Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
482 subscribers
8.94K photos
1.14K videos
15 files
3.21K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
#ободонлаштириш_ойлиги

♻️ Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги. Юрт ободлигига ҳиссани ўз маҳалласи ободлигидан бошлаган бобоатоликлар ҳудудда тозалик, ободонлаштириш, атрофни тартибга келтириш ишларида уюшқоқлик кўрсатишяпти.

🔸Барчамиз учун энг азиз ва қадрли байрам — Мустақиллик куни олдидан ўтказилаётган мазкур хайрли ишларда Шофиркон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси  ишчилари, қолаверса, маҳалла аҳли биргаликда, ўзаро ҳамжиҳатликда иштирок этмоқдалар.

▪️Зеро, ободлик, саранжомлик бўлган жойда қут-барака, файз, тотувлик, тани сиҳатлик ҳукм суради.

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

https://www.facebook.com/profile.
#Биласизми

🟡 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🗣 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🗣 базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🗣 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
________

ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;
________

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 568 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун198 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-45-сон ва ПФ-120-сон Фармонлари

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оддий ҳолатга айланган 10 та ҳуқуқбузарлик

Кундалик ҳаётимиз, юриш туришимизда шундай хатти-ҳаракатлар борки, биз уларни гоҳида эътиборсизлик гоҳида эса онгли равишда амалга оширамиз. Бизнинг наздимизда арзимаган нарсадек туюлган ишнинг келтириб чиқарадиган оқибатлари ҳақида эса ўйлаб ҳам ўтирмаймиз.

Унутмаслик керакки, у қанчалик кичик бўлмасин, ҳар қандай қайд этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу мақолада айнан мана шулар ҳақида сўз боради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=18082
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Жиноят кодексига кўра, қурилиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса:

▫️БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
▫️5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ҳудудларда

🔰  Бугунги кунда Олот туманининг қай бир гўшасига қараманг ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда бунёдкорлик ишлари кўзингизга ташланади. Бу албатта олотликнинг қувончига сабаб бўлмоқда.

  Айни пайтда ҳам қурувчи пудратчи корхоналарнинг йўлсозлари томонидан туманнинг марказий шоҳ кўчасидан ўтувчи йўлнинг 4P 58c 0-3 км қисмида таъмирлаш, бунёдкорлик,  асфальтлаштириш ишлари амалга оширилиб, кўчалар ўзгача қиёфа кашф этмоқда.

🔻Бизни кузатиб боринг.

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

https://www.facebook.com/profile.
#ҳудудларда

📍 Мустақиллик байрамини хуш кайфият, кўтаринкилик билан нишонлашни мақсад қилганШофиркон туман қуйи чуқуракликлари ўзаро ҳамжиҳатлик билан ободонлаштириш ишларида ҳам фаол иштирок этишмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида ҳудудда кўчалари ёқасидаги дарахтлар буталиб, шакл берилди, оқланди. 2 км. лик ариқ ва зовурлар тозаланди. 600 метр масофадаги ички йўллар шағаллаштирилиб, ҳолати яхшиланди. 1 км. узунликдаги йўл махсус техника ёрдамида текисланиб, 300 метр йўл очилди.

🔻Бизни кузатиб боринг.

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

https://www.facebook.com/profile.
#ҳудудларда
#Вобкент_тумани

💠 Шу кунларда Вобкент тумани ички йўлларининг носоз ҳолга тушиб қолган йўлларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

  "Хўжаработ" маҳалласи аҳолисини ҳам  қийнаб келаётган масалалардан бири йўл муаммоси эди.

🔰 Айни вақтда "Вобкент туман йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси" ишчи ходимлари томонидан 500 метр умумфойдаланувдаги 4к 151 Хўжаработ йўллари таъмирланмоқда. Шу жиҳатларни инобатга олиб, туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам ички йўлларни таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

🔻Бизни кузатиб боринг

https://t.iss.one/buxavtoyulqurish

https://www.facebook.com/profile.