Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
443 subscribers
7.89K photos
950 videos
14 files
2.81K links
Мурожаалар учун ишонч телфон рақами:
65 228 50 03
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

"Зарафшон" маҳалласи кўчалари асфалтлаштирилмоқда

Туманнинг "Зарафшон" маҳалласи ички йўллари бир неча йиллардан буён таъмирталаб ҳолатда эди. Aҳоли мурожаатлари инобатга олиниб маҳалла ҳудудидаги ички йўлларнинг жами 2 км узунликдаги қисмини асфальтлаштириш ишлари Қоракўл туманининг 2022-2023 йилларда ички йўлларни қуриш-таъмирлаш ишлари реестрига киритилганди.

Aйни пайтда "Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш" корхонасининг тажрибали йўлсозлари ва махсус транспорт техникалари ёрдамида маҳалла ҳудудидаги "Обод турмуш" кўчасига асфалт ётқизилмоқда. Шу билан бирга март ойининг ўзида туманнинг "Қуввача", "Зиёрат", "Реги Ҳайдар", "Пахтакор" маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи жами 11,5 км узунликдаги йўллар асфальтлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори асосида тасдиқланган дастурга асосан жорий йилда туман бўйича 24,9 км йўл асфальт қилинади, 91,4 км тупроқ йўллар тош йўлга ўтказилади. Будан ташқари мазкур дастур асосида 39,7 км йўллар реконструкция қилиниши ҳам кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#ҳудудлар_ҳаёти
#Жондор_тумани

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жондор туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги ички йўллар ҳам таъмирланиб, асфальтлаштирилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 435-сонли қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Жумладан, “Намгони” маҳалласи қарорга асосан инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш манзилли дастурига киритилган эди.

Ҳозирда ҳудуднинг 2 километр узунликдаги йўл қисми "Газли йўл қурилиш таъмирлаш" МЧЖнинг тажрибали йўлсозлари томонидан асфальтлаштирилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 1 миллиард 56 минг сўм ажратилган.

Ўз навбатида кўп йиллар ёзда чанг, қишда лой бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube