BUXORO IIB | Rasmiy kanal
11.5K subscribers
70.3K photos
8.7K videos
9 files
23K links
Buxoro viloyati Ichki ishlar organlari faoliyatiga oid xabarlar, viloyat hududida sodir bo‘lgan voqea va hodisalar haqida batafsil maʼlumotlar
Download Telegram
Жиноятларни олдини олиш борасида ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Шофиркон туман ИИБ ХПБ Хотин қизлар масалалари бўйича гуруҳ масъул ходимлари томонидан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олидини олиш, уларнинг фирибгарлик, ўғрилик ҳамда бошқа турдаги жиноятлар қурбонига айланиб қолмасликлари учун тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, хотин-қизлар ўртасида жиноят содир этмаслик, ҳар қандай жиноят қурбонига айланиб қолмаслик борасида тайёрланган махсус буклетлар тарқатилиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасидаги қонун нормаларини тушунтириш орқали самарали натижаларга эришилмоқда.

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳрида жорий йилнинг 21-июнь кунидан 22-июнь кунига ўтар кечаси ўтказилган тунги профилактик тадбирлар тафсилоти...

🇺🇿
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ғиждувон туманида ўтказилаётган тунги профилактик тадбирларда аёл ходималар ҳам фаол иштирок этмоқдалар...

Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тунги вақтларда туман ҳудудида жойлашган кўнгил очар масканларда турли хил кўнгилсиз ҳодисалар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундай профилактик тадбирларда туман ИИОФМБ ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича масъул аёл ходималар ҳам бевосита иштирок этиб, хотин қизлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олишда алоҳида ўрнак кўрсатмоқдалар.

Жумладан, жорий йилнинг 22 июнь тунида ўтказилган рейд тадбири давомида 4 нафар бемақсад юрган қизлар, Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи Н.А. ва 3 нафар Ғиждувон туманида яшовчи Г.Н., С.А.,Д.Ж.лар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят содир этмаслик ва турли жиноий тажовузларнинг қурбонига айланиб қолмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 1- ва 2- ўқув курси курсантлари ўқув танишув ҳамда иш ўрганиш амалиётини ўташга киришдилар.

🇺🇿
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўғрилик ва фирибгарлик жиноятининг жабрланувчисига айланиб қолманг!
👉 Батафсил ўқинг

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
ТИКУВЧИЛАРГА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида Когон тумани “Когон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Дизайн Шарқ” тикув цехида ишчи аёллар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Мазкур тарғибот тадбирлари доирасида туман ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича гуруҳ масъул ходимлари аёллар, айниқса, вояга етмаган қиз болалар ўртасида ўз жонига суиқасд қилиш, шунингдек, оила турмуш доирасидаги эр-хотин ва бошқа қариндошлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар натижасида келиб чиқаётган жанжаллар, уларнинг оқибатлари юзасидан суҳбатлашилди. Бундан ташқари, келишмовчиликларнинг оиладаги носоғлом муҳитда тарбия топаётган вояга етмаган фарзандлар тарбиясига салбий таъсири, хотин-қизлар томонидан содир этилган турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг таҳлилий муҳокамалари тўғрисида ҳам сўз юритилди.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
#Учинчи_секторда

МИРАКОНЛИКЛАР МАМНУН

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Алиев раҳбарлигидаги 3-сектор ишчи гуруҳи ва кўчма штаб аъзолари Ғиждувон тумани “Миракон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг мурожаатларини жойига бориб ўрганишди. Шунингдек, фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишлари учун шароит яратилди. Қолаверса, аҳолининг қўшимча даромад олишлари учун ғалладан бўшаган майдонлардан 25 сотихдан ер ажратиб берилди.
Бундан ташқари, туманнинг учинчи сектор фаолияти ўрганилиб, ҳудудий сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур семинарда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш тизимини тўғри йўлга қўйиш ва натижадорликка эришиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Бу каби амалий ёрдамлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги учинчи секторларида навбати билан амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Мирзоқул АҲАДОВ,
“Postda” мухбири.
Бухоро вилояти.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“MY5" телеканали "Markaziy studiya" дастури:

Улфатчилик оғир оқибатли жиноят билан якунланди.

🇺🇿
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube