BUXORO IIB | Rasmiy kanal
11.2K subscribers
69.4K photos
8.57K videos
9 files
22.6K links
Buxoro viloyati Ichki ishlar organlari faoliyatiga oid xabarlar, viloyat hududida sodir bo‘lgan voqea va hodisalar haqida batafsil maʼlumotlar
Download Telegram
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги Республика ёшлар фестивали доирасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги” мусобақаларига старт берилди...

🇺🇿
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги Республика ёшлар фестивали доирасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги” мусобақаларига старт берилди...

🇺🇿
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бухоро шаҳрида қидирув эълон қилинган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 184-моддаси 1 ва 3-қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан 2021 йил 7 май куни қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Хўжа Нуробод кўчасида яшовчи, 1978 йилда туғилган И.Ж., вилоят Ички ишлар бошқармаси ва шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбири натижасида Тошкент шаҳрида қўлга олиниб, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бухорода 10 дан ортиқ эркакка таносил касаллигини қасддан юқтирган аёл аниқланди.
👉 Батафсил ўқинг

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 июнь - Международный день борьбы с наркоманией и незаконным оборотом наркотиков.

Наркотик - твой враг...

🇺🇿
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бухорода ишга жойлаштириш учун 1400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган дугоналар қўлга олинди.

Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Перинатал маркази кичик тиббий ходими Алпомиш кўчасида яшовчи, 1976 йилда туғилган аёл ва унинг ҳамкасб дугонаси олдиндан тил бириктириб, ўзга бир фуқарони ишончига кириб, уни алдаб, 1.400 АҚШ доллари эвазига ваколатли танишлари орқали Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Бухоро шаҳридаги “Истиқлол” савдо мажмуаси биноси олдида кимёвий ишлов берилган 1.400 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан биргаликда ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
УЧ ШОВВОЗНИНГ ХУРМАЧА ҚИЛИҒИ
ёхуд телекоммуникация тармоғидан ноқонуний фойдаланиш

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тадбирида “теша тегмаган” яна бир жиноят фош этилди. Гап шундаки, Бухоро тиббиёт институти ҳамда Бухоро давлат университети талабалари – 2002 йилда туғилган Н.Н., 2001 йилда туғилган А.Э., 2002 йилда туғилган Ҳ.Ф. бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктиришади. Мақсадлари – ноқонуний даромад олишдан иборат бўлган. Шу боис вақтинчалик истиқомат қилиб келишган Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасидаги ижара уйида ўзларига тегишли “Redmi 6A” русумли, “Redmi Note 9” русумли, “Samsung A11” русумли уяли алоқа воситалари хотирасига халқаро трафикларни ноқонуний ўтказиш учун фойдаланиладиган “SimCash” дастурини ўрнатиб, телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш жиноятини содир қилганликлари аниқланди.
Батафсил ўқинг 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ИИВ Академияси бошлиғининг маслаҳатчиси генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
👉 Батафсил ўқинг

🇺🇿 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг:
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube