BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
94.5K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Вилоят раҳбари жорий йилда Бухорода қишлоқ хўжалиги тармоқларида эришилган муваффақиятларга алоҳида тўхталди.
Таъкидланганидек, йил бошида қишлоқ хўжалиги соҳасида яхши ниятлар қилиб, амалий ҳаракатларни бошланган эди. Холис ниятлар ўз ижобатини топиб, элимиз дастурхони, юртимиз иқтисодиёти учун улкан хирмонлар яратилди. Биринчи ҳосил – пилла шартномавий режаси республикада 1-ўринда, ғалла, пахта шартномавий режаси 2-3-ўринларда бажарилди.
Хусусан, вилоятимиз пиллакорлари томонидан 46 минг 467 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 2 минг 716 тоннага яқин сифатли пилла хомашёси етиштирилди. Мавсумга 113 минг ишчи-ходимлар жалб қилиниб, уларнинг даромади 103 миллиард сўмдан ошди. Бу йилги қийинчиликларга қарамасдан, вилоятимиз бўйича 600 минг тоннадан ортиқ ғалла етиштирилди. 283 минг тоннадан ортиқ ғалла фермер хўжаликлари ва аҳолимиз ихтиёрида қолди.
Илғор фермер хўжаликлари ғалладан 90-100 центнергача ҳосил олишди. Жумладан, Ромитан туманидаги “Козимбобо”, Қоракўл туманидаги “Олим Вали Файз”, Олот туманидаги “Воҳиджон Файзиев”, Вобкент туманидан “Сатторов Ортиқбобо”, Пешку туманидаги “Ражаб Қосим” фермер хўжаликларида ана шундай юқори натижаларга эришилди.
Вилоятда жорий йилда 96,2 минг гектар майдондан қарийб 377 минг тонна пахта йиғиб-териб олинди. Сўнгги 20 йилда биринчи маротаба ўртача ҳосилдорлик 39,2 центнерни ташкил этди. Фермер хўжаликларимиз 3,0 триллион сўм даромад қилди. 208 миллиард сўмдан ортиқ соф фойда олинди. Бухороликлар биргина пахта терими пули ҳисобидан 600 миллиард сўм даромад олди.
Тажрибали фермер хўжаликларимиз пахтадан 50-55 центнергача ҳосил кўтарди. Жумладан, Шофиркон туманидаги “Искандар Камол саховати”, Ромитан туманидаги “Ҳомид жўра замини”, Қоракўл туманидаги “Очил бобо-2018”, Пешку туманидаги “Йўлдош Эргаш замини”, Вобкент туманидан “Ботир Сухроб Бобур”, Когон туманидаги “Зойир Аббос Азизбек”, Бухоро туманидаги “Файзуллообод”, Олот туманидаги “Юсуф Махсум”, Ғиждувон туманидаги “Оқилжон Мўминжон”, Қоровулбозор туманидаги “Фахриддин Фаёзбек” Жондор туманидаги “Чори Рўзи”, Бухоро шаҳридаги “Дўлама Паҳлавон Маҳмуд” фермер хўжаликларида юқори натижалар қайд этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3👍3
#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Бундан ташқари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ишсиз фуқароларнинг даромадини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлардан 17 минг гектари ажратиб берилиб, такрорий экинлар ҳисобидан 1 трлн 262 миллиард сўм даромад олинишига эришилди.
Шунингдек, халқимиз турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида жорий йилда пахта ва ғалла ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларидан очиқ танлов асосида аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача 30 йил муддатда ижарага бериш орқали 85 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Жорий йил чорвачилик ва мева-сабзавотчилик соҳасида ҳам ниҳоятда баракали келди. Вилоятда қорамол сони 1,5 млн. бошга етказилиб, гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 300,0 минг тоннани, сут ишлаб чиқариш эса 1,2 млн. тоннани ташкил этди. Паррандалар бош сони 8 млн. бошга етказилиб, тухум ишлаб чиқариш ҳажми 531,5 млн.донани ва парранда гўшти 32 минг тоннани ташкил этди.
Бундан ташқари, 955 минг тонна сабзавот, 214 минг тонна полиз, 269 минг тонна картошка, 311,5 минг тонна мева ва 235 минг тонна узум етиштирилди. Бу орқали эса бозорлардаги нарх-навонинг барқарор сақланишига ҳамда халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби қондирилишига эришилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Ботир Зарипов: Шу ўринда қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий бошқарув тизимларини жорий этишда кластерларимиз хизматини ҳам алоҳида эътироф этсак арзийди.
Кластерларимиз томонидан жами 305 миллион долларлик 169 та лойиҳа ишга туширилиб, 22,3 минг та янги иш ўринлари яратилди. Ўтган 5 йил давомида вилоят бўйича пахта толасини қайта ишлаш даражаси 28 фоиздан - 76 фоизга, ип-калава ишлаб чиқариш қуввати 69 минг тоннадан 112 минг тоннага, ип-газлама ишлаб чиқариш қуввати 4442 млн. кв. метрга ёки 5 баробарга ўсди.Вилоятимиздаги иссиқхоналарда 875 гектар майдондан 71,2 минг тонна маҳсулот етиштирилди. 641 млрд.сўмдан ортиқ даромад олинди.
Мухтасар айтганда, Ҳурматли Президентимиз бошчиликларида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йилда қишлоқ хўжалиги экинларидан аҳолимиз жами 40 триллион сўм даромад олди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5🔥1