Boxing Uzbekistan
16.4K subscribers
27.2K photos
2.65K videos
156 files
10.1K links
Ўзбекистон бокс федерациясининг расмий канали

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEb2LRVumts2IIvmjQ
Download Telegram
Эртага, 27 октябрь куни фақатгина бир боксчимиз рингга кўтарилади:

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Виктор Шельстрит (Бельгия) (А ринг, тахминан 17:50дан сўнг)

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Асадхўжа Мўйдинхўжаев: "Биринчи жанг бўлгани учун бироз ҳаяжон бўлди"

-67 кг вазнли боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев кеча жаҳон чемпионатидаги илк жангида ирландиялик рақибини мағлубиятга учратди.

Боксчимиз ушбу ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Шукрки, илк жангимни ғалаба билан тугатиб олдим. Ўзбекистонлик боксчиларнинг иштирокини биринчи бошлаб берганим учун бироз ҳаяжон бўлди ва бу масъулият эканлигини ҳис қилиб тургандим. Кейинги баҳсларда ушбу ҳаяжон бироз босилади ва ўз имкониятларимни бундан ҳам яхшироқ намоён этишга ҳаракат қиламан. Менга ёрдам берган ва кўрсатма бериб турган мураббийларимга раҳмат. Қўллаб-қувватлаб турганлардан ҳам миннатдорман. Ўзимга билдирилган ишончни максимал тарзда оқлашга ҳаракат қиламан", - деди Асадхўжа.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кеча бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ирландиялик рақиби устидан ғалаба қозонди
#26oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
-80 кг вазнли боксчимиз Одилжон Аслонов ЖЧдаги илк жангини танзаниялик рақибга қарши ўтказиши лозим эди. Аммо рақиб номаълум сабабларга кўра жангга чиқмайдиган бўлди ва ҳамюртимиз автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
​​Финал олдидан финал.

Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов ўз иштирокини бошлайди. Биринчи босқичдаёқ унга қарши Олимпиада совриндори Сакен Бибосинов рингга чиқади. Иккиси ҳам тоифа фаворитларидан. Қуръага кўра иккинчи босқичда ҳам ушбу жуфтлик топларга қарши чиқади.

Ҳасанбой 2019 йил апрелидан бери ҳаваскор рингга чиқмаётганди, шу сабабли Бибосинов билан улар авват тўқнашмаган. Бу эса жанг интригасини янада оширмоқда.

Яқинда Ангренда ўтган йиғин пайти унга шундай савол беришган:
Ҳозирги ва 2017 йилги ЖЧдаги Ҳасанбойни солиштирса, ким яхши формада?

Жавоб:
Ҳозирги Ҳасанбой. Гамбургда финалгача борган бўлсам ҳам, Риодан кейин жуда кўп тадбирларда бўлиб машғулотларни ўтказиб юборганим билинган. Бу гал етарли даражада ишладик. Шу жиҳатдан ҳозирги ҳолатим Гамбургдагидан яхшироқ.

21:00 да УзРепортда жонли трансляцияни томоша қилинг.
Оғир жангда боксчимизга омад!

t.iss.one/Davron_Fayziev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥊🔥Оз қолди! Ҳасанбой рингга чиқишга тайёрланмоқда!

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Сербия. Белград. Бокс бўйича жаҳон чемпионати жанглари ўтказилаётган "Штарк Арена" кўптармоқли спорт мажмуаси. Европанинг энг катта кўптармоқли ареналаридан бири ҳисобланади.

2004 йилда очилган. 2008 йилги Евровидения танловига мезбонлик қилган. Бир неча маротаба баскетбол бўйича Евролига финал ўйинлари ўтказилган. Ўз бағрига 20 000 га яқин томошабинни сиғдира олади. Бу ерда шунингдек футзал, гандбол, дзюдо, стол теннис, волейбол ва қизиқарлиси сув полоси бўйича беллашувлар ташкил этилади. Жаҳон миқёсидаги юлдуз қўшиқчилар ҳам ўз концерт дастурларини ушбу аренада намойиш этишган

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатидаги илк жангини қозоғистонлик кучли рақибга қарши ўтказди ва ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой бериб қўйди

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
🇺🇿📸Ҳасанбой Дўсматовнинг аламли жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото:
Азиз Тўхтамуродов, Белград

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan