Markaziy Osiyo
15.7K subscribers
7.49K photos
2.2K videos
705 files
6.92K links
Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.

Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot
Download Telegram
🇹🇯 Тожикистонда Эроннинг Ababil-2 учувчисиз техникаларини ишлаб чиқарувчи йиғиш заводи очилди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Темурийлар шажараси.pdf
16.9 MB
Файзиев Т. Темурийлар шажараси

Мазкур асарда тарихий манбалар ва ҳужжатлар асосида Амир Темур ва унинг ворислари шажараси ёритилиб, уларнинг ҳаёти ва давлатчилик фаолиятлари ҳақида умумий маълумотлар берилади.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Муҳаммад Али ҳаётдан кўз юмар экан, айтган сўнгги сўзлари:

"Бу ҳаёт ёлғондир, мен дунёни тиз чўктирдим, лекин менга ҳузур бермади, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло менга бир ҳасталик бериб, чемпион кимлигини эслатиб қўйди. Биз биров яхши кўриши учун эмас, коинот Яратувчиси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло яхши кўриши учун яшашимиз лозим..."

Каналга уланиш
@centerasiastudy
#кун_тарихи

🏛🏛18 май – Халқаро музейлар куни

🪔Ушбу кун 1977 йилдан бери дунё бўйича нишонлаб келинади.

📊Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 105тани ташкил этган.

🔸Ҳудудлар кесимида энг кўп музей Тошкент шаҳрида жойлашган (29та), энг ками эса Сирдарё вилоятида (1та).

🔹Бундан ташқари, Бухоро вилоятида 19та, Фарғонада 13та, Самарқандда 12та, Тошкент, Навоий, Жиззах вилоятларида 5 тадан, Қорақалпоғистон Республикасида 4та, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида 2 тадан музей жойлашган.

⭕️Маълумот учун, 2021 йилда бутун дунё бўйича энг машҳур музейлар рейтингида Париждаги (Франция) Лувр музейи 9,6 миллион ташриф буюрувчи билан 1 ўринда турар экан.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
O‘zbekiston va Qirg‘iziston maxsus xizmatlari rahbarlari vertolyotda qirg‘iz—o‘zbek chegarasining belgilanmagan qismini ko‘zdan kechirdi

Uchrashuv davomida maxsus xizmatlar rahbarlari vertolyotda o‘zbek—qirg‘iz chegarasining Jalolobod viloyati Ola-buqa tumanidagi belgilanmagan qismini ko‘zdan kechirgan. Shuningdek, tomonlar uchrashuv davomida turli masalalar bo‘yicha fikr almashgan va tegishli qaror qabul qilgan.

@centerasiastudy
🇮🇷🇹🇯 Эрон ва Тожикистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун кучларни бирлаштиради

Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари Тожикистон президенти билан учрашди. Улар икки давлат Қуролли кучлари ҳарбий ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш орқали Афғонистонда хавфсизлик ва тинчлик ўрнатишда ёрдам беришга келишиб олишди.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Тожикистонда Эроннинг Ababil-2 учувчисиз техникаларини ишлаб чиқарувчи йиғиш заводи очилгани эълон қилинган эди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2022-yil 17-may kuni Bryusselda Siyosat va xavfsizlik masalalari bo’yicha “Yevropa Ittifoqi – Markaziy Osiyo” yuqori darajadagi muloqotining navbatdagi davrasi bo‘lib o‘tdi.

Kanalga ulanish
@centerasiastudy
⚡️🇹🇷Marshall Abdurashid Do‘stumning Turkiyadagi qarorgohida Afg‘oniston kelajagi muhokama etilmoqda.

Ma'lumotlarga ko‘ra, muzokaralarning asosiy mavzusi Oliy Qarshilik kengashining keyingi qadamlari va rivojlanishi bo‘lgan. Tashrif ishtirokchilari:

🔹Abdurashid Do‘stum (Afg‘oniston Milliy islom harakati)

🔹Abdul-Rasul Sayyof
("Da'vo" Islom harakati)

🔹Salohiddin Rabboniy ishonchli vakili (Afg‘oniston islom jamiyati)

🔹Ismoil Xon (Hirot viloyati sobiq gubernatori) ishonchli vakili

🔹Ato Muhammad Nur (Balx viloyati sobiq gubernatori)

🔹Muhammad Muhaqqiq (Afg‘oniston islom birligi)

🔹Karim Haliliy (Afg‘oniston islom birligi)

🔹Mir Rahmon Rahmoniy (Afg‘oniston islom jamiyati)

🔹Muhammad Olmos Zohid (sobiq deputat)

🔹Yunus Qonuniy ("Yangi Afg‘oniston")

🔹Ahmad Voliy Mas'ud (Kichik Mas'udning amakisi)
©️
Kanalga ulanish
@centerasiastudy
Кеча, 17-май куни, “Билимлар Карвони” нодавлат ташкилоти ва Қозоғистон элчихонаси билан биргаликда уюштирилган “Ўзбекистон-Қозоғистон алоқалари 30 йиллиги” мавзуида, жуда яхши давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Қозоғистондаги сиёсий жараёнлар, конституциявий ислоҳотлар муҳокама қилинди. Кофе-танаффуси пайтида, қозоғистонлик дипломатларга бир қанча саволлар бердим.
*
- “Қозоғистон Евросиё Иқтисодий иттифоқида қанча вақт қолади, еки Путин кетгач бу ташкилотдан чиқиб кетадими?” деган саволимга, дипломатлар “Россиянинг ҳарбий ва сиёсий салоҳияти сўниб бормоқда. Бу ташкилотдан чиқиб кетишга у қадар катта зарурат қолмаяпди” деб жавоб берди. Жавобдан тушундимки, ЕОИИдан Қозоғистонни чиқиб кетиши, аксинча, қўшимча рискларни ошириши назарда тутилаяпди.
- Маълумки, Туркия Қозоғистонда учувчисиз самолетларнинг янги авлодини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб бошлади. “Бу технологияларни Россия каби давлатлардан ҳимоя қилиш назарда тутилганми? Иложи борми?” деган саволимга, дипломатлар: “ҳа, назарда тутилган, механизмлар ўйланган” деб жавоб берди.
*
Лекин, мени назаримда, Қозоғистон Россиянинг сиёсий ва геосиёсий босимларидан тўлиқ ҳимояланмаган. Шунинг учун, бу каби технологияларни ҳимоя қилиш ва тайёр маҳсулотлар савдосини назорат қилиш, Туркиянинг анча юқори иштироки орқали таъминланса, мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
*
Умуман, Ўзбекистон ва Қозоғистон, биринчи маъмуриятлар даврида, фақат “ким кучлироқ ва яшовчанроқ авторитар модел шакллантиради?”, “ким кўпроқ ҳокимиятда ўтиради?” деган йўналишда рақобатда бўлишди. Энди, бу икки давлат, ислоҳотлар ва ватандошлик жамияти шакллантириш борасида рақобат қилишар, деган умид шаклланмоқда. Қозоғистон конституциявий ислоҳотларни бошлади. Ўзбекистонда ҳам шу йил охиригача конституциявий ислоҳотлар бўлиши кутилмоқда.
*
Ўтган уч йил ичида Президент Тўқаев, ҳар йили икки марталаб ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар, социологлар, ватандошлик жамияти вакиллари билан учрашиб, уларни фикрларини ўрганиб келди. Тўқаев Қозоғистондаги энг танқидчи экспертлар билан ҳам муттасил фикр алмашиб келади. Бу учрашувларда билдирилган фикрлар янги конституция лойиҳасига киритилди. Ўзбекистонда ҳам бирон бир давлат институти шу йўналишда ишласа, яхши бўларди. Бу, Ўзбекистон Конституциясининг легитимлиги учун, демакки, давлат легитимлиги учун, зарур ресурс ҳисобланади.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Book UZB ishchanlik.docx
4.1 MB
ЗАМОНАВИЙ ИШЧАНЛИК ПРОТОКОЛИ ВА ЭТИКЕТИ.

Китобда халқаро протокол ва этикетнинг асосий тушунчалари ва қоидалари, уларнинг меъёр ва қоидаларини хорижий шериклар билан мулоқот ва алоқалар пайтида амалий қўллаш тушунарли ва қисқа шаклда баён қилинган.

Ps: бизнингча ўқув қўлланмада барча билиши керак бўлган этикет қоидалари жамланган.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Бўриев_О_Темурийлар_даври_ёзма_манбаларида_Марказий_Осиё.pdf
5.4 MB
Бўриев О. Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё

Ушбу китобда темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиёнинг XIV-XV асрлардаги маъмурий-ҳудудий бўлиниши, табиати, хўжалиги, халқаро алоқалари географияси ва топонимияси ҳақида сўз юритилади: манбалардан таржима-лавҳалар ҳам илова этилган.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун расман ариза беришди.

НАТО Швеция ва Финляндиянинг альянсга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризаларини олқишлайди ва бунинг учун зарур бўлган масалалар тезроқ ҳал этилишини кафолатлайди, деди Бош котиб.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Мўйноқдаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Экоқўмита ёнғинни ўчириш имкони йўқлигини маълум қилди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
NATO бош котиби Финляндия ва Швеция расмийларидан альянсга аъзолик тўғрисидаги аризани қабул қилиб олди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Арман миллатига мансуб россиялик журналист ва режиссёр Тигран Кеосаян Қозоғистонга қарши агрессив риторикасини давом эттирмоқда.  

“Биолабораториялар, миллатчилик, давлатни ҳақорат қилиш. Йўқ, бу Украина ҳақида емас. Бу Қозоғистон ҳақида”, деган Кеосаян. 

Унга кўра, Қозоғистонда давлатчилик тарихи йўқ, бунинг натижасида миллатчилик жамияти қурилмоқда. Шунингдек, Қўшма Штатлар шафелигида яратилган ва яширин ишланмалар билан шуғулланадиган афсонавий “Америка биолабораториялари” ҳам унинг эътиборидан четда қолмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 апрель куни Кеосаяннинг YouTube’даги каналида унинг қозоғистонликларни ношукрликда айблаб, Украинадаги аҳволдан хулоса чиқаришга чақирган ҳақоратли видеоси пайдо бўлганди. 

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Қирғизистонга пул ўтказмалари ҳажми пандемия йили даражасигача қисқариб кетган

Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари ҳажми оғир келган мартда ҳам пасаймаган, апрелда эса рекордларни янгилаган бўлса, қўшни Қирғизистонда бунинг акси юз бермоқда.

Қирғизистон Миллий банки маълумотига кўра, 2022 йил март ойида хориждан 139,6 млн.доллар ўтказма келиб тушган, солиштириш учун — 2021 йил мартда келиб тушган ўтказмалар ҳажми 209,0 млн.долларни ташкил этган. Пандемия йили 2020 йил мартда эса хориждан Қирғизистонга 138,2 млн.доллар юборилган.

Қўшниларимизда пул ўтказмалари ҳажми бўйича Россиядан юбориладиган маблағлар энг катта улушни ташкил этса, иккинчи ўринда АҚШдан юбориладиган ўтказмалар турар экан. ©️

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Машҳур испан шоири Федерико Гарсиа Лорка уни отиб ташлашларидан олдин шеър ўқимоқда. Ушбу расм танаси ҳам топилмаган буюк шоирнинг абадийлигини янада оширган холос.

Лорканинг "Энг қайғули шодлик" шеърий тўпламини Шавкат Раҳмон ўзбек тилиги ўгирган.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
🇹🇯Тожикистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Рушон туманида махсус кучлар карвонига уюштирилган ҳужум оқибатида бир зобит ҳалок бўлган, 13 нафари яраланган.

Бадахшонда интернет узилиб қолгани сабабли ҳозирча бу маълумотни тасдиқлашнинг имкони йўқ. Ижтимоий тармоқларда Рушон туманида тинч аҳоли вакилларининг отиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати 18-май куни тушдан кейин тарқатган баёнотида, Рушон туманида “уюшган жиноий гуруҳлар” Тожикистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитасининг терроризмга қарши кураш бўлимига қарашли автомашиналар карвонига ҳужум уюштирганини маълум қилди.

Расмийлар ҳужум қилганлар қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва молотов коктейллари билан жиҳозланганини айтди.

“200 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳлар барча турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда “Душанбе-Хоруғ” автомобил йўлини ва Рушон тумани марказидаги уч нуқтада чегара комендатурасини тўсиб қўйган. “Жиноят гуруҳлари бунга аввалроқ тайёргарлик кўришган ва шу мақсадда хориждан қурол олиб келишган”, — деди Ички ишлар вазирлиги.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
"Халқлар отаси ёхуд қотили" Сталин Тожикистонда, тожик миллий кийимида.
Сталин бу ерга партия тарғиботини амалга ошириш учун келганди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
"Биз тарих яратувчилари эмасмиз. Бизни тарих яратган" — Мартин Лютер Кинг

Мартин Лютер Кинг АҚШдаги қора танлилар тенглиги ва эркинлиги учун курашган арбоб эди. Унинг "Менинг бир орзуим бор" нутқи дунё тарихидаги энг кучли нутқлардан бири ҳисобланади. Айнан Лютернинг олиб борган кураши натижаси ўлароқ, қора танли Барак Обама АҚШнинг илк қора танли президенти этиб сайланди. Аммо Мартин Лютер Кинг бу кунни кўра олмади. Уни 1968 йил ўз кабинетида ўлдириб кетишди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy