Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Сайёр_қабул

⚡️Айни пайтда Чилонзор туманидаги 1-сектор штабида туман ҳокими ўринбосари Н.Абдурахмонов ва тегишли масъуллар томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан 1-сектор маҳаллаларида яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури
#Коммунал_соҳа

⚙️“Тошиссиққуввати” корхонаси Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан “Обод маҳалла” дастури доирасида тумандаги иссиқлик тармоқларини кўздан кечириш, қувурларни янгилаш ва изоляция қилиш каби бир қатор ишлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

⚙️Ана шундай табдирлардан бири бугун тумандаги Шараф ва Шарқ маҳаллаларида олиб борилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
⚡️Юқорида айтиб ўтганимиздек, бугун туманнинг 1-сектор штабида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан қабул ўтказилди. Қабул давомида эса мурожаатчилар туман масъуллари ҳамроҳлигидаги махсус автобусда саноат корхоналарига боришди.

⚡️Фуқароларни корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринлари билан таништириш баробарида уларга у ерда яратилга меҳнат шароитлари ҳам таништирилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Ноқонуний_қурилма

Тирсакобод ва Бўрижар маҳаллаларидаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда
Бугунги кунда мамлакатимизнинг қайси гўшасига борманг, ўзгаришлар ва янги бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўласиз. Жумладан, пойтахтимизда ҳам барча маҳаллаларда “Обод маҳалла”, “Обод кўча” дастурлари асосида ободлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Албатта, маҳалла ҳудуди ва кўчалар замонавий ва ҳар томонлама қулай бўлиши учун маълум шаҳарсозлик қоидаларига амал қилиниши керак. Лекин шу пайтгача маҳаллалар ичидаги кўчалар ва майдонларда ноқонуний, ўзбошимчалик билан қурилган қурилма ва ўралмалар маҳалла қиёфасини кўримсиз ҳолга келтириб қўйганди.

Шу боис, Чилонзор туманидаги барча маҳаллалар ва кўчалардаги ноқонуний қурилма ва ўралмалар олиб ташланмоқда ва аҳолига қулай бўлган кенг кўча, йўллар, одамлар ҳордиқ чиқариши учун яшил майдонлар ташкил этилмоқда. Бугун ҳам, Тирсакобод ва Бўрижар маҳаллаларидаги шундай ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Аҳоли учун оммавий қабуллар бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исломов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Чилонзор, Учтепа, Олмазор ва Шайҳонтоҳур тумани аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда вазирликлар, қўмита ҳамда қатор ташкилотлар ҳам фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглашди.

Шунингдек, Чилонзор туман ҳокимига ҳам 40 дан ортиқ фуқаролар ўз масалалари бўйича мурожаат қилишди. Аксарият фуқаролар уй-жой билан таъминлаш, субсидия ажратиш, бандлик каби масалалар юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатлар шу жойнинг ўзида тегишли масъуллар билан муҳокама этилиб, айримларига ечим топилди. Баъзи ечими муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Ашхободга жўнаб кетди

👉https://xabar.uz/61d

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
#Аҳоли_бандлигини_таъминлаш_учун

Президент янги қарор қабул қилди

2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқланди:
Субсидиялар ажратиш учун – 92,3 миллиард сўм;
Ишсизлик нафақалари тўлаб бериш учун – 65,1 миллиард сўм;
Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш харажатларини қоплаш учун – 40,6 миллиард сўм;
Янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар учун – 125 миллиард сўм.
Қарорнинг тўла матни билан https://facebook.com/chilonzorhokimiyati саҳифамизда танишинг.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Коммунал_соҳа

Бектўпи маҳалласида иссиқлик тармоқлари қувурлари янгисига алмаштирилмоқда

Хабарингиз бор, Чилонзор туманининг “Бектўпи” маҳаласида “Обод маҳала” дастури доирасида тўлиқ ободлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бугун маҳалла ҳудудидаги иссиқлик тармоқларининг эскирган қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати