Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.18K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
#Обод_маҳалла_дастури
#Чилонзорда_ҳашар

⚡️🌿Чилонзор туманидаги “Обод маҳалла” дастури доирасида ободонлашаётган маҳаллаларнинг барчасида тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бутун мамлакатимиз бўйлаб иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийларимиз байрам билан қутланмоқда.
Айтиш жоизки, уруш йилларида юртимизга 250 минг нафардан зиёд болалар уруш ўчоғига айланган ўлкалардан эвакуация қилинган. Ўзбекистонга келтирилган болалар орасида ҳозирда Чилонзор туманида истиқомат қилиб келаётган Мария Комарова, Тамара Саколова, Тамара Циглинцева, Наталья Спивак каби фахрийларимиз ҳам бор эди.

Бугун Чилонзор тумани ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари, туман мудофаа бўлими раҳбари ва ходимлари биргаликда туманда истиқомат қилувчи уруш қатнашчиси Юсуф Латипов ва юқорида исми шарифлари келтирилган уруш қатнашчиларига тенглаштирилган фахрийларимиз хонадонларида бўлиб, уларга Президентимизнинг байрам табрикларини, пул мукофотларини ва совғаларини тантанали равишда топширди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Туманимизни_обод_қиламиз

🌿Баҳор келиши биланоқ туманимизнинг барча кўчаларида гул ва дарахт кўчатлари экилган эди. Айни пайтда масъул ходимлар томонидан ушбу кўчатларини парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#9май

🇺🇿9-май Хотира ва қадрлаш куни олдидан Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманда истиқомат қилувчи 2-жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда уруш қатнашчиларига тенглаштирилган отахон ва онахонларимиз ҳолидан хабар олинмоқда.

🇺🇿Бугун ҳам туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Абдурахмонов ва туман ҳокими ўринбосари И.Мамараимов бошчилигидаги бир қатор масъуллар Кўтарма маҳалласида яшовчи уруш қатнашчисига тенглаштирилган Татьяна Пулянова, Яккатут маҳалласидаги уруш фахрийси Валентин Харченко ва Боғзор маҳалласида яшовчи Антонина Коломенцованинг хонадонида бўлишди.

🇺🇿Уларга Президентимизнинг байрам муносабати билан йўллаган табриги, совғаси ва Президент фармони билан ажратилган 12 миллион сўмлик пул мукофоти топширилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Эълон

📣 Газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Чилонзор тумани 6 – мавзе Дилобод МФЙ 27-28 уйлар олдидан ўтказилган паст босимли Д-76мм ер усти газ қувурини таъмирлаш ишлари 2021 йил 6 май кунига режалаштирилган.

Шу муносабат билан ”Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг Чилонзор тумангаз таъминоти бўлими томонидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 2021 йил 6 май куни соат 10.00 дан 17.00 га қадар Дилобод МФЙ ҳудудидаги

35 та кўп қаватли уйларда жойлашган 1минг 680 та хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Газ таъминотини қайта тиклашда ўрнатилган тартибда хавфсизлик чоралари кўрилади.

Чилонзор тумангаз таъминоти бўлими ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube