#ҳоким_ҳудудларда
#Ғиждувон_тумани
Айни кунда “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасида транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва бу орқали инвесторлар учун жозабадорликни ошириш бўйича қатор ишлар амалга ошириляпти.
Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибий бўлинмалари томонидан Ғиждувон туманида ташкил этилиши режалаштирилаётган янги ҳудудга лойиҳа қиймати 74,7 млрд сўмлик 28 км узунликдаги темир йўл тармоғи тортилди.
Йирик тадбиркорлик субъектлари кенгаяётгани туфайли шахобча темир йўл қурилишини 4,3 кмга узайтиришга эҳтиёж сезилмоқда.
Ботир Зарипов лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган ҳудудда бўлиб, мутасаддилар иштирокида бажарилиши лозим бўлган ишларни кенг муҳокама қилди.
-Темирйўл азалдан иқтисодиётнинг қон томири саналган. Шунинг учун мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш баробарида янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради,-деди вилоят раҳбари.
Шунингдек, Ботир Зарипов ҳудуддаги темир-бетон ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркор ва инвесторлар билан суҳбатлашди. Мулоқотда темир йўл қурилишининг ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришдаги аҳамияти, шундан келиб чиқиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш масалалари ҳақида сўз борди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

👍10
#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани
Шофиркон туманида бу йил жами 375 та фермер хўжалиги томонидан 8 минг 900 гектарда пахта хом ашёси парваришланаётган бўлса, 5 минг 706 гектар майдонда ғалладан мўл ҳосил етиштирилди.
Ҳудудда экиб етиштирилган “Васса”, “Алексеевич”, “Гром” ҳамда "Таня" навли бошоқли дон экинларидан жорий мавсумда давлатга 16 минг 70 тоннага етказиб ғалла топширилиб, бу борада кўзланган хирмон бунёд қилинди.
Айни кунларда ғўза ниҳолларини озиқлантириш, ўғитлаб суғориш, биологик ишлов бериш билан бирга ҳосили ўриб олинган ғалла майдонларини сомондан тозалаш, такрорий экин экиш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.
Тезгузар ҳудудидаги "Ибрагимов Бобир Мингчинор даласи" фермер хўжалиги ихтиёрида 60 гектар ер майдони бўлиб, ҳозир 9 гектар ерда ловия парваришланмоқда.
Ботир Зарипов мазкур майдонда бўлиб, хўжалик ишига юқори баҳо берди. Шу каби тажрибани оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. Ғалладан бўшаган майдонларга мош, сабзи, ловия каби сердаромад экинлар экиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👍6