BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
94.5K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Тадбирга вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбар-ходимлари, илғор томорқачилар, олимлар, сувчи-ирригаторлар, механизаторлар, агрономлар, қўйингки, тизимнинг энг фидойилари, шунингдек, кенг жамоатчилик таклиф этилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2👍1
#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Тадбир бошланди. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, шунингдек, қишлоқ хўжалик ходимларини эришган муваффақиятлари, соҳадаги ютуқлари билан табриклади.

Ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, соҳанинг жонкуяр олимлари ва мутахассисларига вилоят халқи ва жамоатчилиги номидан миннатдорлик билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍8😁1
​​#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Ботир Зарипов: Шу кунларда жаннатмонанд диёримизда улуғ байрамлар шукуҳи кезмоқда. Куни кеча барчамиз Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллигини катта тантаналар билан нишонладик. Эртага эса миллий Мадҳиямиз, яна бир неча кунлардан сўнг эса Янги йил байрами шодиёналарини ўтказамиз.
Инсон қалби қачон байрам кайфиятида бўлади?! Албатта, юрти тинч, тани соғлом, кўнгли хотиржам, қолаверса, ризқи бутун бўлса!
Шу нуқтаи назардан қутлуғ байрамлар даврасининг тенг марказида ризқ-рўзимиз яратувчилари – қишлоқ хўжалиги ходимлари кунининг нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бор.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тадбирда ҳозир бўлган деҳқон-миришкорлар, улар тимсолида барча вилоятимиз меҳнаткашларини Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ҳамда Ҳосил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Қадоқ қўли ва фидойи қалби билан элимизнинг ризқ-насибасини яратаётган моҳир деҳқон ва фермерлар, боғбонлар, чорвадор ва пиллакорлар, сувчиларга, самимий миннатдорчилик билдираман.
Янги Ўзбекистон равнақи ва аҳоли фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган агроном ва механизаторлар, агрокластерларнинг раҳбарлари ва ишчи-ходимлари, деҳқон хўжалиги раҳбарлари, соҳанинг жонкуяр олимларига чексиз ташаккурлар изҳор этаман.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍2
#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Вилоят раҳбари жорий йилда Бухорода қишлоқ хўжалиги тармоқларида эришилган муваффақиятларга алоҳида тўхталди.
Таъкидланганидек, йил бошида қишлоқ хўжалиги соҳасида яхши ниятлар қилиб, амалий ҳаракатларни бошланган эди. Холис ниятлар ўз ижобатини топиб, элимиз дастурхони, юртимиз иқтисодиёти учун улкан хирмонлар яратилди. Биринчи ҳосил – пилла шартномавий режаси республикада 1-ўринда, ғалла, пахта шартномавий режаси 2-3-ўринларда бажарилди.
Хусусан, вилоятимиз пиллакорлари томонидан 46 минг 467 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 2 минг 716 тоннага яқин сифатли пилла хомашёси етиштирилди. Мавсумга 113 минг ишчи-ходимлар жалб қилиниб, уларнинг даромади 103 миллиард сўмдан ошди. Бу йилги қийинчиликларга қарамасдан, вилоятимиз бўйича 600 минг тоннадан ортиқ ғалла етиштирилди. 283 минг тоннадан ортиқ ғалла фермер хўжаликлари ва аҳолимиз ихтиёрида қолди.
Илғор фермер хўжаликлари ғалладан 90-100 центнергача ҳосил олишди. Жумладан, Ромитан туманидаги “Козимбобо”, Қоракўл туманидаги “Олим Вали Файз”, Олот туманидаги “Воҳиджон Файзиев”, Вобкент туманидан “Сатторов Ортиқбобо”, Пешку туманидаги “Ражаб Қосим” фермер хўжаликларида ана шундай юқори натижаларга эришилди.
Вилоятда жорий йилда 96,2 минг гектар майдондан қарийб 377 минг тонна пахта йиғиб-териб олинди. Сўнгги 20 йилда биринчи маротаба ўртача ҳосилдорлик 39,2 центнерни ташкил этди. Фермер хўжаликларимиз 3,0 триллион сўм даромад қилди. 208 миллиард сўмдан ортиқ соф фойда олинди. Бухороликлар биргина пахта терими пули ҳисобидан 600 миллиард сўм даромад олди.
Тажрибали фермер хўжаликларимиз пахтадан 50-55 центнергача ҳосил кўтарди. Жумладан, Шофиркон туманидаги “Искандар Камол саховати”, Ромитан туманидаги “Ҳомид жўра замини”, Қоракўл туманидаги “Очил бобо-2018”, Пешку туманидаги “Йўлдош Эргаш замини”, Вобкент туманидан “Ботир Сухроб Бобур”, Когон туманидаги “Зойир Аббос Азизбек”, Бухоро туманидаги “Файзуллообод”, Олот туманидаги “Юсуф Махсум”, Ғиждувон туманидаги “Оқилжон Мўминжон”, Қоровулбозор туманидаги “Фахриддин Фаёзбек” Жондор туманидаги “Чори Рўзи”, Бухоро шаҳридаги “Дўлама Паҳлавон Маҳмуд” фермер хўжаликларида юқори натижалар қайд этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3👍3