BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
94.5K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Зўр ТВ" телеканали "Бу кун" информацион дастурида: Аҳоли мурожаатига ижобий ечим топилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍1
​​Жондор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Садуллоев Руслан Садриддин ўғли — Жондор тумани ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Руслан Садуллоев — 1992 йилда Жондор туманида туғилган. Маълумоти — олий. У 2016 йилда Бухоро давлат университети (кундузги)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2016 йилда “Мадад” суғурта агентлиги Республика бошқармаси ҳуқуқшуноси сифатида бошлаб, “Жондор Ирис Строй” масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси (2017-2018), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жондор тумани Кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари (2018-2018), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жондор тумани Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари (2018-2020), Жондор тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (2020-2021) вазифаларида ишлаган.

Руслан Садуллоев тайинловга қадар Бухоро вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Эслатиб ўтамиз, айни кунга қадар Жондор тумани ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Ғолиб Умаров Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги аппаратига ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинган эди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍24
Бухоро вилояти тадбиркорларининг масалалари ўрганилди

Жорий йилнинг 30 январь куни Бухоро вилояти ишбилармон доиралари ташаббуси билан Бухоро шаҳри аэропортида тадбиркорлар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан режадан ташқари учрашуви ташкил этилди. Учрашувга Бухоро вилояти ҳокими Б.Зарипов ва Бош прокуратура раҳбарияти ҳам таклиф этилди.

Хусусан, вилоятда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш омиллари, инфратузилмани ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ҳамда инвестицияларни жалб этиш учун саноатнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқот вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги вазиятни бизнес нуқтаи назаридан ўрганиш ҳамда муайян ҳолатлар асосида вилоятда хусусий секторни, инвестициявий ва экспорт фаолиятини ривожлантиришга таъсир кўрсатадиган тизимли муаммоларни кўриб чиқиш имконини берди.

Шунингдек, учрашув иштирокчилари хусусий характердаги саволларни кўтариб, лойиҳаларни амалга ошириш ва экспорт операцияларини амалга ошириш жараёнида дуч келаётган муаммолар ҳақида сўзлаб бердилар. Жумладан, лойиҳаларни молиялаштириш, айрим соҳаларда тадбиркорлар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш, истиқболли бозорларга чиқиш ҳамда газ ва электр таъминотига бўлган эҳтиёж билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Тилга олинган масалаларни ҳал қилиш алгоритмлари бевосита йиғилиш давомида ишлаб чиқилди ва масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍15😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Зўр ТВ" телеканали "Бу кун" информацион дастурида: Бухорода ички аъзолари тескари жойлашган фуқарода жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб фуқароларга Soliq mobil ilovasi орқали рўйхатдан ўтказилган ҚР-кодли харид чекларидаги харид суммасининг 1 фоизи уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан республика бюджетидан қайтариб берилмоқда.

Худди шундай, чек бермаслик ҳолати юзасидан фуқаролар томонидан Soliq mobil ilovasiнинг солиқ ҳамкор бўлими орқали билдирилган мурожаатларга мувофиқ, ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи мурожаатчиларга мукофот тариқасида тўлаб берилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
Президент ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Маҳаллаларни ўрганиш асосида, Инсон қадри индексини жорий этиш таклифи муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу бўйича илмий асосланган тизим яратиш, индекс мезонларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Инвестиция ва экспорт масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан маҳаллабай ишлаш масалалари юзасидан мулоқот бўлди.

При Президенте состоялась презентация проектов, которые будут реализованы в городе Ташкенте.
Рассмотрено предложение о внедрении Индекса человеческого достоинства на основе изучения махаллей.
Глава государства дал указание создать научно обоснованную систему и доработать предложенные критерии оценки.
Рассмотрены также вопросы инвестиций и экспорта.
Состоялся диалог с хокимами районов и руководителями секторов по вопросам работы в разрезе махаллей.

#Mirziyoyev #taqdimot #mahalla #investitsiya #tashqisavdo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍4
#UzA_kuzatuvi

Бухоро — Навоий чўлларини бир ҳафтадан буён битта вазир кезиб юрибди

ЎзА кузатуви: Ўзбекистон амалдорлари ҳафта давомида қандай ишлар билан шуғулланди?

📍 https://uza.uz/posts/342302

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клуб жамоасининг Бухоро вилоятига сафари давом этади. Кўрсатувимизнинг бу галги сонида биз Бухоро шаҳрида бўлаётган ўзгаришларни кўрсатамиз.

📌 Хусусан, бунёд этилаётган "Bukhаrа city" йирик мажмуаси, Марказий Осиё минтақасида юрак стентларини ишлаб чиқарувчи ягона бўлган тиббиёт маркази, Бухоро вилоятининг тупроқларини таҳлил ишларини олиб бораётган лаборатория ҳамда 44 хил турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти ҳақида сўз юритамиз.

🎥 Кўрсатувни сиз бугун, 1 февраль соат 11:15 да “Ўзбекистон 24" телеканали орқали томоша қилинг.

Ўтказиб юборманг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Зўр ТВ" телеканали "Бу кун" информацион дастурида: Қўзиқориндан даромад олаётган тадбиркор

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“MY5” телеканали “Hudud” информацион дастурида: “Ёш китобхон” кўрик танловининг Бухоро вилояти босқичи бошланди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍1
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

📹 Онлайн кўриш
_____________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍1
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️ Халқаро пресс-клуб жамоасининг Бухоро вилоятига сафари давом этади. Кўрсатувимизнинг бу галги сонида биз Бухоро шаҳрида бўлаётган ўзгаришларни кўрсатамиз. 📌 Хусусан, бунёд этилаётган "Bukhаrа city" йирик мажмуаси, Марказий Осиё минтақасида юрак стентларини…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клуб жамоасининг Бухоро вилоятига сафари тафсилотлари!

Хусусан, бунёд этилаётган "Bukhаrа city" йирик мажмуаси, Марказий Осиё минтақасида юрак стентларини ишлаб чиқарувчи ягона бўлган тиббиёт маркази, Бухоро вилоятининг тупроқларини таҳлил ишларини олиб бораётган лаборатория ҳамда 44 хил турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти ҳақида сўз юритилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Зўр ТВ" телеканали "Бу кун" информацион дастурида: Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳидаги ободончиликлар хусусида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube