BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
94.5K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

⚡️ “Истиқлол” маҳалласида ички йўллар асфальтлаштирилмоқда


🚗Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Қаерда йўл қуриш, таъмирлаш ишлари кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма объектлари қад ростлаб, аҳолининг ҳаёт тарзи юксалиб боради.

Айни шу мақсадда ҳозирда “Истиқлол” маҳалласида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

- Анчадан бери нотекис кўчалар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Бугун ушбу муаммо бартараф этилиб, маҳалламизнинг "Ҳуррият" ва "Наврўз" кўчаларининг 1,2 км масофаси асфальт қилинди. Бундан маҳалладошларимизнинг қувончи чексиз,– дейди маҳалла раиси Б.Холов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍101🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Марказий студия

Австриялик кардиожарроҳ Бухорода 6 та мураккаб операцияни ўтказди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72
Париж-2024: бугун Абдумалик Халоков навбатдаги жанггини ўтказади

Бугун Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги саккизинчи кунини бошлайди.

Бугунги беллашувлар жадвали:

12:30  Эшкак эшиш (аёллар ўртасида). Анна Пракатен

11:00 Дзюдо. Ўзбекистон — Канада

18:30  Бокс (57 кг). Абдумалик Ҳалоков — Хосе Бротонс

19:00 Бокс
(71 кг). Асадхўжа Муйдинхўжаев — Николай Тертерян (Дания)

00:35 Бокс (Аёллар ўртасида) (66 кг). Навбаҳор Ҳамидова — Чен Чин (Хитой Тайпеи).

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5🙏1
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

Шофиркон тумани "Жилвон" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К 152 — "Боғиафзал қ. — Чақар қ. — Жилвон қ. — Мингчинор қ. — Ўзган қ." автомобиль йўли РК-25+52 километрида жойлашган зовур (захкаш) устидан ўтган кўприк туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфида.


Оғир вазнли автотранспорт воситалари қатнови натижасида кўприк таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига
мувофиқ белгиланган дастурлар доирасида ушбу кўприк жорий таъмирланмокда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍62
⚡️Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссиясининг 2024 йил 29 июлдаги 9-сонли қарорига асосан “Aҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусидаги Давлат грантлари 3-танлови эълон қилинади 👆

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🔥21