Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
439 subscribers
7.74K photos
933 videos
14 files
2.77K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар
#Қоровулбозор_тумани

    Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш қаратилган махсус қарор асосида Қоровулбозор туманида ўн учта кўча (“Тинчлик” МФЙ Бобур, Ўзбекистон, Нуробод, Жамбул, Бекзод кўчалари, “Чўлқувар” МФЙ Бахт, Истиқлол, Меҳнатобод кўчалари, “Навбаҳор” МФЙ Гулистон, Истиқбол кўчалари, “Бўзачи” МФЙ Барҳаёт, Бирдамлик, Аҳиллик кўчалари)нинг 5,4 км ички йўллари пудратчи Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси томонидан
асфальтлаштирилди.
    Иш сифатини баҳолаш мақсадида пудратчи, лаборатория вакиллари ва техник назоратчилардан иборат гуруҳ асфальтланган йўллардан керн олиб текширилди.

Маълумот ўрнида:
    Объектни ётқизиш ёки бетонлаштириш бўйича бажарилган ишларнинг сифатини текширишдан олдин лабораторияда хусусиятларни ўрганиш учун материал намуналарини танлаш керак.
    Йўл қопламаларини қуриш босқичида бетон ва асфальт-бетон ишлаб чиқариш назорати амалга оширилиши керак. Бундай ҳолда, аралашмадан тайёрланган намуналар таҳлил қилинади.
    Немис тилидан таржима қилинган Керн "der Kern" "ядро" деган маънони англатади. Бу тош, муз, бетон ёки асфальтнинг силиндр шаклидаги намунаси бўлиб, у бурғулаш орқали ядро намунаси томонидан чиқарилади. Ушбу экстракция усули ядро ҳосил қилиш деб аталади.
    Йўл қурилишида керн йўл қопламаларининг физик-механик хусусиятларини аниқлаш ёки иш сифатини баҳолаш (асфальт қопламасидан олдин астарлаш, ётқизиш ва зичлаш, қатламлар орасидаги ёпишиш даражаси ва уларнинг қалинлиги); монолитик бетон конструкцияларни қуришда - бетоннинг мустаҳкамлигини аниқлаш мақсадида лабораторияда тадқиқот учун намунага олинади.


🔻Бизни кузатиб боринг

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
#тафаккур

Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

@Ўткир Ҳошимов
#ҳудудлардан_хабарлар
#Вобкент_тумани

Жорий йилнинг август ойида Вобкент туманидаги "Ўзбакон" қишлоғидан ўтувчи "Аму бухоро канали" кўприги таъмирталаб бўлиб қолган эди. Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан кўприкнинг таъмирланиш жараёнлари кўриб чиқилди.

Эни 14 метр, узунлиги 24 метрдан иборат мазкур кўприк 1975 йилда қурилган, 1989 йилда қатнов қисми ҳар икки тарафга 12 метрли плита билан кенгайтирилган.

Бугунги кунда мазкур кўприкни Ромитан йўллардан фойдаланиш давлат корхонаси томонидан тиклаш ишлари бошланган бўлиб, бу жараёнга 20 нафар ишчи ва хизматчилар, 7 та махсус техника сафарбар қилинган. Автомобиллар қатнови учун вақтинчалик айланма йўл ташкил этилган.

🔻Бизни кузатиб боринг

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish
⚡️ Dehqon xoʼjaligi yuritish uchun Buxoro viloyati hududidan 2900 ga yaqin yer uchastkalari E-auksion.uz savdolariga chiqarildi!

Buxoro shahar — 18 ta
Buxoro tumanida — 137 ta
Kogon tumanida — 300 ta
Vobkent tumanida — 93 ta
G'ijduvon tumanida — 379 ta
Romitan tumanida — 84 ta
Jondor tumanida — 181 ta
Shofirkon tumanida — 297 ta
Peshko' tumanida — 327 ta
Qorovulbozor tumanida — 237 ta
Qorako'l tumanida — 257 ta
Olot tumanida — 517 ta

➡️ Savdolarda qatnashish uchun qo‘llanma (ko'rish)

Ma'lumot uchun
+998992072604 +998992073604
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

  
https://t.iss.one/XalqNazorati телеграм каналида берилган Шофиркон туман "Шароф Рашидов" МФЙ Деҳқонобод қишлоғи йўллари билан боғлиқ мурожаат (https://t.iss.one/XalqNazorati/13247) бўйича Бухоро вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

    Мурожаатда келтирилган Шофиркон туман "Шароф Рашидов" МФЙдаги қабристонга олиб борувчи ушбу йўл туман Ободонлаштириш бошқармаси балансидаги қишлоқ ички йўли ҳисобланади. 
     2021 йилда "Обод қишлоқ" дастури доирасида "Шароф Рашидов" маҳалласининг жами 2,9 км йўли асфальт, 7 км йўли шағаллаштирилган. Мурожаатда кўрсатилган қабристонга олиб борувчи йўл эса "Обод қишлоқ" дастурига киритилмаган. Шу боис мурожаатдаги важлар ўринсиздир.
    Мазкур йўлни таъмирлаш "Менинг йўлим" дастури (Open budget ) орқали фуқароларнинг овоз бериш йўли билан амалга оширилади ва шартнома асосида пудратчи корхона томонидан бажарилади.
#ҳудудлардан_хабарлар
#Олот_тумани

Бугунги кунда Олот туманида кўплаб маҳаллаларининг таъмирга муҳтож бўлган кўчаларида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу эътиборданбарча хурсанд.

♻️ Айни кунларда "Бунёдкор" маҳалласидаги Мустақиллик ҳамда Ифтихор кўчаларининг 1,4 кмдан ортиқ ички йўллари шағаллаштирилмоқда. Олот туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг 5 дан ортиқ махсус техникалари ва 10 дан ортиқ ишчи-хизматчилари жалб қилинди.

🔻Бизни кузатиб боринг

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish