Bugun.uz | Расмий канал
43K subscribers
234 photos
18 videos
167 links
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали

Алоқа учун: @bugunuzaloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон ва Малайзия ислом цивилизациясини ўрганишда қўшма жамият ташкил этади

4 февраль куни Малайзиянинг Ислом санъати музейида икки мамлакат ўртасида маданий ва илмий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда Ўзбекистон томонининг ислом меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий номидаги халқаро илмий марказлар фаолияти тақдим этилди. Иштирокчиларга бу марказларнинг ишларига бағишланган ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.

Ҳамкорликнинг асосий қадамларидан бири сифатида Ўзбекистон ва Малайзиянинг етакчи илмий ташкилотлари ўртасида қўшма Ўзбекистон-Малайзия илмий жамияти ташкил этилиши эълон қилинди. Жамиятнинг вазифаларига қўшма тадқиқотлар, таълим дастурлари ва маданий ташаббусларни амалга ошириш киради. Ташкилотга Ўзбекистон томонидан Ислом цивилизацияси маркази, Малайзия томонидан эса Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти раҳбарлик қилади.

Малайзия томони Ўзбекистонлик тадқиқотчиларга 100 000 дан ортиқ қўлёзма ва нодир нашрлардан электрон фойдаланиш имконини берувчи сертификатни Ислом цивилизацияси марказига тантанали равишда топширди. Шунингдек, радикализмга қарши курашиш, мусулмон олимларининг тиббий меросини қайта тиклаш ва «Умра плюс» зиёрат дастури каби лойиҳаларни ривожлантириш таклиф этилди.

Давра суҳбатининг якунида Малайзия Ислом санъати музейида Ўзбекистон маданий меросининг ноёб намуналарини ўз ичига олган кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликларига бағишланган 58-жилдли «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми ҳам киритилди.

@bugunrasmiy
Ўзбекистонда фуқаролар учун кредит олишни ўзига-ўзи тақиқлаш имкони яратилади

Кредит олишини тақиқлайдиган янги қонун лойиҳаси парламент томонидан кўриб чиқилмокда. Kredit byurosi – CRIF кредит-ахборот хизматлари бош директори Мирсардор Усмоновнинг маълумотларига кўра, қонун президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.

Янги тартибга кўра, фуқаролар кредит олишни ўзларининг ихтиёри билан тақиқлатиб, ортиқча молиявий мажбуриятлардан сақланиши мумкин бўлади. Тақиқни олиб ташлаш ёки қўллаш учун Давлат хизматлари ягона портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ариза бериш имконияти бўлади. Хизмат бепул тақдим этилади.

Мазкур тизимда кредит олишни тақиқлаган шахслар учун махсус реестр юритилади. Тақиқни бекор қилиш учун фуқаролар юқоридаги платформалар орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қонуннинг асосий мақсади – аҳолини молиявий тўқатиш ва қарзларнинг кўпайишини назорат қилиш. CRIF маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда жами кредит қарзлари 14%га кўпайган, бу эса янги чоралар қўллаш зарурлигини кўрсатмоқда.

@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

@bugunrasmiy
Ҳуқуқшунос Раззоқ Алтиев «ҳуқуқ фаоллар»ини қонунларни билмасликда айблади

Тошкент давлат юридик университети доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Раззоқ Алтиев ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг «Олий суд нимага керак?» деган постига ҳуқуқий таҳлил ёзиб, уни Facebook саҳифасида эълон қилибди.

Аввалроқ, Раззоқ Алтаев ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ҳамда ижтимоий тармоқлар фаоли Расул Кушербаевнинг айрим мурожаатларини ҳуқуқий таҳлил қилиб, улардаги хатоларни кўрсатиб берган таҳлилий мақоласини ҳам эълон қилганди.

Раззоқ Алтиевга кўра, юридик соҳада фикр билдириш популистларга қолиб кетган, улар эса элементар қоидаларни билмайди. Унинг алоҳида қайд этишича, «билмасвойлар»га юристлар тушунтириш бериб, уларга жойини кўрсатиб қўйиш керак. Алтаев Ўзбекистонга популистлар, соҳани ва қонунларни тушунмайдиган сохта пиарчилар эмас, холис, ақлли ва масъулиятли ҳуқуқшунослар кераклиги муҳимроқ эканини таъкидлаган.

@bugunrasmiy
Россияда қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола 11 февраль куни Ўзбекистонга олиб келинди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълумотига кўра, болаларнинг яқин қариндошлари Россия ҳудудида бўлиш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилинган. Оқибатда, болалар Москвадаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, агентлик ва тегишли идоралар ҳамкорлигида болаларнинг ватанга қайтиши ва ота-оналарига топширилиши таъминланган.
Сурхондарёда чақалоғини уриб, видеосини собиқ турмуш ўртоғига юборган аёл жавобгарликка тортилган

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 2001 йилда туғилган Т.М. исмли аёл 2024 йил май ойида собиқ турмуш ўртоғи А.Қ. билан жанжаллашиб, фарзандини уриб, ҳолатни видеога олиб, собиқ эрига юборган. Бундан ташқари, телефон ёзишмаларида болани ўлдириш билан таҳдид ҳам қилган.

Маълум бўлишича, аёл ушбу қилмиши учун 2024 йил 14 май Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди томонидан жавобгарликка тортилган.

Ҳозирда аёл собиқ турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари билан ўзаро низода эканлиги маълум.
Хоразмда профилактика инспектори бегона аёлнинг уйида қўлга тушди

Хоразм вилояти Шовот туманида профилактика инспектори, катта лейтенант, хизмат вақтида эри хорижда бўлган аёлнинг уйида ушланган. Хабарда инспектор бир неча бор ушбу хонадонда бўлгани, 31 январь куни тунда аёлнинг қариндошлари томонидан қўлга олингани айтилган.

Воқеа жойига туман ИИБ масъуллари чақирилиб, инспектор ҳамда воқеа гувоҳлари ИИБ биносига олиб кетилган. Қайд этилишича, инспекторнинг ички ишлар органлари сафидан бўшатилиши масаласи кўриб чиқилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Комил Алламжоновга суиқасд ташкил қилган икки собиқ «силовик» судланди

Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга иши бўйича икки нафар куч ишлатар тузилмаларда ишлаган мансабдорларга ҳукм ўқилди.

Президент давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси собиқ бошлиғи Шуҳрат Расулов (чап тарафда) 23 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У Комил Алламжоновга нисбатан суиқасдни ташкил қилишда иштирок этганликда айбланган.

Тошкент шаҳар ИИБ биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Дониёр Тошхўжаев (ўн тарафда) тергов жараёнига халақит бергани учун 7 йилга қамалди.
Bugun.uz | Расмий канал
Комил Алламжоновга суиқасд ташкил қилган икки собиқ «силовик» судланди Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга иши бўйича икки нафар куч ишлатар тузилмаларда ишлаган мансабдорларга ҳукм ўқилди. Президент давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси собиқ бошлиғи…
Икки нафар киллер Шоҳрух Ахмедов ва Исмоил Жаҳонгировга ҳам ҳукм ўқилди

Комил Алламжоновга суиқасдни амалга оширган киллерлар Шоҳрух Ахмедов (чапда) ва Исмоил Жаҳонгиров (марказда)лар ҳар бири 23 йилга кесилди.

Суиқасдни ташкил қилган ва бу ишда асосий фигурант ҳисобланган шахс Жавлон Юнусов (ўн тарафда) 18 йилга қамалди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат органларига адвокат билан бориш зарурми ёки шартми?

Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик фаоли Расул Кушербаевнинг муҳокамаларга сабаб бўлган давлат органларига ҳар қандай вазиятда адвокат билан боришга оид мурожаатига нисбатан ҳуқуқшунос Ихтиёр Жўраев фикр билдириб, масалан, ҳокимликка мурожаат ёки гувоҳлик бериш учун чақирилганда адвокатнинг иштироки шарт эмаслигини маълум қилган. Бу ҳолатларда фуқаро ўзининг ҳуқуқларини билиши ва вазиятни тўғри баҳолаши муҳим. Бирок, қайд этилишича, жиноят ёки маъмурий ишлар бўйича чақирилганда, айниқса, шахснинг эркинлиги чекланганда, адвокатнинг иштироки муҳим аҳамиятга эта.

Ихтиёр Жўраевга кўра, адвокатлик хизмати қоида тариқасида пулли бўлиб, шартнома асосида амалга оширилишини ҳам ҳисобга олиш керак. Бундан ташқари, адвокатнинг иштироки шарт бўлган 13 та ҳолат белгиланган. Масалан, вояга етмаганлар, суд иши юритилаётган тилни билмайдиган шахслар ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин бўлган ишларда адвокатнинг иштироки мажбурийдир.

Ихтиёр Жўраев алоҳида таъкидлашича, давлат органларини фуқароларнинг душмани сифатида кўриш нотўғри. Давлат органлари фуқароларнинг ҳуқуқларини тиклаш, мулкини қайтариш ва соғлиғини сақлаш каби миллионлаб мисолларга эга. Шунинг учун ҳар бир вазиятни тўғри баҳолаб, қонун нормаларига амал қилиш муҳим.

@bugunrasmiy
Италияда «Бобурнома» асарининг тақдимоти бўлиб ўтди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Ислом цивилизацияси маркази Рим шаҳридаги Sandro Teti Editore нашриёт уйи томонидан «Бобурнома» асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимотини ўтказди. Таржима нашриёт тарафидан Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.

Флоренция шаҳридаги тарихий «Палаццо Строцци» қасрида тарихчи ва шарқшунос олимлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирокида ташкил этилган маросимда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, «Бобурнома» асарининг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, «Палаццо Строцци» мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини, Sandro Teti Editore нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб, «Бобурнома»нинг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидлади.

@bugunrasmiy