Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули

⚡️Фуқаролар учун ўтказилаётган кунлик қабуллар давом этмоқда

Айни пайтда Чилонзор тумани ҳокимлиги биносининг олд майдонида ҳар куни туман аҳолиси учун ўтказилаётган фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.

Қабулда туман маҳаллаларидан жами 30 нафардан ортиқ мурожаатчилар иштирок этиб, масъулларга ўз муаммолари билан юзланишмоқда.

Мурожаатларнинг барчаси тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилиб, билдирилаётган масалаларга энг қисқа фурсатларда ижобий ечим кўрсатиш юзасидан топшириқлар бериб борилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_ва_ечим

Чилонзор тумани ҳокимлигига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконини берувчи https://t.iss.one/murojaat_chati манзилига телеграм орқали келган мурожаатлар ҳам ўз вақтида тезкорлик билан бартараф этилмоқда.

Жумладан, куни-кеча айни шу чат орқали Чилонзор маҳалласининг 108-сонли кўпқаватли уйи аҳолисидан келган уй атрофидаги ҳудудларда чиқиндилар тўплангани, гаражлар чала бузилиб, қурилиш чиқиндилари ҳам қолиб кетганлиги, айрим гаражлар бузилмай турганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаат юзасидан Чилонзор тумани ҳокимининг Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Камол Ҳамроев бошчилигида барча масъуллар мурожаатда кўрсатилган манзилга бориб, мурожаатчи билан учрашган ҳолда муаммоларни ўрганди ва бартараф этиш жараёнлари бошлаб юборилди. Ҳудуддаги чиқиндилар йиғилиб олиб чиқиб кетилди, чала бузилган гаражлар ҳам бузилди ва қурилиш чиқиндилари ҳа олиб чиқиб кетилмоқда.

Лавҳамизда муаммони бартараф этиш жараёнлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

💉Чилонзор туманида олиб борилаётган аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари “Тошкент” телеканали эфирлари орқали кенг ёритилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, минтақавий ва халқаро даражадаги алоқаларни муҳокама қилдилар.
Аввал эришилган келишувларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилди. Ижобий ўсиш суръатларни давом эттириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, чегарадош ҳудудлар ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш кераклиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с Президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.
Лидеры обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки, взаимодействия на региональных и международных площадках.
Рассмотрен ход выполнения ранее достигнутых договоренностей. Подчеркнута важность продвижения новых проектов, активизации контактов сопредельных регионов
и деловых кругов двух стран для продолжения позитивной динамики сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида долзарб масалалар юзасидан нуқтаи назарини баён этиб, қатор таклифларни илгари сурди.
Саммитда Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ҳам иштирок этди.

Состоялась третья Консультативная встреча глав государств Центральной Азии. Мероприятие прошло в национальной туристической зоне «Аваза» Туркменистана.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеёв в своем выступлении высказал видение по актуальным вопросам и выдвинул ряд предложений.
В саммите также приняли участие Президенты Туркменистана, Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана и Специальный представитель Генерального секретаря ООН по Центральной Азии.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзорлик ихтирочи Олимжон Юсупов томонидан ясалган хонадаги коронавирус инфекциясини зарарсизлантирувчи “Биогенетик” қурилмасининг тақдимот маросими xabar.uz сайти орқали ҳам кенг ёритилмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали мақолани тўлиқ шаклда ўқиб кўришингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

https://xabar.uz/y70h

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

⚡️Муаммо бир кунда бартараф этилди

📩Кеча Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан очилган “Аҳоли мурожаатлари учун махсус чат”га бир куннинг ўзида ўнлаб масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди.

♻️Хусусан, Дўмбиробод маҳалласида яшовчи фуқаро Масуда Валиева томонидан маҳалла ҳудудида турли чиқинди ва шох-шаббаларнинг тўпланиб қолганлиги юзасидан ҳокимлик масъулларига мурожаат йўлланган эди.

☑️Ушбу масала юзасидан бугун Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Азиз Нурмуҳаммедов бошчилигида бир гуруҳ ишчи ходимлар билан биргаликда ҳудудда тозалаш ишлари ўтказилиб, муаммога бир куннинг ўзида ечим топилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Тиббий_соҳа

😷Чилонзор туманида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари давом этмоқда.

💉Бугун туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Оилавий поликлиника шифокорлари томонидан ташкил этилган эмлаш бригадаси Халқлар Дўстлиги маҳалласида бўлиб, кўнгилли фуқаролар билан эмлаш ишларини олиб борди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi