Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.94K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Чилонзорлик “Ёш қутқарувчи”лар

Куни кеча Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёш қутқарувчи” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг туман босқичида жами 12 жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашишди.

Якунда 101-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ғалибликни қўлга киритишган бўлса, 184- ва 168-мактаб ўқувчилари 2-ўринни эгаллашди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Баҳорги кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда

Баҳор фасли кириб келиши билан Чилонзор туманида ҳам тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатларда бошлаб юборилди. Айни кунларда тумандаги барча маҳалла ва кўчадарда ҳашарлар ўтказилиб, турли кўчатлар экилмоқда.

Бугун ҳам Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тумандаги марказий кўчалар атрофига арча ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари экилди. Майсалар тартибга келтирилиб, ҳудуд турли чиқиндилардан тозаланди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзорлик_ёшлардан_яна_бир_ғалаба

Ҳар йили республикамиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилиб, кўплаб ёшларнинг қизиқишларига сабаб бўладиган “Ёш китобхон” танловининг бу йилги Тошкент шаҳар босқичи ғолибаси чилонзорлик Асалхон Равшанхонова бўлди.

Асалхон Равшанхонова Чилонзор туманидаги 114-сонли умумтаълим мактабининг 8-синфида таҳсил олади. Биз ижодий гуруҳимиз билан Асалхоннинг танлов ҳақидаги фикр ва таассуротларини билиш учун у ўқийдиган мактабда бўлдик.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Коммунал_соҳа

“Хайробод” маҳалласида янги электр устунлари ўрнатилди

Эски ва яроқсиз ҳолга келиб қолган симёғочларнинг аҳолига хизмат кўрсатиш сифати пастлиги барчага аён. Қолаверса, бу каби яроқсиз қурилмаларнинг аҳоли истиқомат қиливчи ҳудудларда бўлиши фуқаролар хавфсизлигига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Бугун ана шу каби ноқулай ҳолатларнинг олини олиш мақсадида Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари ва туман “Электр тармоқлари корхонаси” ходимлари томонидан “Хайробод” маҳалласи ҳудудидаги жами 6 та эскирган симёғочлар янги темир-бетон электр устунларига алмаштирилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
Хабарингиз бор, Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ Ангрен шаҳридаги маҳаллаарда қизғин иш олиб бормоқда. Жумладан, 1-сектордаги “Қизил” ҳудудга киритилган “Ёшлик” маҳалласида шу пайтгача:

🔷 Туман Ободонлаштириш бошқармасининг 100 нафардан ортиқ ишчилари олиб келиниб, 10 гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилди;

🔷 Ноқонуний қурилма ва ўралмалар бартараф этилиб, 300 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди;

🔷 Кўпқаватли уйларнинг олдига 400 метр квадрат бетон ётқизилди;

🔷 100 дан ошиқ дарахтларга шакл берилиб оқланди;

🔷 1500 п/м дан ортиқ газ қувурлари ва устунлари бўялди;

🔷 50 дмли қувурга 125 п/м янги изоляция қопламаси қопланди;

🔷 20 та иссиқлик устунлари бўйялди;

🔷 1 та трансформатор пункти муккамал таъмирланди;

🔷 3 та кўп қаватли уйнинг бош электр тақсимлаш қутиси таъмирланди;

🔷 Кўпқаватли уйларнинг фасад қисмлари бўялди

🔷 1 та болалар майдончаси, 1та волейбол майдончаси қурилди

🔷 1та “Street Workout” спорт майдончаси қурилди

🔷 1 та айвонча ўрнатилди

Маҳаллаларни ўрганиш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Туманимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди

Чилонзор туманидаги “Бешқўрғон” маҳалласида яшовчи Зулфия Маҳмудова анча вақтдан буён ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган, бироқ унинг олдида фаолиятини бошлаши учун бирқанча муаммолар бор эди.

Бугун унинг Чилонзор тумани ҳокимлиги, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Чилонзор туманидаги қабулхонаси ҳамда 1-сектор мутасаддиларига йўллаган мурожаатлари беэътибор қолдирилмади.

Масъуллар томонидан Зулфия Маҳмудовага ҳуқуқий йўл-йўриқ ва тушунтиришлар кўрсатилиб, унга қабулхона ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан тикув машинаси ҳадя қилинди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube