Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
439 subscribers
7.95K photos
959 videos
14 files
2.83K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Бухоро шаҳрида яна иккита пиёдалар ер ости ўтиш йўли фойдаланишга топширилди.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Конституция

8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги шодиёналари арафасида Бухоро шаҳрида “Конституция кўчаси” ташкил этилган эди. Бугун, 7 декабрь куни вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан ушбу кўчада ёшлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида талаба ёшлар иштирокида конституцияга оид турли викториналар ўтказилди. Шунингдек, ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар қилинди. Вилоят Адлия бошқармаси томонидан фаол иштирок этган ёшларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобчалари тарқатилди.

Асосий қомусимиз тарғиботида халқчилликни таъминлашга хизмат қиладиган бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида қизғин руҳда ўтказилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube