Bugun.uz | Расмий канал
43.4K subscribers
223 photos
17 videos
160 links
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали

Алоқа учун: @bugunuzaloqabot
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жойларни улуш киритиш асосида қуриш жараёни тартибга солинади

«Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили жорий этилади:

турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
мавжуд ер ресурсларидан самарали (интенсив) фойдаланган ҳолда уй-жойлар қурилишини ташкил қилиш;
уй-жой қурилиши соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш;
уй-жойларни улуш киритиш ва ипотека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятини яратиш;
уй-жойлар қурилишида энергия самарадор қурилиш материалларидан фойдаланишни оммалаштириш.
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди

K
риминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбир ўтказилган.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахс аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилган. Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. 399 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинган. Қидирувдаги 109 нафар шахс ушланган. 536 нафар шахс билан профилактик суҳбат ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилган.
Самарқандда машинасини ЙПХ ходими устига ҳайдаган ҳайдовчи қамоққа олинди

Самарқандда ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан инспекторнинг ҳаёти учун хавфли ҳаракатлар содир этган ҳайдовчи қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

31 январ куни Самарқанд шаҳри Буюк Ипак йўли кўчасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан давлат рақами белгисиз ҳаракатланиб келаётган Onix жезл ва ҳуштак ёрдамида тўхтатиш чораси кўрилганда, ҳайдовчи ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдириб, инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, машинани ходим устига ҳайдаб, унга тан жароҳатлари етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг икки моддаси 140-моддаси 3-қисми (жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш) ва 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, 140-моддаси 3-қисми бўйича БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш кўзда тутилган; 219-моддаси бўйича эса айбланувчи 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилади

Тошкент вилоятида жойлашган, халқ тилида «Черняевка» деб аталадиган «Ғишткўприк» чегара божхона пости 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.

«Ғишткўприк» чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан «Навоий» чегара божхона постига йўналтирилади.

Янгидан замонавий тарзда бунёд этилган «Навоий» чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, «Ғишткўприк» постига яқин ҳудуд ҳисобланади.

Қайд этилишича, жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида «Навоий» чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда транспорт бошқармаси мутахассиси 80 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Хоразм вилояти Транспорт бошқармасининг бош мутахассиси 135 минг долларга Урганч шаҳридаги 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идоралари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 80 минг долларини олган вақтда Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан қўлга олинган.

Қайд этилишича, гумонланувчи эркак аслида бошқа шахсга тегишли бўлган жойни кўп қаватли турар жой қурилиши учун расмийлаштирмоқчи бўлган.

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@bugunrasmiy
Ўзбекистонда 2024 йилда ҳаво ва темирйўл транспорти орқали жўнатилган йўловчилар сони рекорд даражага етди

Статистика агентлиги ўтган йил давомида ҳаво ва темирйўл транспорти орқали жўнатилган йўловчилар сонининг кўпайгани қайд этиб, ҳаво транспорти орқали 6 миллион нафар йўловчи ташилгани, бу 2023 йилга нисбатан 14,9 фоизга ёки 781 минг нафарга кўплигини маълум қилган.

Ҳаво транспорти бўйича йўловчилар сонининг йиллар кесимидаги ўзгариши:

• 2020 йил – 868,9 минг нафар;
• 2021 йил – 2 982,0 минг нафар;
• 2022 йил – 4 086,1 минг нафар;
• 2023 йил – 5 258,0 минг нафар;
• 2024 йил – 6 039,0 минг нафар.

Темирйўл транспорти орқали 2024 йилда 9 миллион 803,6 минг йўловчи ҳаракатланган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 177,1 минг нафарга кўпроқ бўлиб, 1,8 фоизли ўсиш қайд этилган.

@bugunrasmiy
Ангренда телефон устаси мижознинг банк картасидан 9 млн сўм ўғирлади

Ички ишлар органларининг маълумотларига кўра, жабрланувчи бузилган телефонини тузатиш учун устахонага олиб борган. 31 ёшли телефон устаси бузилган телефонни тузатиш вақтида мобил иловалар орқали мижознинг банк картасидан 9 млн сўмни ўзининг «картасига» ўтказиб олиб, пулларни сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланган, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@bugunrasmiy
Ўзбекистонда янги ҳафта давомида этади ёғингарчиликсиз ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Метеорологик прогнозларга кўра, 3 февраль, душанба кунидан бошлаб Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилишини давом эттиради. Ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари бир оз совуқ бўлиши кутилса, кундузлари ҳарорат 8-11 даража илиқ атрофида бўлади. Чоршанба ва пайшанба кечалари 0-3 даража илиқ, кундузлари эса 12-15 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Шимолий ҳудудларда ҳарорат кечалари 0-5 даража совуқ, кундузлари 4-9 даража илиқ атрофида сақланиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида 3—7 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 3—4 февралда кечалари ҳарорат 0-2 даража совуқ, кундузлари 8-10 даража илиқ бўлади. 5—7 февралда эса ҳарорат кечалари 1-3 даража илиқ, кундузлари 12-15 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда.

@bugunrasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда йўл патруль хизмати ходими устига машинасини ҳайдаган ҳайдовчи қўлга олинди

Ҳолат тафсилотларига кўра, йўл патруль инспектори давлат рақами бўлмаган Onix машинаси ҳайдовчисига тўхташ ишорасини беради, бироқ ҳайдовчи инспекторнинг талабига бўйсунмай, машинани унинг устига ҳайдаб, инспекторга жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Тармоқларда Onix ҳайдовчиси инспекторни машина капоти устида маълум вақт судраб, ходим йиқилгач, воқеа жойидан қочиб кетган видеолари кенг тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми (ҳақорат қилиш) ва 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи ушланиб, қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@bugunrasmiy
Ўзбекистонда эркаклар ва аёлларнинг никоҳ ёши аникланди

Статистик маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январ-декабр ойларида республика бўйича 271 776 та никоҳ қайд этилган.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик эркаклар 20-30 ёш оралиғида уйланмоқда, шу ёш гуруҳидаги эркакларнинг 84,3 фоизи уйланган. 20 ёшгача бўлган эркакларнинг атиги 1,4 фоизи, 31-40 ёшдагиларнинг 10,1 фоизи, 41 ёш ва ундан катталарнинг эса 4,2 фоизи расмий никоҳдан ўтган.

Аёлларда эса 20 ёшгача бўлганларнинг 37,7 фоизи турмушга чиққан. 20-30 ёш оралиғидаги аёлларнинг 53,9 фоизи, 31-40 ёшдагиларнинг 6,5 фоизи, 41 ёш ва ундан катталарнинг эса 1,9 фоизи турмушга чиққан.

@bugunrasmiy
Популизм ва билимсизлик авжи: ҳуқуқшунос «эксперт»ларни холисликка чақирмоқда

Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори фаолларни фактчекинг қилишга чақирмоқда.

Батафсил — bugun.uz/202234

@bugunrasmiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Малайзия ислом цивилизациясини ўрганишда қўшма жамият ташкил этади

4 февраль куни Малайзиянинг Ислом санъати музейида икки мамлакат ўртасида маданий ва илмий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда Ўзбекистон томонининг ислом меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий номидаги халқаро илмий марказлар фаолияти тақдим этилди. Иштирокчиларга бу марказларнинг ишларига бағишланган ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.

Ҳамкорликнинг асосий қадамларидан бири сифатида Ўзбекистон ва Малайзиянинг етакчи илмий ташкилотлари ўртасида қўшма Ўзбекистон-Малайзия илмий жамияти ташкил этилиши эълон қилинди. Жамиятнинг вазифаларига қўшма тадқиқотлар, таълим дастурлари ва маданий ташаббусларни амалга ошириш киради. Ташкилотга Ўзбекистон томонидан Ислом цивилизацияси маркази, Малайзия томонидан эса Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти раҳбарлик қилади.

Малайзия томони Ўзбекистонлик тадқиқотчиларга 100 000 дан ортиқ қўлёзма ва нодир нашрлардан электрон фойдаланиш имконини берувчи сертификатни Ислом цивилизацияси марказига тантанали равишда топширди. Шунингдек, радикализмга қарши курашиш, мусулмон олимларининг тиббий меросини қайта тиклаш ва «Умра плюс» зиёрат дастури каби лойиҳаларни ривожлантириш таклиф этилди.

Давра суҳбатининг якунида Малайзия Ислом санъати музейида Ўзбекистон маданий меросининг ноёб намуналарини ўз ичига олган кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликларига бағишланган 58-жилдли «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми ҳам киритилди.

@bugunrasmiy
Ўзбекистонда фуқаролар учун кредит олишни ўзига-ўзи тақиқлаш имкони яратилади

Кредит олишини тақиқлайдиган янги қонун лойиҳаси парламент томонидан кўриб чиқилмокда. Kredit byurosi – CRIF кредит-ахборот хизматлари бош директори Мирсардор Усмоновнинг маълумотларига кўра, қонун президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.

Янги тартибга кўра, фуқаролар кредит олишни ўзларининг ихтиёри билан тақиқлатиб, ортиқча молиявий мажбуриятлардан сақланиши мумкин бўлади. Тақиқни олиб ташлаш ёки қўллаш учун Давлат хизматлари ягона портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ариза бериш имконияти бўлади. Хизмат бепул тақдим этилади.

Мазкур тизимда кредит олишни тақиқлаган шахслар учун махсус реестр юритилади. Тақиқни бекор қилиш учун фуқаролар юқоридаги платформалар орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қонуннинг асосий мақсади – аҳолини молиявий тўқатиш ва қарзларнинг кўпайишини назорат қилиш. CRIF маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда жами кредит қарзлари 14%га кўпайган, бу эса янги чоралар қўллаш зарурлигини кўрсатмоқда.

@bugunrasmiy
Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

@bugunrasmiy