Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.01K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Обод_маҳалла

Чилонзор туманининг Наққошлик маҳаласида ҳам “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар қизғин олиб боримоқда. Кўп қаватли уйларнинг олдидаги турли ноқонуний ўралмалар олиб ташланиб, барча уйга кириш йўлакларига бир хил бардюрлар ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, маҳалла ичидаги пиёдалар йўлаклари текисланиб бетон ётқизишга тайёрланмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Кўчаларда ўрнатилган пешлавҳа ва рекламалар давлат тилида ёзилиши шарт
“Давлат тили тўғрисида”ги қонун талбларига кўра далатимиз ҳудудида жойлашган барча объектларнинг номлари, пешлавҳалари, реклама эълонлари лотин алифосига асосланган ўзбек тилида ёзилиши керак. Лекин ҳанузгача айрим тадбиркорларимиз қонуннинг бу талабларига эътиборсизлик билан қараб келмоқда.
Кўчалардаги объектлар номлари ва пешлавҳалари бошқа хорижий тилларда ёки турли хатоликлар билан ёзилган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Расулов ва тегишли масъуллар биргаликда график асосида барча кўчаларда ўрнатилган ёзувларни ўрганиб, объектлар эгаларига огоҳлантириш хатлари бермоқда.
Шунингдек, бугун ҳам туманнинг Дўмбиробод маҳалласи, Сўгалли ота, Муқумий, Чупон ота кўчаларида жойлашган 200 дан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, озиқ-овқат ва савдо дўконлари ҳамда ошхоналарнинг пештоқлари, реклама ва пешлавҳаларининг “Давлат тили ҳақида”ги қонун талаблари асосида ёзилиши бўйича тадбиркорлар билан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Ўрганиш даврида 65 та реклама ва пешлавхаларнинг 56 таси жойида бартараф этилди. Қолганларига ёзма равишда огоҳлантириш берилди ва “Давлат тили ҳақида”ги қонун талаблари тушунтирилди.
Жараён давом этмоқда...

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла

Чилонзор туманининг Гулистон маҳалласида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, бугун маҳалладаги 38-,44-,45-уйлар олдида бетонлаш ишлари давом эттирилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#КУН_ҲИКМАТИ

Aгар қирғоққа қараб уни йўқотиш учун жасоратга эга бўлмасангиз, ҳеч қачон океанни кесиб ўтолмайсиз.

Христофор КОЛУМБ
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, тиббиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган замонавий кутубхона, онкология ва гематология тиббиёт марказларининг янги биноси, Термиз халқаро савдо маркази бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов культуры, медицины, торговли и услуг.
Представлена информация о современной библиотеке на территории Национального парка, новых зданиях медицинских центров онкологии и гематологии, проводимой работе по организации Термезского международного торгового центра.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Чилонзор тумани ҳокими ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан фуқароларни шахсий қабул қилиш
ЖАДВАЛИ
Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлянов
Ҳафтанинг СЕШАНБА ва ПАЙШАНБА кунлари соат 15-00 дан 18-00 гача
1-сектор штаби биносида

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурилла Абдураҳмонов
Ҳафтанинг ДУШАНБА ва ЧОРШАНБА кунлари соат 15-00 дан 18-00 гача туман ҳокимлиги биноси ва МФЙларда

Туман ҳокимининг архитектура капитал қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Аброр Аҳмедов
Ҳафтанинг СЕШАНБА ва ПАЙШАНБА кунлари
соат 14-30 дан 16-00 гача
туман ҳокимлиги биносида ва МФЙларда

Туман ҳокимининг уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш масалалари бўйича ўринбосари Камол Ҳамраев
Ҳафтанинг ПАЙШАНБА ва ШАНБА кунлари соат 15-00 дан
19-00 гача
туман ҳокимлиги биносида ва МФЙ ларда

Туман ҳокимининг ўринбосари Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Илҳом Мамараимов
Ҳафтанинг ДУШАНБА ва ЧОРШАНБА кунлари соат 17-00 дан 18-00 гача туман ҳокимлиги биносида ва МФЙларда

Туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдураҳим Холметов
Ҳафтанинг ЧОРШАНБА ва ЖУМА кунлари соат 15-00 дан 18-00 гача туман ҳокимлиги биносида ва МФЙларда

Туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи-Мухиба Мирсаидова
Ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари 14-00 дан 18-30 гача туман ҳокимлиги биноси ва МФЙларда

Шу билан бирга 1-сектор штабида сектор котиби томонидан 24 соатлик куну- тун фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш тартиби белгиланди.
1-сектор штабининг телефон рақамлари (71) 2700071, (71) 277 00 32

Эслатма
: Сайёр қабулларнинг маҳалла ҳудудидаги фуқаролар учун қулай жойларда ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ушбу белгиланган жадвал асосида ўз вақтида ташкил этилишига, фуқаролар масаласи юзасидан тўлиқ шакллантирилган жадвалларнинг қабул кунидан бир кун аввал туман ҳокимлиги масъул мутасаддиларига тақдим этиб борилишига ҳамда қабулда МФЙ раислари, ушбу масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокини таъминлашга Ташкилий-кадрлар гуруҳи масъул ҳисобланади.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_дафтари
Мурожаатлар эътиборда, ёшлар қўллаб-қувватланмоқда

Чилонзор туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда касб-ҳунарга иқтидорли бўлган ёшларга иш фаолиятини бошлашлари учун “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан керакли жиҳозлар тақдим этиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Чўпонота маҳалласида яшовчи лицей битирувчиси Жамшид Жавлонов ҳам ахборот технологиялари соҳасига жуда қизиқарди. Лекин компьютер жамланмасини сотиб олишга имконияти етмаётган эди. Шу боис, ёшларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, туман ҳокимлигига мурожаат қилди. Мана бугун Жамшид учун қувончли кун бўлди. Туман ҳокимлиги ва Ёшлар агентлиги туман бўлими томонидан унга замонавий компьютер (моноблок) ва 3/1 та йўналишли принтер тақдим этилди.

Туман ёшларининг барча мурожаатлари ҳокимлик эътиборида бўлиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари яна давом эттирилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi