏻Республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб мустақиллигимизнинг 30 йиллигига қўшалоқ байрам сифатида “Уч авлод учрашуви” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

💠Куни кеча ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири Чилонзор туманидаги Шараф маҳалласининг аҳолиси билан биргаликда ўтказилди.

💠Тадбирда Чилонзор тумани ҳокимлигининг масъул мутасаддилари, маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули

🔷Хабар берганимиздек, кеча Чилонзор тумани ҳокимлиги биносининг олд майдонида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Чилонзор тумани ҳокимлигига қарашли бўлим ва бошқармалар масъуллари томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди.

🔷Қабул давомида турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган 50 га яқин фуқароларнинг масалалари тингланди. Ишга жойлашиш ва кредит олиш борасидаги мурожаатлар шу ернинг ўзида ижрога йўналтирилди. Уй-жой учун субсидия олиш ва оилавий масалалардаги муаммолар каби мурожаатларни ўрганиш учун тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури

🎡Чилонзор туманидаги 4-сектор ҳудудида жойлашган Ботирма маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, мазкур жараёнларнинг сифат ва самарадорлиги сектор масъуллари ва ҳокимлик мутасаддилари томонидан доимий назоратга олиб борилмоқда.

🎡Хусусан, айни кунларда ҳудуддаги кўпқавали уйлар оралиғида янги болалар ўйингоҳи ва спорт майдончаларини қурилмоқда. Пиёдалар йўлаклари таъмирланиб, ҳудуд бўйлаб тўпланиб қолган маиший ва қурилиш чиқиндилари махсус техникалар ёрдамида тозаланмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

🏢Чилонзор туманида яшовчи Абдурасуловлар оиласида 4 нафар фарзанд бўлиб, айни вақтда оиладаги фарзандларнинг барчаси юртимизнинг нуфузли олийгоҳларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олишади.

📩Оиланинг ижтимоий ҳолати эса бир вақтнинг ўзида 4 нафар талабанинг тўлов-шартнома пулини тўлашга етмас эди. Бу вазиятда Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари ушбу оила томонидан билдирилган мурожаатни ҳар томонлама ўрганган ҳолда уларга кўмак бериш, ёшларнинг, айниқса қизларимизнинг таълим олиши учун шароит яратиш борасида амалий кўмак кўрсатишди.

🧾Куни кеча опа-сингил Фотима ва Зуҳра Абдурасуловаларнинг 8 млн 132 минг сўмдан жами 16 млн 264 минг сўм миқдордаги тўлов-шартнома пуллари Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Ёшлар ишлари агентлиги кўмаги билан “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобига тўлаб берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi