Center for Economic Research and Reforms
963 subscribers
1.48K photos
258 videos
1.14K links
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази расмий канали

Veb-sayt: cerr.uz
Facebook: facebook.com/CERR.Uzbekistan
Instagram: instagram.com/cerr.uz
Youtube: youtube.com/channel/UCyloccqgl23-nGuE3iivkYw/featured?view_as=public
Download Telegram
📊Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2022 йил февраль ойидаги савдо алоқалари

📌МО давлатларининг ташқи савдодаги улуши 958,7 млн. долл ёки 11,0%ни ташкил этди.

▫️Қозоғистон - 620,1 млн. долл,
▫️Қирғизистон – 140,7 млн. долл,
▫️Туркманистон - 108,8 млн. долл.

*******

📊Инфографика: Торговля Узбекистана со странами Центральной Азии за февраль 2022 года

📌Доля стран ЦА во внешней торговле составила 958,7 млн. долл, увеличившись на 11,0%.

▫️Казахстан - 620,1 млн. долл,
▫️Кыргызстан – 140,7 млн. долл,
▫️Туркменистан - 108,8 млн. долл.

*******

📊Infographics: Foreign trade turnover of the republic of Uzbekistan with Central Asian countries in February of this year

📌The share of CA countries in foreign trade was $958.7 million, or 11.0%.

▫️Kazakhstan - 620.1 mln. doll,
▫️Kyrgyzstan – 140,7 mln. doll,
▫️Turkmenistan - 108,8 mln. doll.

telegram | facebook | youtube | instagram
📊Февраль ойида Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг юқори ишбилармонлик фаолияти кузатилди

📌Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишбилармонлик фаолияти таҳлили ҳар ойда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан олиб борилади:

📈Сирдарё (52%), Бухоро (45,2%), Наманган (40,6%), Фарғона (40,4%), Қашқадарё (39,8%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (62%) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

📈Таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумларнинг энг катта ўсиши Жиззах (3,1 баробар), Хоразм (2,6 баробар), Андижон (2,2 баробар), Қашқадарё (82,8%), Сирдарё (84,3%) вилоятларида кузатилди.

📈Товарлар экспорт ҳажмининг ўсиши Қашқадарё (89,9%), Фарғона (58,8%), Наманган (46,4%) ва Самарқанд (44%) вилоятларида қайд этилди.

📈Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши Тошкент (2,1 баробар), Хоразм (26,3%), Фарғона (17,7%), Наманган (17,4%) вилоятларида кузатилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️❗️❗️ОАВ биз ҳақимизда

▪️
UzDaily.uz
▪️Regnum.ru
▪️Sputnik.uz
▪️Tfqm.uz
▪️Spot.uz
▪️Yuz.uz
▪️Daryo.uz
▪️Nova24.uz
▪️Kapital.uz

🔺Жорий йилнинг 1 январидан 28 февралигача бўлган даврда республикада солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,8%га ошган.

📈Сирдарё (52%), Бухоро (45,2%), Наманган (40,6%), Фарғона (40,4%), Қашқадарё (39,8%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (62%) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

📈Божхона тўловлари бўйича тушумларнинг энг катта ўсиши Жиззах (3,1 баробар), Хоразм (2,6 баробар), Андижон (2,2 баробар), Қашқадарё (82,8%), Сирдарё (84,3%) вилоятларида кузатилди.

📈Товарлар экспорт ҳажмининг ўсиши Қашқадарё (89,9%), Фарғона (58,8%), Наманган (46,4%) ва Самарқанд (44%) вилоятларида қайд этилди.

📈Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши Тошкент (2,1 баробар), Хоразм (26,3%), Фарғона (17,7%), Наманган (17,4%) вилоятларида кузатилмоқда.

telegram | facebook | youtube | instagram
📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди.

❗️Обид Ҳакимов “Ўзбекистон24” телеканалига берган интервьюсида қуйидагиларни таъкидлади:

Мамлакатимизни кейинги 5 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадини 2800 долларгача, умумий ялпи ички маҳсулотимизни 100 млрд долларгача етказамиз деган катта марраларни олдимизга қўйганмиз.

Бу марраларга эришиш учун кейинги 5 йилда иқтисодиётимизга 120 млрд долларга яқин инвестициялар киритишимиз керак. Бундан 70 млрд долларга яқини хорижий инвестициялар деб кутиляпти.

Ушбу форумга хорижий экспертлар, бизнес вакиллари ва ҳукумат вакилларини таклиф қилишдан мақсад, уларга Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган ишлар ва кейинги 5 йилда қилинадиган ишлар билан таништириш орқали инвестицияларни жалб қилиш.

Форумга келган экспертлар, бизнес вакиллари нигоҳида Ўзбекистон Ўрта Осиёда лидер мамлакат сифатида таассурот уйғотди.

Интервьюни батафсил қуйидаги линк орқали кўришингиз мумкин:
👇👇👇
https://youtu.be/aAt2y-0pKvA?t=90
Forwarded from АйPulatov
📊🇺🇿🇹🇷 Внешнеторговые отношения Узбекистана и Турции за 2021 год и январь-февраль 2022 года.
Инфографика: Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми

📍Бугун Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи бошланади.

📍Ушбу муҳим ташриф муносабати билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази икки томонлама ҳамкорликнинг 2021 йил ва 2022 йил январь-февраль ойлари учун Ўзбекистон ва Туркия ташқи савдо алоқаларини тақдим қилувчи инфографика тайёрлади.

📊Савдо таркибида Туркиянинг Ўзбекистонга экспорти импорт билан деярли тенг.

📈2021 йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 3,4 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард долларга кўпдир.

▫️экспорт $1,690 млрд (49,9%)
▫️импорт $1,698 млрд (50,1%)

📈2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми 521 млн долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 28,9%га ўсди.

▫️экспорт $238 млн (10,1%)
▫️импорт $282 млн (50,6%)

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇹🇷Туркия ва Ўзбекистон: тарих ва ислоҳотлар муштараклиги

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Ҳакимовнинг "Янги Ўзбекситон" газетасида
чоп этилган мақоласида Туркия ва Ўзбекистондаги ислоҳотлар, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик натижалари, ҳамкорликнинг иқтисодий динамикаси ҳақида ўқишингиз мумкин.

"Янги Ўзбекистон" газетаси №63 (585), 2022 йил 30 март
"Иқтисодий шарҳ" журнали

telegram | facebook | youtube | instagram
❗️❗️❗️ОАВ биз ҳақимизда

▪️
UzDaily.uz
▪️Uza.uz
▪️Aniq.uz
▪️Finanist.uz
▪️Yuz.uz
▪️Daryo.uz

📈Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил февраль ойида 1085 бирликни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 8,5 фоизга ошди.

✔️Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 33 фоизлик ўсиш қайд этилди.

📈Қуйидаги компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган:

✔️хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 16,5%га ошган;
✔️фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,9%га ошган;
✔️товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 6,0%га ошган;
✔️товар белгилари бўйича компонент 9,6%га камайган.

telegram | facebook | youtube | instagram
Ўзбекистоннинг 2022 йил 1-чорагида энг фаол банклари аниқланди

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилади. Жорий йилнинг 1-чорагида Ипотека Банк энг катта ўсишни кўрсатиб, рейтингда 6 поғонага юқорилаб, 3-ўринга кўтарилди. Шу билан бирга Ҳамкор Банк умумий рейтингда 2 поғонага пастлаб, 4-ўринга тушди.

‼️Тадқиқот банк тизимидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлиги, рақобат муҳити ўзгариши ҳамда барқарорлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида олиб борилади.

📍Хусусийлаштириш жараёнидаги банклардаги ўзгаришлар ҳамда банк тизимида рақобат муҳитининг кучайиб бораётганлиги хусусий банкларни ҳам янада ривожланиш, инновацион молиявий маҳсулотлар ва хизматлар борасида изланиш лозимлигидан далолат бермоқда, дейди тадқиқот муаллифи.

*Тадқиқот
натижалари билан "Иқтисодий шарҳ" журналининг навбатдаги сонида тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Ҳакимов Ўзбекистонда инқирознинг салбий оқибатларини пасайтириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида “Таҳлилнома” ахборот дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бўлиб ўтган видеоселекторда инқирозни салбий оқибатларини пасайтириш бўйича жуда ҳам катта кризисга қарши чоралар белгилаб олинди. Бу чораларни икки қисмга бўлишимиз мумкин. Биринчи блок чоралар – аҳолини даромадларини сақлаб қолиш ва уларни иш билан таъминлаш ва бозорлардаги энг асосий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Шакар бўйича 1 апрель ҳолатига қолган қолдиқларимиз 250 минг тоннадан ортиқ. Демак, кўриниб турибдики, захиралар етарли, ҳеч қандай ажиотажга ўрин йўқ. Бундан ташқари буғдой уни ҳақида ҳам айтадиган бўлсак, аҳолимизнинг йиллик истеъмоли 2,5 млн. тонна бўладиган бўлса, ҳозирги захираларимизнинг ўзи 1 млн. тоннага яқин",
деди Обид Ҳакимов.

telegram | facebook | youtube | instagram
Forwarded from Нигоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда шакар бўйича 250 минг тоннадан ортиқ (йиллик истеъмол — 400 минг тонна), буғдой уни бўйича 1 млн. тоннага яқин (йиллик истеъмол — 2,5 млн. тонна), ўсимлик ёғи бўйича эса 70 минг тоннага яқин (йиллик истеъмол — 320 минг тонна) захиралар мавжуд.

Айтилишича, захиралар етарли, ҳеч қандай ажиотажга ўрин йўқ.

Бундан ташқари 500 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар керакли озиқ-овқат маҳсулотларининг импорти учун берилган.

Шунингдек, президент Ш.Мирзиёев топшириғига кўра, бу йилги инфляциядан келиб чиққан ҳолда аҳолини ижтимоий ҳимоя тўловлари қайта кўриб чиқилади.

👉@nigoh_01
Forwarded from Нигоҳ
31 март куни Ўзбекистон президенти раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қабул қилинган қарорларда иқтисодиёт ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига катта эътибор қаратилди.

Кўриладиган чоралар ҳақида маълумот инфографикада 👆🏻

— — —

Президент Узбекистана 31 марта провел видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения макроэкономической стабильности, а также развития регионов и отраслей в связи со сложной ситуацией в мировой экономике.

В принятых на совещании решениях большое внимание было уделено мерам поддержки экономики и бизнеса.

О комплексе принятых мер в инфографике 👆🏻

👉@nigoh_01