Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.79K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Ўрганиш_ўтказилди

Маҳаллаларни ободонлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди

Бугун Чилонзор туманидаги маҳаллаларда “Обод маҳалла” дастури бўйича олиб борилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори Шуҳрат Узоқов, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бердиалиев ва бошқа мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ тумандаги “Оқтепа”, “Дилобод” ва “Новза” маҳаллаларида бўлиб, бу масканларда олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий
ХАБАРНОМАСИ

❗️Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

📝 Ўз навбатида, Дин ишлари бўйича қўмитага ОАВ вакиллари ва фуқаролар томонидан мазкур масалага ойдинлик киритиш бўйича мурожаатлар бўлмоқда.

Шуни маълум қиламизки, Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мазкур масалада мунтазам алоқа ўрнатган. Шундан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:

Биринчидан, ижтимоий тармоқларда “Муқаддас Хаж Сафарига расман рухсат берилди. Фақатгина хаж сафарига бормоқчи бўлганлар коронавирусга вакцина қабул қилган бўлишлари шарт” ва бошқа шу каби сарлавҳалар остида тарқатилаётган хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

Иккинчидан, бу каби хабарларнинг тарқалиши ва турлича талқин қилиниши – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ҳаж мавсуми зиёратчиларини қабул қилишнинг асосий шарти – “COVID-19” га қарши эмлангани бўлади”, мазмунидаги интервьюсига асосланган.

Учинчидан, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаган.

Ҳурматли юртдошлар!

⚠️ Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.

Шу ўринда, юртдошларимиздан юқоридаги каби асоссиз ва чалғитувчи хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.

📝 Ўз навбатида, ОАВ вакилларини аҳоли орасида турли тушунмовчилик келтириб чиқарадиган, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда
#Ободлашаётган_манзиллар

Бугунги кунда Чилонзор тумани маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бу масканлар обод манзилларга айлантирилмоқда.

Халқ розилиги ва турмуш фаравонлиги йўлида туманда амалга оширилаётган ишлар “Ўзбекистон-24” телеканали дастурларида ҳам кенг ёритилиб борилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуо хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Аёллар_дафтари

Туман ҳокими аёллар масалаларини манзилли ва самарали ҳал этиш борасида йиғилиш ўтказди

Айни кунларда Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманда истиқомат қилувчи аёлларни ҳар томонлама қўлаб-қувватлаш ва уларни қийнаётган масалаларни жойида бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча шу каби ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов, туман ҳокими ўринбосари А.Халметов ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Мирсаидова томонидан тумандаги хотин-қизлар масалалари бўйича барча маҳалла раиси ўринбосарлари билан мулоқот ўтказилди.

Йиғлишда туманда аёллар масалалари билан ишлашнинг янгича тизими, ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган аҳоли вакилларига ҳар томонлама кўмак бериш каби масалалар муҳокама этилди. Туман ҳокими бу борадаги ишларни янада самарали йўлга йўлга қўйиш тўғрисида масъулларга кўрсатмалар бериб ўтди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Коммунал_соҳа

Иссиқлик тармоқлари изоляцияси қайта тикланмоқда

Чилонзор туманида жойлашган бирқанча маҳаллалар баробарида тумандаги “2-Катта Чилонзор” маҳалласида ҳам “Обод маҳалла” дастури асосида бир қатор ишлар бошлаб юборилган бўлиб, айни кунларда ҳудудда ишлар қизғин тарзда давом этмоқда

Хусусан, куни кеча “Тошиссиққуввати” корхонаси Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан маҳалладаги иссиқлик тармоқлари изоляцияси қайта тикланди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Respublika yoshlar ovozi festivalining hududiy bosqichlariga start berildi!

Iqtidoringizni namoyon eting, biz qo’llab-quvvatlashga tayyormiz!

⚜️ Festivalda ishtirok etish uchun ikki yosh toifasi( 6-15 va 16-30) baxshichilik va an'anaviy ijro, opera, estrada yo'nalishlarida sinovdan o'tkaziladi.

Hududiy bosqichlarning kastinggi quyidagi sanalarda o'tkaziladi:

➡️15-16-mart — Qoraqalpog‘iston Respublikasi hamda Andijon, Surxondaryo viloyatlarida;
➡️ 17-18-mart — Farg‘ona, Xorazm va Qashqadaryo viloyatlarida;
➡️ 19-20-mart — Namangan, Buxoro, Samarqand viloyatlarida;
➡️ 22-23-mart — Navoiy, Jizzax va Toshkent viloyatlarida;
➡️ 24-25-mart — Toshkent shahri va Sirdaryo viloyatida.

📩 Ishtirok etish uchun @reg_tanlovbot orqali ro'yxatdan o'tishni unutmang!

Bizni kuzatish ➡️ t.iss.one/yoshlarittifoqi_uz
#Коммунал_соҳа

Туман бўйлаб ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

🌿Ҳар куни Чилонзор туманининг турли кўча ва маҳаллалари бўйлаб туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Кўчаларимизнинг файзли ва озода бўлишида мазкур соҳа вакилларининг ҳиссаси катта.

🌿Бугун ҳам эрта тонгдан туманимиздаги Лутфий, Муқумий, Заргарлик, Пойгоҳ, Гулистон, Афросиёб кўчалари ва бошқа марказий кўчалар бўйлаб ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🌿Ариқлар ва йўлаклар чиқиндилардан тозаланди. Кўчалар супурилиб, турли манзарили дарахт ва буталарга шакл берилди. Тўпланиб қолган хазонлар бир ерга тўпланиб махсус ускуна ва техникалар ёрдамида ҳудуддан олиб чиқиб кетилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳамда Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бириктирилган Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги 1- ва 2- сектори ҳудудида жойлашган маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар “Ўзбекистон 24” телеканали орқали ҳам кенг ёритилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида» Президент қарорига кўра муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши белгиланган.

Шу муносабат билан айни кунларда Чилонзор тумани муддатли ҳарбий хизматга чақирув комиссияси аъзолари чақирув резерви хизматига олинаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказиб тегишли комиссия қарорини қабул қилишмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Telegram|Instagram|Facebook|YouTube