Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.17K subscribers
49.9K photos
5.51K videos
25 files
8.36K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари шижоатли ва фидойи тадбиркорларнинг айримларини тилга олиб, халқимизга мададкор бўлаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.

- Биз доимо изланиб, янгиликка интилиб яшайдиган тадбиркор-ларимизни, ўз ишига фидойи ва жонкуяр, ватанпарвар инсонлар деб биламиз ва уларни қадрлаймиз.

Айниқса, мураккаб пандемия давридаги синов ва қийинчиликлар пайтида ҳам, халқимизга мададкор бўлиб, ўз бизнесини нафақат сақлаб қолган, балки янги иш ўринларини яратиб, муҳтожларга кўмак бераётган ҳамда ишлаб чиқариш ва экспортни оширган тадбиркор дўстларимга бугун чин қалбимдан раҳматлар айтаман.

Ана шундай фаол ва фидойи тадбиркорларнинг 100 нафарига чуқур миннатдорчилик рамзи сифатида, биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг миннатдорчилик хатини имзоладим.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай эътирофга сазовор бўлган фидойи, ватанпарвар, саховатпеша ва ғайратли тадбиркор ва ишбилармонларга, такроран чуқур ташаккур билдираман ва чизларнинг сафингиз, бутун мамлакатимиз бўйлаб, кун сайин ошиб боришига астойдил ишонаман, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди.

🔘 “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу хайрли ташаббус доирасида:

маҳаллалар;
аҳоли яшаш хонадонлари;
кўп қаватли уй атрофлари;
гузар ва хиёбонлар;
зиёратгоҳ ва қабристонлар;
кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

👉 Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронлиги мавжуд юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.

📣Ҳурматли чилонзорликлар!
Ўз уйингиз, кўчангиз ва маҳаллангизни ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этинг!
Қадимдан элимизнинг эъзозли қадрияти бўлган ҳашарда амалга ошириладиган хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ислоҳ қилишнинг янги кун тартибини илгари сурмоқда.

Глава нашего государства формирует новую повестку реформ в сфере предпринимательства нашей страны.

Facebook|Instagram|Twitter
#Сессия

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида Чилонзор туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджет даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринларини барпо этиш борасида 2021 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган фаолиятлар, 3-чорак давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар, жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Бундан ташқари, Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида 2021 йилнинг ярим йиллигида олиб борилган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибида ташкилий ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кўрилган масалалар юзасидан масъулларнинг маърузалари тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ободонлашаётган_манзиллар

Туманимизнинг Ботирма маҳалласида давом этаётган ободонлаштириш ишлари натижасида ҳудуд кундан-кунга янги қиёфага кириб бормоқда.

🌿Бугун ушбу йўналишдаги ишлар маҳалладаги 50-51 ва 52-кўпқаватли уйлар атрофида амалга оширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маълумот_ўрнида

🏢Чилонзор туманида 33 та умумтаълим муассасалари мавжуд.

📊Мазкур таълим муассасаларига 2021-2022-ўқув йили учун жами 4 минг 545 нафар ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 3 минг 741 (82%) нафар ўқувчи қабул қилинди.

🏠Шунингдек, 2021-2022-ўқув йили учун туман тасарруфига кирувчи таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг 65 нафари “Уйда якка тартибда” таълим олади, улардан 26 нафарини 66-сонли ИЧБУ мактаб ўқувчилари ташкил этади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури

⚡️Наққошлик маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар давом этмоқда.

🚧Бугун маҳалла ҳудудида кўпқаватли уйларнинг кириш қисмлари ва уй ораларидаги йўлларга бетон қопламаси ётқизилиб, бардюрлар ўрнатилмоқда.

🌿Ҳудуддаги 8-кўпқаватли уйнинг ёнидаги ариқ атрофида тўпланиб қолган қурилиш чиқиндилари эса махсус техникалар ёрдамида ҳудуддар олиб чиқилиб, бўшаган ералар қайта текисланмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
⚡️20 август — Тадбиркорлар куни деб эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот дўстона ва самимий руҳда якунига етмоқда.

— Мен бундан жуда ҳам мамнун бўлдим. Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувларни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак, Сизларга маъқулми?

Шу муносабат билан бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар, — дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиланаётган_Чилонзор

⚡️Ўзгараётган Чилонзор: КЕЧА ва БУГУН

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube