Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар
#Вобкент_тумани
ЯНГИ КЎПРИК ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Вобкент тумани "Ўзбакон" маҳалласи ҳудудидаги кўприк нафақат Вобкент ва Ғиждувон туманларини, балки вилоятимизни Навои вилояти билан боғлаб туради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 июлдаги 259-сонли махсус қарорига асосан мазкур кўприк замонавий тарзда қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. Лойиҳавий қиймати 3 миллиард сўм бўлган ушбу иншоот пудратчи ташкилот Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси томонидан янгидан қурилди. Қурилиш ишларида ўттиздан ортиқ қурувчилар ва йигирмадан ортиқ техникалар ишлатилди.
Очилиш маросимида Республикаси ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Арашов, вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Я.Чўлиев туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари ҳамда йўлсозлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Арашов янги қурилган кўприк халққа узоқ йиллар мобайнида самарали хизмат қилишини таъкидлади. Кўприк қурилишида иштирок этган барчага ўз миннатдорлигини билдирди. Нуроний отахонлар кўприкни очиб берувчи рамзий тасмани кесиб, унинг биринчи фойдаланувчилари бўлди. Очилиш давомида яхши ниятлар билан қуръон тиловат қилинди. Кўприк қурилишида иштирок этган Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси ходимларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
🔻Бизни кузатиб боринг
https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

Telegram
Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
65 228 50 03
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орамизда об-ҳаво шароитидан қатъий назар вазифасини сидқидилдан бажараётган мутахассислар жуда кўпчиликни ташкил этади
Улар учун халқнинг тинчлиги, фаровон яшаши жуда катта аҳамият касб этади. Энг муҳим мақсади — вақтидан кечикмаслик. Улар учун ҳар бир кун, ҳар лаҳза курашдан иборат. Баъзида ўз ширин жонини ҳам хатарга қўйишга тайёр инсонлар улар...
Ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳаракати, ҳар бир олдинга қўйган қадами – халқимиз учун имконият ва фаровонлик белгисидир!
Ушбу ролик улар ҳақида...
▫️Full формат
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
"BUKHARA NEWS" расмий телеграм каналида "Ечимини кутаётган муаммолар..." сарлавҳаси (https://t.iss.one/BukharaNewsUz/80666?single) остида берилган танқид юзасидан Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
М37 "Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлнинг 239,65 ҳамда 260,15 км қисмида жойлашган. Айни пайтда ҳар иккала кўприкни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Вобкент туман марказидан ўтувчи М37 "Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши" автомобиль йўлнинг 239,65 қисмидаги кўприк габарити 33 метрлик 3 оралиқ қурилмадан иборат бўлиб, кўприкнинг биринчи оралиқ қурилмасидаги 3 дона плита синиши оқибатида ҳамда бетон таянчлари ва қозиқлари таъмирталаб аҳволда бўлганлиги сабабли кўприк тўлиқ диагностика қилинган. Диагностика хулосасига асосан кўприкни қайта тиклаш ишлари пудратчи "Ўзйўлкўприк" кластерининг Бухоро филиали томонидан олиб борилмоқда.
Шунингдек, Бухоро туман ҳудудидан ўтувчи М37 "Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши" автомобиль йўлнинг 260,15 км қисмидаги кўприк 1964 йилда қурилган бўлиб, кўприкнинг 2 қатор балкаси синиб, йиғма темирбетон балкалар орасидаги шофлари емирилиши натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Кўприкнинг юк кўтариш қобилияти ҳозирги оғир вазнли транспорт воситаларини ўтказиш талабларини қаноатлантира олмаслиги боис ҳозирда Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси томонидан қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу кўприклар учун жорий йил ноябрь ойининг ўзидаёқ бошланғич маблағлар ажратилиб, кўприк учун зарур бўладиган темир-бетон қозиқлар (свай), плиталар харид қилиниб, захираси яратилиб таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Кўприк қуриш ишларида айрим жараёнлар вақт талаб қилиниши сабабли кўприкларни таъмирлаш ишлари 2025 йил I-чоракда тугатиш режалаштирилган.
Кўприкларда кеча-кундуз транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган. Бироқ, кўприклардан катта ҳажмли оғир юк ташувчи транспорт воситаларининг секин ҳаракатланиши натижасида тирбандликлар юзага келмоқда.
Объектларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, йўлларда ҳаракатланаётганда ҳушёрликни янада оширишингизни сўраб қоламиз.

BUKHARA NEWS | Расмий канал
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal