BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
94.5K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

Бухоро илмий тажриба станцияси томонидан Жондор тумани Ўртачўл пунктида ажратилган қарийб 9 гектар ер майдонининг 5 гектарида тут кўчатхонасини барпо қилиш ҳаракати ўтган йилдан бошланган. Якунига етган йил ноябрь ойида икки йиллик парваришдан сўнг бу тут ниҳолларини харидорларга пешма-пеш етказишга киришилган.

Жорий йил бошидан тумандаги фермер хўжаликларида мавжуд дала майдонлари атрофларига 2 миллион тупдан ортиқ тут кўчати етказиб бериш аллақачон бошланган. 

Ботир Зарипов ушбу станция кўчатхонасида бўлди. Масъулларга мавжуд кўчатларни фермер хўжаликларига етказиб бериш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловига рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тегишли давлат органлари ҳамкорлигида республикамиздаги иқтидорли ёшларни кашф қилиш учун “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови эълон қилинди.

Танлов 16-25 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 3 босқичда ташкил этилади ва ҳар бир босқич ғолиблари тегишли миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Танловда иштирок этишни истаган ёшлар https://vorislar.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтишлари ёки ўзи таҳсил олаётган ОТМ масъулларига мурожаат қилишлари мумкин.

☎️ Қўшимча маълумот учун телефонлар: +99897 411-93-54, +99855 520-08-08 (ички рақам 357).

👉 На русском
👉 In English

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
🇺🇿🇮🇷Бухоро вилояти делегацияси вакиллари Исфаҳон шаҳридаги йирик туристик компаниялар билан учрашди

Хабар бериб бораётганимиздек, вилоятимиз делегацияси жорий йилнинг 12 - 15 февраль кунлари Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтаётган “XVII Халқаро туризм ва тегишли саноат кўргазмаси”да иштирок этмоқда.

Унда қатор лойиҳалар, B2B, B2G форматидаги учрашувлар ташкил қилиниб, мазкур музокаралар доирасида вилоятимиз вакиллари Исфаҳон шаҳрининг йирик туристик компаниялари билан учрашишди.

Бунда икки давлат ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви, уларнинг оқими, иккала шаҳарнинг туризм потенсиали, томонларнинг мазкур йўналишидаги ўхшашликлари ва ички сайёҳларнинг маданий туризмга бўлган қизиқишлари муҳокама қилинди.

Музокоралар мобайнида бир қатор эронлик туризм корхоналари билан келишувларга эришилди.

Шунингдек, кун давомида Ўзбекистоннинг Эрон ислом Республикасидаги элчихонасида расмий учрашув ташкил қилиниб, унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси, элчихона вакиллари ҳамда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Шахриёров бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам иштирок этишди.

Учрашувлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍10🔥1👌1