BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
94.5K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
👍3❤‍🔥1🔥1
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани

⚡️Ромитан туманида "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди

Халқимизда муҳим саналар олдидан янги объектларни фойдаланишга топшириш яхши анъана тусига кирган. Шу муносабат билан Мустақиллигимизнинг қутлуғ 33 йиллик шодиёналари арафасида ҳудудларда бир қанча ижтимоий соҳа объектлари қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига янада қулайликлар яратиш мақсадида куни кеча Ромитан тумани "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилгани ҳам ана шундай эзгу анъаналар сирасига киради.

Маҳалла биносининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар кейинги йилларда юртимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, яратилаётган шарт-шароитлар маҳалла "еттилиги"ни янада самарали фаолият олиб боришида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.

Шу вақтгача 2-сон умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган маҳалла ходимлари эндиликда қулай, шинам замонавий хоналарда фаолиятларини давом эттиришади. "Ифтихор таъмир" МЧЖ томонидан ҳомийлик йўли билан қурилган мазкур бино моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган. Тадбир иштирокчилари янги бинодаги шароитлар билан яқиндан танишишди.

“Байрам арафасида маҳалламиз учун кичик бир тарих бўлди, сабаби барча қулайликларга эга бўлган бинода иш бошлаяпмиз,-деди "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бобур Беҳбудов. - Президентимиз томонларидан белгилаб берилган тамойил асосида иш олиб боришга, маҳаллада жиноятчилик ва ажримга йўл қўймаслик, аҳолини иш билан таъминлаш ва оилавий даромадларини оширишга, миллий қадриятларимиз асосида турли тадбирларни ташкил қилиш масъулиятини юкламоқда.

Маълумот учун, "Ибн Сино" маҳалласида 3253 нафар аҳоли, 750 та хонадон ва 812 та оила истиқомат қилади. Маҳалла ҳудудида 3 та умумутаълим мактаби, 1 та спорт ва 1 та мусиқа мактаби ҳамда 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бор. Шунингдек, 6 та маъмурий бинолар ҳам мавжуд.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Марказий студия

Бухорода аҳоли хонадонларига қуёш панеллар ўрнатиш давом этмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥 Ахборот 24

Бухоро вилояти бош имом хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир Эловнинг “Кўксарой” қароргоҳида сўзлаган нутқи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22👏3🎉1
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанасини Президент матбуот хизматининг Тelegram мессенджери, YouTube видеохостинги, Facebook ва Х ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида томоша қилинг.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍1
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни бугунги улуғ айём билан чин қалбдан табриклаб, барчага ўзининг юксак ҳурмати, эзгу тилакларини изҳор этди.

Мана шу ҳаяжонли дақиқаларда ҳаммамиз миллий истиқлолимиз нақадар бебаҳо неъмат эканини, унинг тарихий аҳамиятини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.

Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди. Ўзбекистон янги тарихий даврга қадам қўйди. Айнан истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалладик.


Бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
👍5
Президент Шавкат Мирзиёев:

Шундай қутлуғ кунда Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ватанпарвар аждодларимиз хотирасини миннатдорлик билан ёдга олишимиз табиий, албатта.

Улар – ўз халқини тараққиёт сари бошлаган жадид боболаримиз, миллий озодлик йўлида жон фидо этган улуғ аждодларимиздир.

Улар – ғоят оғир шароитда ҳам миллий истиқлол ва ҳуррият ғояларига содиқ қолган қаҳрамонларимиздир. Бугун уларнинг эзгу ғоя ва тамойилларига таяниб, янги ҳаёт, янги жамият пойдеворини яратмоқдамиз.

Бу фидойи зотларнинг номларини ҳеч қачон унутмаймиз!

Уларнинг хотираси қалбимизда, юрагимизда ҳамиша яшайди!
"


Facebook|Instagram|X
👍1🔥1
Кейинги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида улкан қадамлар қўйилгани таъкидланди. Ҳар бир ишимиз, ҳар бир ютуғимизда истиқлолнинг буюк қудрати ёрқин намоён бўлаётгани қайд этилди.

Ватанимиз дунёга, дунё эса юртимизга кенг очилмоқда. Минтақамиз ва бутун жаҳонда дўстларимиз, ҳамкорларимиз кўпаймоқда.

Сўнгги 7 йилда Ўзбекистон ташаббуслари асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 10 дан зиёд, жумладан, жорий йилда 4 та махсус резолюция қабул қилинди.

Жаҳон банки бу йил мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 5,3 фоизга ўсишини прогноз қилди. Кўплаб давлатлар билан солиштирганда бу анча юқори кўрсаткичдир. Халқаро валюта жамғармаси эътироф этганидек, 2023 йилда ялпи ички маҳсулотимиз илк бор 100 миллиард доллардан ошди.

Facebook|Instagram|X
🔥1
Барча ислоҳотларимизнинг руҳи ва мазмунига “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган эзгу ғоя чуқур кириб бормоқда.

Иқтисодий ютуқларимиз жорий йил сентябрь ойидан пенсия ва нафақалар миқдорини, октябрь ойидан эса бюджет ходимлари, шифокорлар ва педагоглар маошини ошириш имконини бермоқда.

Одамларимизда ҳаётдаги муаммолар ечимига дахлдорлик ҳисси, фаол фуқаролик позицияси кучаймоқда. Аҳолимиз “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол қатнашиб, маҳаллалар ҳамда ижтимоий объектларни молиялаштиришни мустақил ҳал этмоқда. Ўтган даврда юртдошларимиз маъқуллаган 13 мингдан ортиқ лойиҳалар учун 11 триллион сўм маблағ ажратилгани ҳам буни тасдиқлайди.

Экологияни асраш, табиий ресурсларни тежаб ишлатиш, жумладан, сувдан оқилона фойдаланиш бўйича замонавий тизимларга ўтиш ишлари кучайтирилди.

Мамлакатимизда “Яшил макон” дастури давом этмоқда. Айниқса, Орол денгизи тубини кўкаламлаштириш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Энг муҳими, ушбу лойиҳа минтақа бўйлаб чанг ва туз тарқалишининг олдини олишга ёрдам бермоқда.

Facebook|Instagram|X
👍6🕊1
Президент бугунги кунда навқирон фарзандларимиз Янги Ўзбекистон равнақига муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Бунинг тасдиғи яқинда Парижда бўлиб ўтган 33-ёзги Олимпия ўйинларида яна бир бор яққол намоён бўлди. Азму шижоатли ўғил-қизларимиз дунёдаги энг йирик спорт анжуманида 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритдилар. Улар миллий спортимиз тарихида шонли саҳифа очдилар.

Шу кунларда Париждан яна кетма-кет қувончли хабарлар келаётгани айтилди. Паралимпиячи ўғил-қизларимиз ҳам халқимиз учун Мустақиллик байрамига муносиб совғалар ҳадя этишмоқда.

Маҳоратли спортчиларимиз Асила Мирзаёрова, Қудратулла Маъруфхўжаев, Элбек Султонов олтин медалларни, матонатли ўғил-қизларимиз Зиёдахон Исоқова, Кубаро Ҳакимова кумуш медалларни, Муслима Одилова, Толиббой Йўлдошев, Моҳигул Хамдамова эса бронза медалларини қўлга киритдилар.

Мана, бизнинг қандай қаҳрамонларимиз, қандай ўтюрак паҳлавонларимиз бор! Уларга таҳсин ва тасаннолар бўлсин!

– деди Президент.

Facebook|Instagram|X
👍1🤝1