BUXORO IIB | Rasmiy kanal
11.2K subscribers
69K photos
8.52K videos
9 files
22.5K links
Buxoro viloyati Ichki ishlar organlari faoliyatiga oid xabarlar, viloyat hududida sodir bo‘lgan voqea va hodisalar haqida batafsil maʼlumotlar
Download Telegram
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳафтанома йиғилиши ўтказилди
Батафсил ўқинг 👈

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск проекта "С народом". Его герои - жители города Чирчика Ташкентской области - расскажут о своей встрече с Президентом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги барча умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида ўқувчи ёшлар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ўқитишнинг янги тизимини жорий қилиш юзасидан ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
Жиноятнинг катта кичиги бўлмайди...

Бухоро вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар давомида Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли “Локомотив депоси корхонаси”да ишловчи 1982 йилда туғилган Когон тумани Истиқбол МФЙда яшовчи А.И. Бухоро Локомотив депосининг орқа дарвозасидан 2 та 10 литрли елим идишларда дизел ёнилғисини олиб чиқаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳридаги 31-сонли умумтаълим ўрта мактабида "Тиғ" ҳамда "Давомат" профилактик тадбирлари ўтказилди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
Қидирув эълон қилинган Бухоролик шахс Россия Федерациясининг Тула шаҳридан экстрадиция қилинди.


Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яширинганлиги учун, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2019 йил 11 ноябрь кунидан бери қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Орифон кўчасида рўйхатда турувчи, 1996 йилда туғилган Д.Т.исмли шахс, вилоят ИИБ ЖҚБ қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россия Федерациясининг Тула вилояти Тула шаҳри ҳудудида яшириниб келаётган жойи аниқланиб қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниб, Бухоро вилоят ИИБ Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Фармонга асосан Тошкент вилоятида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳалари амалга оширилади ва эксперимент тариқасида, ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмалари ташкил этилади

🖍Ангрен шаҳар ва Бўстонлиқ тумани ички ишлар бошқармалари негизида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳаларини амалга оширилади.

🖌бунда, асосий эътибор иш услубига, аҳолига хизмат кўрсатиш масалаларига, ҳамкорлик механизмларига, рақамли технологияларни жорий этиш даражасига ва шахсий таркиб билан маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш чораларига қаратилади.

🖌иккита туман (шаҳар) доирасида, эксперимент тариқасида, ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмаларини ташкил этилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Бухоро вилояти сектор раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 мартдаги 6189-сонли “Афв” Фармонига мувофиқ жазодан озод этилган фуқаролар билан учрашдилар
Батафсил ўқинг 👈

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ижтимоий тармоқларда “Пешку туманида мени ички ишлар ходимлари уриб ташлади” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан расмий маълумот
Батафсил ўқинг 👈

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - Олий бурчимиз!

Оддий йўл патруль хизмати инспектори сержант Ортиқов Комилжон Камоловичнинг ички кечинмалари
...

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
Жондор туманида фуқарога сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериб, таъмагирлик қилган собиқ мутахассиснинг қилмиши фош бўлди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан олиб борилган тадбир давомида, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Жондор тумани филиали собиқ мутахассиси, туманнинг Асбобсоз қишлоғида яшовчи, 1975 йилда туғилган Қ.А. ўзга бир фуқаро И.Г.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ваколатли танишлари орқали Далмунобод маҳалласидаги 6 сотих ер майдонида ноқонуний қурилган уй-жойини расмийлаштириб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олиб, сохта кадастр ҳужжатлари тайёрлаб бериб, олган пулларидан 1.500.000 сўмини қайтариб бераётган вақтда ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Қ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси, 28, 211-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлигининг ташаббуси билан уюштирилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан ижтимоий ҳимояга муҳтож сифатида "Темир дафтар"га киритилган хотин-қизларнинг Бухорога қилган 3 кунлик саёҳати мароқли ва чуқур таассуротларга бой бўлди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ушбу ҳудудлардаги ички ишлар ва бошқа ваколатли органларнинг мавжуд куч ва воситаларини ягона “пойтахт минтақаси” тамойили асосида сафарбар қилган ҳолда ҳамкорликда амалга оширилади.

🔸 Тошкент шаҳридаги патруль-пост хизмати батальонлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бевосита бўйсунувидан чиқарилиб, тўғридан-тўғри туман ички ишлар органлари таркибига ўтказилади ва уларнинг кунлик хизмати маҳаллалар кесимида йўлга қўйилади.

🔸Жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда
пойтахтдаги барча ички ишлар органлари фаолияти, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмалари куч ва воситаларининг ягона тезкор бошқаруви Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси зиммасига, умумий бошқаруви ички ишлар вазири зиммасига юклатилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади

🔰 2021–2023 йиллар давомида жазони ижро этиш тизимини рақамлаштириш орқали соҳада инсон омилини истисно этиш ва жазони ўташнинг тартиботини таъминлаш мақсадида:

жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида қатъий интизом ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади;

жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар, шу жумладан уларнинг қариндошлари томонидан қонун билан тақиқланмаган буюмларни эркин бозор механизмларига асосланган электрон дўконлар орқали сотиб олиш имконияти яратилади;

ҳар бир маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги маълумотлар электрон базаси юритилади ва унинг асосида маҳкумларни тақсимлаш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Фармонга асосан Ахборот технологияларини татбиқ этиш орқали Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат хизматларини тақдим этишнинг янги тартибини жорий этилади.

Хусусан:
🖌давлат хизматларини тақдим этишни мақбуллаштириш ва енгиллаштириш бўйича янги механизмларни ишлаб чиқилади
🖌амалдаги ахборот тизимларини ягона платформага ўзаро интеграция қилиш орқали Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизими жорий этилади
🖌сақлаш функциясига эга бўлган маълумотларни қайта ишлаш ягона маркази яратилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ягона "пойтахт минтақаси" тамойили асосида ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқларининг ҳамраислигида Жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Миллий гвардия бошқармаларининг бошлиқлари Кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади;

Кенгаш йиғилишлари ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади ҳамда уларда пойтахт минтақасида криминоген ва ижтимоий вазиятни таҳлил қилиш натижасида аниқланган муаммоларни ўзаро ҳамкорликда ҳал этиш бўйича манзилли чоралар белгиланади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида Ягона тезкор бошқарув маркази ташкил этилади

📍Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

✔️пойтахт ҳудудида криминоген ва ижтимоий вазиятни узлуксиз мониторинг қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли куч ва воситаларини бошқариш;

✔️жиноят, ҳодисалар ва фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги хабарларга тезкорлик билан муносабат билдириш, жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда ваколатли идораларнинг ҳаракатларини марказлашган ҳолда мувофиқлаштириш.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Фармонга асосан Ахборот тизимлари модернизация қилинади, архив фаолиятини ҳамда технологияларини татбиқ этган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази фаолияти босқичма-босқич рақамлаштирилади.

Хусусан:
🖌шахсий таркиб бўйича буйруқлар, пул таъминотининг шахсий карточкалари ва бошқа маълумотлардан иборат электрон архивни шакллантирилади;
🖌давлат хизматларини тақдим этишни ривожлантириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» тизими ва Давлат хизматлари агентлиги билан ўзаро интеграция қилинади.

Замон талабларидан келиб чиқиб, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар марказининг амалдаги ахборот тизимларини модернизация қилинади, маълумотлар базалари бўйича қидириш комплексини (рубрикатор) яратиш ва тегишли давлат органлари билан интеграция қилиш чоралари кўриб борилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
"Хавфсиз таълим муассасаси" тамойили асосида вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли чоралари кўрилади

Унга кўра,
✔️туман, шаҳар ИИОлари таркибида штат бирликлари 2000 нафардан иборат вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимларини жорий этилади, хизмат ўташ жойи умумий ўрта таълим муассасаларида бўлади;
✔️2021 йилда умумий ўрта таълим муассасаларининг 2 000 та психолог штат бирлигини жорий йилнинг 1 июлидан қисқартириш эвазига 1 100 та инспектор-психолог штат бирлиги киритилади ва 2022 йилда қўшимча 900 та штат бирлиги киритилади.
✔️2021 йил 1 сентябрга қадар инспектор-психологлар учун умумий ўрта таълим муассасаларида махсус жиҳозланган хизмат хоналарини ташкил этиш чоралари кўрилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok