🇹🇷Эрдўғон Байденнинг арманлар геноциди ҳақидаги баёнотлари Туркия учун аҳамиятли эмаслигини айтиб, АҚШ президентига тарихни яхшилаб ўрганишни тавсия қилди.
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Каналга уланиш
@centerasiastudy
ҲАРАКАТЛАР_СТРАТЕГИЯСИ_БИЛАН_5_ЙИЛ.pdf
20.5 MB
Иқтисодий ислоҳотлар акс эттирилган рисола тайёрланди
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2017–2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналиши доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган энг муҳим ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳамда уларнинг натижаларини йиллар кесимида хронологик тарзда очиб беришга қаратилган навбатдаги рисола тайёрланди.
Рисолада давлат дастурлари ижроси бўйича “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан олиб борилган жамоатчилик мониторинги натижалари, вазирлик ва идоралар, шунингдек, давлат органларининг интернетдаги расмий веб-сайтлари томонидан тақдим этилган маълумотлар акс эттирилган.

Радикализм инсоният учун улкан хавфдир. Унинг ҳар қандай кўриниши, миллий, диний ёки сиёсий бўлсин, атрофдагиларнинг ҳаётига ёмон таъсир қилади, издан чиқаради, баъзида минглаб қурбонлар ҳам беради.
Радикализм:
- шахс ёки гуруҳ ўз дунёқарашига, фикрларига, ҳаёт тарзига, принципларига тўғри келмайдиган ҳар қандай тушунчани рад этиши,
- ўз йўлини энг тўғри йўл деб билиб, қолганларни адашганлар деб билиш;
- ўзгача фикрлайдиганларга нисбатан нафрат;
- керак бўлса уларни мажбурлабда ўз йўлидан юргизишни хоҳлаш.
Радикализм демократия ва толерантлик ғояларининг бутунлай қарама-қаршисидир чунки асосий муаммо улар бошқаларнинг эркини кескин чеклаши ёки шунга ҳаракат қилишидадир.
Бизда сўнгги йилларда радикализм сўзи асосан диндорларга нисбатан қўлланилди. Лекин, аслида радикализмнинг турлари кўп ва унинг ҳар қандай шакли жамият учун хавфли. Радикал диндорлар хавфли бўлгандек, радикал атеистлар, радикал феминистлар, радикал миллатпарастлар, радикал коммунистлар ва бошқа радикаллар ҳам бирдек хавфли.
Ривожланган мамлакатлар матбуотида радикал гуруҳлар ҳақида кўпроқ ёритилгани учун бу муаммо кўпроқ уларга хосдек кўринади. Лекин, радикализм кўпроқ учинчи дунё мамлакатларига хос хусусиятдир. Масалан, дунёда энг миллатпарастлик ёки миллий радикализм ривожланган мамлакат Ҳиндистон ҳисобланади.
Бизда асосий миллий ғояга айлантирилган "маънавият ғояси" атрофида ҳам маълум радикал шахслар шаклланиб улгурди. Уларнинг бир қисми собиқ радикал коммунистлар бўлса, сўнгги йилларда маънавият ғоясига боши билан шўнғиган янги унданда радикал ёш маънавиятчилар етишиб чиқди. Энди биз улар билан яшашга, ҳаётимизда уларнинг таъсирини сезиб туришга мажбурмиз. Аввалроқ, калтапайпоқ масаласи ҳам мана шу "радикал маънавиятизм"нинг кўринишидир. Радикал маънавиятчилар сизнинг қанақа яшашингиз, фикрлашингиз, кийинишингиз, сўзлашингиз, ҳатто тўшакда қанақа алоқа қилишингиз устидан ҳукм ўқишга ўзини ҳақли деб билади.
Одатда радикал шахслар тоқатсиз бўлганлиги учун уларни ўзгартириш, муаммони ечиш йиллар, баъзида асрлар талаб қилади. Улар билан баҳслашиб дунёқарашини ўзгартириш, уларни эркин фикрлашга мажбурлаш имкони деярли йўқ. Чунки соғлом фикр айтилган ҳолатда уларнинг психологик қуроли сизнинг оилангиз, турмуш ўртоғингиз, фарзандларингиз ёки шахсиятингизга ҳужум билан бошланади ва одатда энг қабиҳ психологик қуролларни қўллашади. Уларда скептик дунёқараш йўқлиги сабабли умумлаштиришни жуда яхши кўришади. Ҳар бир калтапайпоқ кийган одам гомосексуал, соқол қўйган одам террорист, тиззадан баландроқ кийим кийган аёл фохиша, қайсидир диний дунёқарашни савол остига қўйган одам дин душмани каби умумлаштиришлар радикалларнинг аксарига хос хусусиятдир. Улар билан қанчалик баҳс қилиб, уларга қанчалик қаршилик кўрсатсангиз, улар шунчалик радикаллашиб боришади чунки улар ҳаётни ўз догмаси ўлчовлари билангина кўроладилар.
Кўпинча радикаллар ўзига ишонган, бахтли одамлардек кўринади. Аслида улар ўзгаларга нисбатан нафрат билан яшайдиган, руҳий томондан жуда кучсиз одамлар бўлишади. Радикалларга хос хусусиятлардан бири скептик ёки таҳлилий онгнинг мавжуд эмаслиги, ўз догмасига тўғри келадиган ҳар қандай маълумотни ҳеч қандай таҳлилсиз, саволларсиз мутлақо ҳақиқат сифатида қабул қилишдир. Шу учун ҳам радикал инсонларни манипуляция қилиш, ўзидан чиқариш, улардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш жуда осон.
Толерантлик, очиқ фикрлилик бу зиёли, билимли, кенг дунёқарашга эга қатламга тегишли хусусиятлар бўлиб, радикаллардаги ички ожизлик, шахс сифатида шаклланишидаги муаммолар бу хусусиятларни ўзларида шакллантириш имконини бермайди.
Хуллас, радикализмнинг ҳар қандай кўриниш жамият учун хавфлидир. Маълум бир радикал гуруҳларнинг жамиятда таъсири ошиб кетиши бошқа қатламларнинг ҳуқуқи ва эрки чекланишига олиб келади.
Биз радикаллар билан ривожланган мамлакат қуролмаймиз. Бизга очиқ фикрли, ўзини, билимларини савол остига қўя оладиган, сўнгги ҳақиқатга даво қилмайдиган, изланишдан тўхтамайдиган, ўз устида ишлайдиган, ҳақиқатни айтишдан қўрқмайдиган интеллектуал элита керак.

Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ва ташқи савдо ҳажмини оширишда халқаро бозорларга чиқиш учун логистика муаммоларини муваффақиятли ҳал этиш муҳим омил саналади. Собиқ СССР парчаланганидан сўнг денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар сони 29 тага етди. Ўзбекистон бу рўйхатда алоҳида ўрин эгаллайди, чунки, у жаҳон океанига камида икки давлат орқали чиқадиган иккита мамлакатдан биридир.
Uzanalytics сайти таҳририяти мамлакатнинг автомобиль ва темир йўл алоқалари, транспорт йўлакларини ривожлантиришдаги тўсиқлар, муаммолар ва истиқбол ҳақида таниқли эксперт, “Маъно” тадқиқотлар ташаббуси маркази директори Бахтиёр Эргашев билан суҳбатлашди.
Мазкур интервью жорий йилнинг февраль ойида, яъни, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Исломободга ташрифи олдидан ёзиб олингани боис, ушбу ташриф давомида эришилган келишувлар, жумладан, Трансафғон темир йўли лойиҳасини илгари суриш бўйича келишувлар ҳисобга олинмаган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири ўртасидаги музокаралар чоғида Марказий Осиёни Покистон билан, Ўзбекистонни эса Карачи, Гвадар ва Қосим портлари билан боғловчи “Термиз–Мозори-Шариф–Қобул–Пешавор” темир йўли қурилишини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилган эди.
Қуйидаги линк орқали сайтимизга кириб ушбу суҳбатни аудиоподкаст ва матн шаклида ҳам ўқиш ва эшитиш имконига эгасиз.
Батафсил

Марказий Осиё мамлакатларининг фаол савдо-сотиғи учун ёпиқ жуғрофия муаммоси ҳар доим ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиб келган. Украинадаги уруш сабаб ушбу масала янада кескинлашди, шу билан бирга, бу вазият зудлик билан муқобил йўлларни излаш учун оқилона асос ҳам беради. Шу маънода Марказий Осиёдан Эронга, Афғонистонга, Ҳиндистонга ва Покистонга транспорт йўллари энг жозибадорлари ҳисобланади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида ушбу масалада, айниқса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маъмурияти анча-мунча ишлар қилди. Ўзбекистон 2019 йилда Туркий давлатлар ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиб кирди ва Туркия билан алоқаларни кенгайтиришга жадал ҳаракат қила бошлади. Ўзбекистоннинг Афғонистондаги сиёсати ҳар доим прагматизми билан ажралиб турган. Эрон, Ҳиндистон ва Покистон билан эса бир қатор муҳим транспорт лойиҳаларини амалга оширмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари, Туркия, Эрон, Афғонистон, Озарбайжон ва Покистонни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бирлаштириб туради, ўзбекистонлик таҳлилчилар ушбу ташкилотнинг фаоллашиш истиқболи ҳақида гапирмоқда. Эрон ва Ҳиндистон портларига қандай қулай йўллар мавжуд? “Толибон” ўз ҳудудида лойиҳалар ва маршрутлар хавфсизлигини таъминлай оладими? Эроннинг роли қандай? Узоқ истиқболда Анқаранинг Ўзбекистонда ва кенгроқ маънода минтақада хавфсизликни таъминлашдаги роли жиддий тарзда кучайишини кутиши мумкинми?
Мазкур мақолада ушбу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қарашли Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази илмий ходими, сиёсатшунослик фанлари доктори, халқаро муносабатлар бўйича профессор-ўқитувчи – Гули Йўлдошева билан муҳокама қилинади.
Батафсил
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Мазкур мақолада ушбу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қарашли Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази илмий ходими, сиёсатшунослик фанлари доктори, халқаро муносабатлар бўйича профессор-ўқитувчи – Гули Йўлдошева билан муҳокама қилинади.
Батафсил
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷Эрон Толибон билан муносабатлари кескинлашгани сабабли Т-72С танкларини Афғонистон билан чегарага ўтказишни бошлади.
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Қадимги Римда қулларга спорт билан шуғулланиш тақиқланган. Фақат гладиатор қуллар бу ҳуқуқни олишган. Бундан мақсад қуллар жисмоний тарафдан жуда кучайиб, хўжайинларига бош кўтармаслиги бўлган.
Яна уларга ўқишни, ёзишни ўрганиш, илмий изланишлар қилиш тақиқланган. Хўжайинидан ақллироқ қул узоқ вақт бу мақомда қолмаслигини римликлар яхши тушунишган.
Мустамлака халқларга ўзлари қарор қабул қилишларига рухсат берилмаган. Агар улар ўзлари қарор қилиб, ривожланиб кетсалар, Римга бўйин эгмай қўядилар.
Бугун одамларда биринчиси, иккинчиси ва ҳатто учинчисини қилишга ҳам эркин ҳуқуқ ва имкон бор. Лекин, кўпчилигимиз на спорт билан шуғулланамиз, на доимий ўқиб ўрганамиз, на ўз эркинлигимизни қадрига етамиз.

Эътибор қилинг, инсон оловни кашф қилгандан бошлаб, ғилдиракни ихтиро қилишигача миллион йил вақт ўтди. Ғилдиракдан босма қоғозгача бўлган вақт атиги бир неча минг йилни ташкил этди. Орадан бир неча юз йил ўтгач, телескоп бунёд бўлди. Кейинги асрларда, жуда қисқа вақт оралиғида, буғ машинасидан бензинда юрувчи автомобилларга, ундан ракеталар яратишга муваффақ бўлдик. Шундан сўнг ДНКмизда ўзгариш қилишга қандайдир йигирма йил керак бўлди,холос. Бизнинг замонамизда ҳар ой илмий янгилик қилинади, – қичқиришда давом этди Кирш. – Яна бироз муддат ўтгач, бугунги энг тезкор суперкомпьютер кўзимизга алмисоқдан қолган ҳисоблаш машинаси бўлиб кўринади; энг замонавий жарроҳлик усуллари ёввойилик туйилади ва илғор энергия манбалари аждодларимиз фойдаланган шамдек таассурот уйғотади.
Шовуллаган сув ҳамда Эдмонднинг овози қоронғиликда акс-садо берарди.
– Илк юнон олимлари қадимги маданиятни ўрганиши учун бир неча аср ортга қарашига тўғри келган. Биз эса бир авлод ортга қарасак бас, бугун биз фойдаланаётган технологиялардан мосуво бўлган “қадимги”ларни кўрамиз. Инсоният тараққиёти жадвали зич тақсимланган: “қадимий” ва “замонавий” атамаларини ажратиб турувчи бўшлиқ нолга тенглашмоқда. Шуни инобатга олиб, сизларга ваъда бераман: Инсоният юксалишининг кейинги бир неча йили ҳайратланарли ва ақл бовар қилмайдиган ҳодисаларга бой бўлади.
© Ден Брауннинг "Ибтидо" китобидан

Аҳмад Масъуд Эммануэль Макронни Франция президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Исмоилийлик ва Марказий Осиё: тарих ва бугун
Исмоилийлик шиа исломининг бир тармоғи ёки кичик сектаси ҳисобланади. Шу билан бирга, бир вақтлар исмоилийлик ислом дини шиа йўналишининг энг йирик тармоғи бўлган, милодий X – XII асрларда Фотимийлар халифалиги даврида сиёсий зирвасига (чўққисига) етган ва юксак таъсир кучига эга бўлган. Исмоилийлар Худонинг бирлигига, шунингдек, Муҳаммад пайғамбарга келиб, илоҳий ваҳий нозил бўлиши тугаганига ишонади. Улар Муҳаммад пайғамбарни “сўнгги пайғамбар ва уни Аллоҳ таоло бутун инсониятга расул қилиб жўнатган” деб ҳисоблайди. Исмоилийларнинг энг кўп сонли жамоати Бадахшондадир, лекин бугунги кунда улар бутун дунёда яшайди, Оға Хон ташкилоти исмоилийлар жамоатлари, айниқса, таълими ривожланишига муҳим таъсир ва кўмак кўрсатмоқда.
Ушбу мақолада исмоилийлик билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти катта илмий ходими Ойбек Маҳмудов билан муҳокама қилинади.

🥁 Марказий Осиё университетлари (UniCEN) дастури доирасида жорий йилнинг 22-23 июнь кунлари “Тадқиқотлар ва илмий нашр” интенсив амалий семинари (Research and Publications Bootcamp) ўтказилиши режалаштирилмоқда.
🎤 “Research and Publications Bootcamp” тренинг дастури 2022 йил 22-23 июнь санасида Ўзбекистон ва қўшни Марказий Осиё давлатларининг олий таълим муассасаларидан саралаб олинган 40 нафар тадқиқотчиларга илмий мақола ёзиш ва илмий журнларда нашр қилиш бўйича Тошкент шаҳрида икки кунлик амалий семинар курслари ўтказилади.
Таъкидлаб ўтиш лозимки тренинг АҚШнинг етакчи илмий марказларидан бири Harvard Writing Center мутахассилари Thomas Jehn ва James Herron томонидан Ўзбекистондан фаолият юритаётган Highly Innovative Virtual Education (HIVE) мутахассиси Фанлар Доктори Рауф Салаходжаев (АКФА Университети/Тошкент давлат иктисодиёт университети) билан хамкорликда олиб борилади.
Конференцияда иштирок билан боғлиқ харажатлар тулиқ Америка Кенгашлари тарафидан қопланади.
Семинар машғулотлари ва семинардан олдинги топшириқлар инглиз тилида олиб борилади.
Талаблар:
1. PhD даражасига эга, ёки PhD даражасини олиш босқичида бўлиш (таянч докторантура, мустақил изланувчи);
2. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси оълий таълим муассасасида дарс бериш ёки илмий тадқиқот олиб бориш;
3. Академик соҳада ўз фаолиятини давом этириш режаларини намойиш этиш;
4. Семинарда иштироқ этиш учун инглиз тили B2 даражаси ва ундан юкори бўлиши лозим.
⏰ Ариза топшириш учун: https://ais.americancouncils.org/unicen
Барча аризалар 2022 йил 10 май соат 18:00га қадар қабул қилинади
📞 Қўшимча маълумотлар учун: Zuxriddin Nasirov [email protected]

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Буюк шахсларни миллат қайғуси, халқ дарди яратади”
Ислом Каримовнинг Темурийлар тарихи давлат музейининг очилиш маросимидаги нутқи.
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Ислом Каримовнинг Темурийлар тарихи давлат музейининг очилиш маросимидаги нутқи.
Каналга уланиш
@centerasiastudy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин Украинадаги «махсус ҳарбий операция» БМТ Низомига мувофиқ бошланганини қайд этди.
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Каналга уланиш
@centerasiastudy
OʻZBEKISTON
O, ota makonim,
Onajon oʻlkam,
Oʻzbekiston, jonim toʻshay soyangga.
Senday mehribon yoʻq,
Seningdek koʻrkam,
Rimni alishmasman bedapoyangga.
Bir goʻsha suv boʻlsa, bir goʻsha qirlar,
Qancha yurtni koʻrdim, qancha taqdirlar.
Qayga borsam suyab, boshni tik tut deb,
Togʻlaring izimdan ergashib yurar.
Koʻrdim suluvlarning eng faranglarin,
Yo xudbinman yo bir sodda kasman men:
Parijning eng goʻzal restoranlarin,
Bitta tandiringga alishmasman men.
Na gapga koʻnayin,
Na til bilayin,
Koʻzdan uyqu qochdi, dildan halovat.
Uch kunda sogʻinsam nima qilayin?..
Chala qolar boʻldi hamma sayohat.
Bildimki, baridan ulugʻim oʻzing,
Bildimki, yaqini shu tuproq menga.
Bahorda Baxmalda tugʻilgan qoʻzing
Arab ohusidan azizroq menga.
Sen bilan oʻtgan har kun bayram-bazm,
Sensiz bir on qolsam vahmim keladi.
Seni bilganlarga qilaman taʼzim,
Seni bilmaslarga rahmim keladi.
Muhammad Yusuf✍

Қозоғистонда Назарбоевнинг имтиёзлари тўғрисидаги қонунни бекор қилиш режалаштирилмоқда — Sputnik Казахстан.
@centerasiastudy
@centerasiastudy
Ўзбек “босмачилари”
Ҳа, тўғрида ватани учун курашаётган украинлар “бандера”, “нацист”, “миллатчи” деб аталаётгандан кейин уларга ўхшаб, ватани ва миллати учун курашган ўзбек “истиқлолчилари” ҳам “босмачи-миллатчи” бўлади-да! Руслар ўргатганку бу сўзниям.
Украинларни “катта оға”си ўргатгандек “миллатчи-нацист” деб юрганлар, ўз ота-боболарниям руслар ўргатганидек аташи керак, мантиқ бўйича.©️

❗️АҚШ Соломон оролларидаги база масаласида Хитой билан урушга киришиши мумкин — АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Даниэль Критенбринк.
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Днестрбўйидаги терактлар ижрочилари видеокамераларга тушиб қолган, уларнинг Украинага жўнаб кетгани ҳақида аниқ далиллар бор, деди тан олинмаган республика ташқи ишлар вазири.
Тираспол ва Киев ўртасидаги ҳамкорлик давом этмоқда, экспертлар теракт билан боғлиқ вазият устида ишламоқда.
Ҳозирги босқичда Днестрбўйида хавфсизликни таъминлаш учун етарли куч ва ресурслар мавжуд, дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги.
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Тираспол ва Киев ўртасидаги ҳамкорлик давом этмоқда, экспертлар теракт билан боғлиқ вазият устида ишламоқда.
Ҳозирги босқичда Днестрбўйида хавфсизликни таъминлаш учун етарли куч ва ресурслар мавжуд, дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги.
Каналга уланиш
@centerasiastudy
Abdulaziz Komilov o‘rniga Vladimir Norov tashqi ishlar vaziri vazifasini bajarishi yuklatildi
@centerasiastudy
@centerasiastudy