Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ободлашаётган_манзиллар
8 та янги болалар ўйингоҳи ва 13 та “Street workout” майдони қурилди
Аҳоли мурожаатларининг аксариятида кўпқаватли уйларнинг олд қисмида болалар ўйингоҳлари ёки спорт майдончаларининг йўқлиги ҳақида эътирозлар бўлар эди.
Бугунга келиб мазкур мурожаатлар Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар давомида ҳал этиб келинмоқда.
Хусусан, шу кунга қадар тумандаги Шараф, Шарқ, Новза, Дилобод, Лутфий, Оқтепа, Зарқўрғон ва Бўрижар маҳаллаларида жами 8 та янги болалар ўйингоҳлари қурилиб, айримлари эса қайта таъмирланди. Арғимчоқлар ёрқин ва ранг-баранг бўёқлар билан бўялиб, махсус тупроқ қопламалари ётқизилди.
Бундан ташқари, айни шу маҳаллаларда жами 13 та янги кўча фитнеси яъни замонавий “Street workout” майдончаларининг ҳам қурилиш ишлари якунланган.
Маҳаллалар бўйлаб бу каби замонавий ўйингоҳ ва майдончаларнинг қуриб, фойдаланишга топширилиши болажонлар учун 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида ажойиб совға бўлди.
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi

#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили
Тор мутахассислар маҳаллаларда манзилли тиббий кўрик ўтказмоқда
Тинчлик ва соғлик – инсон ҳаёти учун энг керакли неъматлар. Бу икки йўналиш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим негизлари этиб белгиланган. Айтиш мумкинки, Президентимиз раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган 5 та йўналиш доирасида жойларда ишлар бошлаб юборилди.
Жумладан, Чилонзор туманининг Боғзор маҳалласи аҳолиси учун ташкил этилган тиббий кўрик ҳам давлатимиз раҳбари кўрсатиб ўтган иккинчи йўналиш бўйича ўтказилмоқда. Маҳаллада Республика ва шаҳар миқиёсидаги ихтисослаштирилган клиникалар ва шифохоналардан келган тор мутахассислар иштирокида тиббий тизимда белгиланган 3-гуруҳ яъни сурункали касалликлари мавжуд аҳоли учун бевосита маҳалла идорасининг ўзида, 4-гуруҳга киритилган ётоқли касаллар учун эса хонадонларига борилган ҳолда манзилли тиббий кўриклар ўтказилмоқда.
Аҳоли саломатлиги йўлидаги бундай тиббий кўриклар касалликларни эрта аниқлаш ва шу орқали фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

#Обод_маҳалла_дастури
#Маҳаллабай_тизим
🔷Туманимиздаги “Катта Қозиробод” маҳалласи кундан-кунга ўзгариб, янгича қиёфа касб этиб бормоқда. Маҳаллада олиб борилган маҳаллабай ўрганишлар натижасида аниқланган барча масалалар мутасаддилар томонидан бартараф этилиб, аҳолиниг турмуш фаровонлигини яхшилаш борасидаги ишлар давом этмоқда.
🔷Хусусан, бугунга қадар ушбу маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасида ички кўчаларнинг 7 минг 360 метр квадрат қисми асфальтланди. Аҳоли дам олиши ва суҳбатлашиши учун 2 та айвонча ўрнатилди. Ҳозирги пайтга келиб эса кутубхона, болалар ўйингоҳи ва “Street workout” майдончаларининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
🔷Бугун туман ҳокими Сарвар Махаметов ва бир қатор масъуллар ушбу маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган бу каби ободлаштириш ишларини кўздан кечирди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳам амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикрларини тинглади.
🔷Келгусида бу каби хайрли ишлар “Катта Қозиробод” маҳалласи баробарида туманимизнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом эттирилади.

#Маҳаллалардан_дараклар
Хайробод маҳалласида:
🔹Маҳалла идорасида спорт бурчаги ташкил этилиб, шахмат ва шашка мусобақаси ўтказилди.
3-Катта Чилонзор маҳалласида:
🔹2-Жаҳон уруши қатнашчиси А.Каримованинг холидан хабар олиниб, унга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
2-Қатортол маҳалласида:

2-Чарх Камолон маҳалласида:
🔹Маҳалла ҳудудидаги 128-умумтаълим мактабининг ёзги футбол майдончаси тадбиркор Бахтиёр Байзаков томонидан таъмирлаб берилди.
Фидокор маҳалласида:
🔹Туризм департаменти томонидан болалар учун мини футбол стадиони, “Street workout” майдони ва 2 та дам олиш учун айвонча қуриб, фойдаланишга топширилди.
Боғзор, 1-Чарх Камолон, Кичик Хирмонтепа, Дўмбиробод, Чўпон ота, Навбаҳор маҳаллаларида:
🔹Кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Каналга уланиш:

#Коммунал_соҳа
Иссиқлик тармоқлари янгиланмоқда
⚙️Бугун “Тошиссиққуввати” корхонасининг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан тумандаги “Боғзор”, “Нафосат” ва “Гулистон” маҳаллалари ва 16-мавзе ҳудудидан ўтувчи иссиқлик тармоқлари “Обод маҳалла” дастури асосида таъмирланиб, янгисига алмаштирилмоқда.
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммунал_соҳа
Иссиқлик тармоқлари янгиланмоқда
⚙️Бугун “Тошиссиққуввати” корхонасининг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан тумандаги “Боғзор”, “Нафосат” ва “Гулистон” маҳаллалари ва 16-мавзе ҳудудидан ўтувчи иссиқлик тармоқлари “Обод маҳалла” дастури асосида таъмирланиб, янгисига алмаштирилмоқда.
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Бугун_Ўзбекистонда_кутубхоначилар_куни
Мамлакатимизда илк кутубхона қачон ва қаерда очилганлигини биласизми?
Ҳа, бугун мамлакатимиз бўйлаб кутубхоначилар куни кенг нишонланмоқда. Аслида қадимдан халқимиз китобхон халқ. Аждодларимиз тарихини варақласак, мадраса ва масжидларда, саройларда катта-катта китобхоналар бўлганлигини биламиз. Энди замонавий кутубхоналар ҳақида гап кетганда юртимизда 1870 йил Тошкент оммавий кутубхонаси очилган. 1948 йил кутубхонага Алишер Навоий номи берилган. 2011 йил «Маърифат маркази» бунёд этилиб, ундан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси жой олди.
Ҳозирда диёримиз бўйлаб ҳар бир мактабда, маҳаллада, ҳатто хонадонларда ҳам кутубхоналар фаолият олиб бормоқда. Жумладан, Чилонзор туманида 8 та умумий кутубхоналар, 28 та маҳалла идоралари қошида ҳамда 32 та мактабларда, ҳудуддаги ОТМларда кутубхоналар мавжуд. Эътиборли томони яна 18 та маҳаллаларда кутубхона қурилиши режалаштирилган ва ҳозирда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
Биз касб байрами билан туманимизда фаолият олиб бораётган барча кутубхона ходимларини табриклаймиз. Халқимиз маънавиятини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари учун чуқур миннатдорчилик билдириб, уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва ишларига ривож тилаб қоламиз.
Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси

#Кутубхоналар_бўйича_5та_факт
✔️Дунёдаги энг қадимий кутубхона Мисрнинг Муқаддас Елена ибодатхонасида жойлашган. Кутубхона милоддан аввалги VI асрда очилган бўлиб, у ҳалигача ўз фаолиятини тўхтатмаган.
✔️Дунёдаги энг йирик кутубхона эса АҚШ Конгресси кутубхонаси саналади. Унинг фондида 150 миллион нусхадан ортиқ китоблар бор. У 1800 йилда АҚШ президенти Жон Адамс томонидан ташкил этилган бўлиб, ҳозирда кутубхонага йилига 1 миллион 700 минг китобхон ташриф буюради.
✔️Ҳатто космосда ҳам кутубхона бор. У Халқаро Космик Станцияда жойлашган. Ҳозирча юздан ортиқ китобларни космонавтлар ўқий олишади.
✔️Америкалик библиоман Стивен Блумберг ўзининг китобларга бўлган ғалати «меҳри» сабаб жаҳонга донг таратган. Умри давомида у кутубхоналардан қиймати бир неча миллион доллар бўлган 20 мингдан ортиқ китобларни ўғирлаган. Бундан 268 та кутубхона зарар кўрган. Стивен Блумберг бир неча марта панжара ортига тушган. Бироқ озодликка чиққач яна эски машғулотини давом эттирган. Қизиғи, китоблардан бирортасини сотмаган ва уларга зарар етказмаган.
✔️1870 йил Тошкент оммавий кутубхонаси очилган. 1948 йил кутубхонага Алишер Навоий номи берилган. 2011 йил «Маърифат маркази» бунёд этилиб, ундан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси жой олди.