BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
94.5K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Муҳокама йиғилиши олий таълим соҳасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга бағишланди

Бугун, 21 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида вилоятда жорий йилнинг 7 ойи давомида олий таълим муассасалари ишчи ходимлари, ўқитувчи ҳамда талабалари иштирокида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг соҳабай муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама йиғилишида бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда вилоятда мавжуд давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг ректор ва проректорлари иштирок этишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг омиллари, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган аниқ ва манзилли профилактик тадбирлар белгилаб олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Diyor yangiliklari” информацион дастурининг 21 август сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Ғўза барглари сунъий усулда тўкдирилмоқда;
— Бухорода "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍2
⚡️Расман: 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди

Натижаларни қуйидаги сайт ва ботлар орқали билиб олишингиз мумкин:

1️⃣ my.uzbmb.uz/answer саҳифасидан;

2️⃣ https://mandat.uzbmb.uz сайтидан;

3️⃣ Қуйидаги телеграм ботлардан:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍12👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

Энг яхши сармоя билимга қилинган сармоядир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамовнинг вилоятимиз аҳолисига мурожаати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍10👎1👌1
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#Ғиждувон_тумани

Ғиждувон туманида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғбот ойлиги "Нодирабегим" МФЙда жойлашган “Гулистонобод” тантаналар саройидан бошланди.

Тарғибот тадбирлари Дин ишлари бўйича қўмита, Халқаро ислом академияси, Мусулмонлар идораси ва бошқа бир қанча масъул ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилмоқда.

Дин ишлари бўйича кўмита маслаҳатчиси Илҳом Маърупов сўзга чиқиб, ҳар бир инсон қалбида ўз юртига садоқат, фидоий бўлиш туйғуси ватанпарварликнинг олий нишонаси ҳисобланиши, зеро, инсон учун энг азиз ва муқаддас бўлган Ватанни ҳимоя этиш, уни севиш ва эъзозлаш ҳар бир инсондан буюк маънавий жасоратини талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍2🤔1
#Тарғибот_тадбирлари

⚡️Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Бугун, 22 август Ҳомиджон домла Ишматбековнинг пешин намозида Бухоро шаҳар «Махмуд Таробий», хуфтон намозида Ғиждувон туман «Абдухолиқ Ғиждувоний» жомеъ масжидларида маърифий суҳбатлари бўлиб ўтади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍51
#Тарғибот_тадбирлари

⚡️Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Бугун, 22 август Ҳикматилла домла Тоштемировнинг пешин намозида Бухоро шаҳар «Ойбиноқ» , хуфтон намозида «Хўжа Зайниддин» жомеъ масжидларида маърифий суҳбатлари бўлиб ўтади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍3🤯1