Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.55K subscribers
50.5K photos
5.55K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Беш_ташаббус_амалда
#Ижтимоий_соҳа

5 ташаббус ижроси Гулистон маҳалласида

🟢Куни кеча Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида туманимиздаги Гулистон маҳалласида қизиқарли тадбирлар бўлиб ўтди.

🔵Тадбир доирасида маънавий-маърифий учрашувлар, мусиқий дастур ва спорт мусобақалари ўтказилди. Унда маҳаллада яшовчи ёш болалардан тортиб, нуроний отахон ва онахонлар ҳам иштирок этишди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сиз Чилонзор тумани прокуратураси фаолиятидан қониқасизми?
Anonymous Poll
24%
Ҳа
46%
Йўқ
30%
Билмадим уларга ишим тушмаган
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ободлашаётган_манзиллар

8 та янги болалар ўйингоҳи ва 13 та “Street workout” майдони қурилди

Аҳоли мурожаатларининг аксариятида кўпқаватли уйларнинг олд қисмида болалар ўйингоҳлари ёки спорт майдончаларининг йўқлиги ҳақида эътирозлар бўлар эди.

Бугунга келиб мазкур мурожаатлар Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар давомида ҳал этиб келинмоқда.

Хусусан, шу кунга қадар тумандаги Шараф, Шарқ, Новза, Дилобод, Лутфий, Оқтепа, Зарқўрғон ва Бўрижар маҳаллаларида жами 8 та янги болалар ўйингоҳлари қурилиб, айримлари эса қайта таъмирланди. Арғимчоқлар ёрқин ва ранг-баранг бўёқлар билан бўялиб, махсус тупроқ қопламалари ётқизилди.

Бундан ташқари, айни шу маҳаллаларда жами 13 та янги кўча фитнеси яъни замонавий “Street workout” майдончаларининг ҳам қурилиш ишлари якунланган.

Маҳаллалар бўйлаб бу каби замонавий ўйингоҳ ва майдончаларнинг қуриб, фойдаланишга топширилиши болажонлар учун 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида ажойиб совға бўлди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили

Тор мутахассислар маҳаллаларда манзилли тиббий кўрик ўтказмоқда

Тинчлик ва соғлик – инсон ҳаёти учун энг керакли неъматлар. Бу икки йўналиш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим негизлари этиб белгиланган. Айтиш мумкинки, Президентимиз раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган 5 та йўналиш доирасида жойларда ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан, Чилонзор туманининг Боғзор маҳалласи аҳолиси учун ташкил этилган тиббий кўрик ҳам давлатимиз раҳбари кўрсатиб ўтган иккинчи йўналиш бўйича ўтказилмоқда. Маҳаллада Республика ва шаҳар миқиёсидаги ихтисослаштирилган клиникалар ва шифохоналардан келган тор мутахассислар иштирокида тиббий тизимда белгиланган 3-гуруҳ яъни сурункали касалликлари мавжуд аҳоли учун бевосита маҳалла идорасининг ўзида, 4-гуруҳга киритилган ётоқли касаллар учун эса хонадонларига борилган ҳолда манзилли тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Аҳоли саломатлиги йўлидаги бундай тиббий кўриклар касалликларни эрта аниқлаш ва шу орқали фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Обод_маҳалла_дастури
#Маҳаллабай_тизим

🔷Туманимиздаги “Катта Қозиробод” маҳалласи кундан-кунга ўзгариб, янгича қиёфа касб этиб бормоқда. Маҳаллада олиб борилган маҳаллабай ўрганишлар натижасида аниқланган барча масалалар мутасаддилар томонидан бартараф этилиб, аҳолиниг турмуш фаровонлигини яхшилаш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🔷Хусусан, бугунга қадар ушбу маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасида ички кўчаларнинг 7 минг 360 метр квадрат қисми асфальтланди. Аҳоли дам олиши ва суҳбатлашиши учун 2 та айвонча ўрнатилди. Ҳозирги пайтга келиб эса кутубхона, болалар ўйингоҳи ва “Street workout” майдончаларининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

🔷Бугун туман ҳокими Сарвар Махаметов ва бир қатор масъуллар ушбу маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган бу каби ободлаштириш ишларини кўздан кечирди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳам амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикрларини тинглади.

🔷Келгусида бу каби хайрли ишлар “Катта Қозиробод” маҳалласи баробарида туманимизнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом эттирилади.
#Маҳаллалардан_дараклар

Хайробод маҳалласида:

🔹Маҳалла идорасида спорт бурчаги ташкил этилиб, шахмат ва шашка мусобақаси ўтказилди.

3-Катта Чилонзор маҳалласида:

🔹2-Жаҳон уруши қатнашчиси А.Каримованинг холидан хабар олиниб, унга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

2-Қатортол маҳалласида:

🔹Маҳалла идорасида спорт бурчаги ташкил этилиб, шахмат ва шашка мусобақаси ўтказилди.

2-Чарх Камолон маҳалласида:

🔹Маҳалла ҳудудидаги 128-умумтаълим мактабининг ёзги футбол майдончаси тадбиркор Бахтиёр Байзаков томонидан таъмирлаб берилди.

Фидокор маҳалласида:

🔹Туризм департаменти томонидан болалар учун мини футбол стадиони, “Street workout” майдони ва 2 та дам олиш учун айвонча қуриб, фойдаланишга топширилди.

Боғзор, 1-Чарх Камолон, Кичик Хирмонтепа, Дўмбиробод, Чўпон ота, Навбаҳор маҳаллаларида:

🔹Кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури
#Коммунал_соҳа

Иссиқлик тармоқлари янгиланмоқда

⚙️Бугун “Тошиссиққуввати” корхонасининг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан тумандаги “Боғзор”, “Нафосат” ва “Гулистон” маҳаллалари ва 16-мавзе ҳудудидан ўтувчи иссиқлик тармоқлари “Обод маҳалла” дастури асосида таъмирланиб, янгисига алмаштирилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi