Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.77K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Чилонзорлик ёшларга имтиёзли йўлланмалар тақдим этилди

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманда истиқомат қилувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

Хусусан, куни кеча Чилонзор туманида яшовчи ва “Ёшлар дафтари”га киритилган Жасурбек Бекмирзаев ҳамда Улуғбек Қодировга туман ҳокимлиги, туман Ёшлар ишлари агентлиги ва туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан бухгалтерия касби бўйича махсус ўқув курсларида бепул ўқиш имконини берувчи имтиёзли йўлланмалар тақдим этилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Коммунал_соҳа

Кўпқаватли уйларнинг ертўла қисмларидаги камчиликлар бартараф этилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари К.Ҳамраев ва тегишли мутасаддилар биргаликда аҳолининг фикр ва таклифларини инобатга олган ҳолда туманда жойлашган кўпқаватли уйларнинг ертўла қисмлари бўйлаб ўрганишлар олиб бормоқда.

Аниқланган камчиликлар юзасидан эса мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, аксарият муаммолар жойида бартараф этилди. Хусусан, Лутфий кўчасидаги 2-3-5-кўпқаватли уйларнинг ертўласи, қувурлар ҳамда ундаги иссиқлик тармоқларидаги камчиликлар бартараф этилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманга бириктирилган Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги 1- ва 2- сектори ҳудудида жойлашган маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар “MY5” телеканали эфирлари орқали ҳам кенг ёритилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди, дейиш мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Садыр Жапаров высадили дерево на Аллее почетных гостей в резиденции Куксарой.
Церемония стала символом начала новой эпохи в узбекско-кыргызских отношениях и крепнущей дружбы народов наших стран.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли чилонзорликлар!

Жорий йилнинг 13-март санасида ҳукуматимиз фармойишига асосан бутун республикамиз бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилиши муносабати билан Сизларни ўз ҳудудингиздаги ободонлаштириш ва тозалаш ишларида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Туман ҳокими “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маҳаллабай ўрганиш ўтказди

Айни кунларда Чилонзор туманидаги “Бектўпи” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида бир қатор бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу каби жараёнларни кўздан кечириш мақсадида бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов “Бектўпи” маҳалласида бўлиб, у ердаги аҳоли билан суҳбатлашди. Ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишиб, масъулларга тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокими бошчилигидаги бир қатор мутасаддилар маҳалладаги янги ишга тушган тикув цехи фаолияти билан ҳам танишди. Бугунга келиб ушбу цехда 10 та янги иш ўрни яратилган.

Туман ҳокими Сарвар Махаметов маҳаллада олиб борилаётган ишларнинг сифатини янада яхшилаш ҳамда аҳолига бир қатор қулайликлар яратиш борасида масъулларга кўрсатмалар бериб ўтди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Муаммолар жойига чиқиб ўрганилмоқда

Бугун аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими сифатида муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва энг қисқа фурсатларда бартараф этиш каби масалалр муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу каби жиҳатларни инобатга олган ҳолда айни пайтда Чилонзор тумани ҳоким Сарвар Махаметов ва бошқа тегишли мутасаддилар тумандаги Нурхон кўчасида жойлашган ётоқхонада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан билан учрашди.

Суҳбат жараёнида аҳолининг мурожаат ва муаммолари тингланиб, бу масалаларнинг қисқа фурсатларда бартараф этилиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube