BUXORO IIB | Rasmiy kanal
11.2K subscribers
69.5K photos
8.59K videos
9 files
22.7K links
Buxoro viloyati Ichki ishlar organlari faoliyatiga oid xabarlar, viloyat hududida sodir bo‘lgan voqea va hodisalar haqida batafsil maʼlumotlar
Download Telegram
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Фармонга асосан Пробация назоратидаги шахсларни масофадан туриб назорат қилишни таъминловчи замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини татбиқ этган ҳолда Пробация хизмати фаолияти рақамлаштирилади. Хусусан:

🖌пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини реал вақт режимида кузатиш учун электрон браслетдан фойдаланиш амалиёти жорий этилади.
🖌электрон браслетларни ҳамда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун сервер ва ушбу тизимга алоқадор қурилмаларни харид қилинади.
🖌мониторинг қилишнинг замонавий мобиль технологияларини татбиқ этилади, махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқилади
🖌пробация назоратидаги шахсларни умумий назорат қилиш учун Ички ишлар вазирлиги пробация хизматида ягона электрон мониторинг (мониторинг марказини) ташкил этилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Фармонга асосан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятига унинг самарадорлигини ошириш ва ортиқча хизмат юкламасини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот технологиялари татбиқ этилади.

Хусусан:
🖌«E-inspektor» электрон комплекс тизимини татбиқ этиш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида иш юритувни мақбуллаштирилади
🖌профилактик ҳисобдаги шахслар билан ишлаш бўйича электрон ахборот тизимини ишлаб чиқилади
🖌маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича «Е-ma’muriy ish» ягона электрон ҳужжат алмашинуви тизимини яратилади
🖌маҳаллаларда жиноятларни муҳокама қилиш жараёнларини масофадан туриб назорат қилиш бўйича электрон модул татбиқ этилади
🖌«E-hisobot» ахборот тизимини яратиш орқали профилактика хизматида ҳисоботларни унификация қилинади ва уни бошқа ташкилотларнинг ҳисобот юритилади, идоравий ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Фармонга асосан Ички ишлар органлари ходимларини ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш фаолияти бўйича сифат жиҳатидан янги тизим жорий этилади

Унга кўра:
🖌ички ишлар органлари тузилмаларида ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш бўлинмалари ташкил этилади
🖌ички ишлар органлари тизимида психологик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш ва уларга шартнома асосида мутахассис-психологларни жалб этиш имконияти яратилади
🖌хизмат хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ходимлар орасида ўз жонига суиқасд қилиш ва руҳий тушкунлик ҳолатларининг барвақт олдини олишга қаратилган якка тартибда ахлоқий-руҳий ишлашнинг замонавий методлари татбиқ этилади
🖌ходимларнинг психологик портретини мажбурий ҳисобга олиш тартибини жорий этган ҳолда, ички ишлар органларининг қабул ва шаҳодатлаш комиссияларида мутахассис-психологларнинг роли оширилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ижтимоий тармоқларда “Тошкентга машҳур табиб Али Махмус Ҳасан келди” номли турли хил маълумотлар тарқалмоқда.

Мулла Маҳмуд Ҳасан исмли шахс муқаддас Қуръон оятларини ўқиган ҳолда тиббиётда даволаш имкони бўлмаган (фалаж, кўзи ожиз) касалликларни даволаганлигига оид маълумотлар тарқатиб, тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини ўзига тортиб келмоқда.

Ушбу видео тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, шов-шувга айланиб бораётган, фуқароларни тез тўпланиб қолишига олиб келаётган ҳолатлари кузатилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда карантин қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

ИИВ Ахборот хизмати

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳафтанома йиғилиши ўтказилди
Батафсил ўқинг 👈

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск проекта "С народом". Его герои - жители города Чирчика Ташкентской области - расскажут о своей встрече с Президентом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги барча умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида ўқувчи ёшлар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ўқитишнинг янги тизимини жорий қилиш юзасидан ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
Жиноятнинг катта кичиги бўлмайди...

Бухоро вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар давомида Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли “Локомотив депоси корхонаси”да ишловчи 1982 йилда туғилган Когон тумани Истиқбол МФЙда яшовчи А.И. Бухоро Локомотив депосининг орқа дарвозасидан 2 та 10 литрли елим идишларда дизел ёнилғисини олиб чиқаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳридаги 31-сонли умумтаълим ўрта мактабида "Тиғ" ҳамда "Давомат" профилактик тадбирлари ўтказилди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
Қидирув эълон қилинган Бухоролик шахс Россия Федерациясининг Тула шаҳридан экстрадиция қилинди.


Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яширинганлиги учун, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2019 йил 11 ноябрь кунидан бери қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Орифон кўчасида рўйхатда турувчи, 1996 йилда туғилган Д.Т.исмли шахс, вилоят ИИБ ЖҚБ қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россия Федерациясининг Тула вилояти Тула шаҳри ҳудудида яшириниб келаётган жойи аниқланиб қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниб, Бухоро вилоят ИИБ Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6D9-L_734RW7HhaQ
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Фармонга асосан Тошкент вилоятида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳалари амалга оширилади ва эксперимент тариқасида, ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмалари ташкил этилади

🖍Ангрен шаҳар ва Бўстонлиқ тумани ички ишлар бошқармалари негизида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳаларини амалга оширилади.

🖌бунда, асосий эътибор иш услубига, аҳолига хизмат кўрсатиш масалаларига, ҳамкорлик механизмларига, рақамли технологияларни жорий этиш даражасига ва шахсий таркиб билан маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш чораларига қаратилади.

🖌иккита туман (шаҳар) доирасида, эксперимент тариқасида, ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмаларини ташкил этилади.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Бухоро вилояти сектор раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 мартдаги 6189-сонли “Афв” Фармонига мувофиқ жазодан озод этилган фуқаролар билан учрашдилар
Батафсил ўқинг 👈

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube